Абулфайз Баротов

barotov“ОТАМ ЎЛМАЙДИГАН БЎЛДИ”
(Бўлган воқеа)

Бу воқеани Булунғурлик Раҳмонқул деган кишидан эшитганман.
Отам қишлоғимизнинг фаолларидан эди. Ҳамқишлоқларим уни “коммунист ота” деб аташарди. Коммунистик партияга ашаддий эътиқод қўйган отамнинг энг ёмон кўрган, нафратланган нарсаси, исрофгарчилик эди. Ерда ётган нон ушоғини кўзга суртиб бир четга олиб қўяр эди. Уйимизда сал исрофгарчиликка йўл қўйилса борми, баримизни бир ерга тўплаб, ”ҳозир пленум чақириб, жазолайман ҳаммангни”, деб дағ- даға қиларди.
Саксонинчи йилларнинг бошида чўлда ишлаш учун отландим. Чўл совхозларининг бирида директор ўринбосари, шу билан айни пайтда жамоатчилик асосида маҳалла раиси вазифасида ҳам ишлай бошладим. Ўша пайтларда маҳаллалар ҳозиргидай шаклланиб мустақил бўлмаган эди. Continue reading