Башорат Эшова

bashoratҲаёт кундалигидаги ёзувлар (11)

Мен Ташселмаш бозорида тижорат қилар эдим. Бир мендан ёшроқ киши хурмо олиб келди.  Баъзан зарур иши чиқиб қолса,  опа сиз келган одамга харид қилаверинг деяр эди. Бир куни менга,  Башорат опа мен Тожикистонга хурмо олиб келгани борган эдим,  у ерда уруш кетяпти, даҳшат,  жуда даҳшат,  аёллар чақолоқлари билан урушдан қочиб кетаман,  деб ғўзапояларнинг ичида совуқдан ўлганларини кўрдим, ариқнинг ичида ўликлар ётганини кўрдим деди.

Бир куни,  опа,  мен хурмо тераётганимда бир оёғимни шох тилиб юборган экан оёғим йиринглаб кетибти, мен ТошМИга бориб ярамни дорилаб, боғлатиб келай, сиз қараб туринг майлими, деди.
Continue reading