Башорат Эшова

bashoratҲаёт кундалигидаги ёзувлар (10)

Бизларнинг қочқин аёллар мактабида конференcия бўлиб ўтди . Мени ҳам шу конференcияга  яъни муҳожир  аёллар мактабининг ўн беш йиллигини нишонлаш тадбирига таклиф қилишди.

Мендан ташқари яна тўртта аёлни ҳам таклиф қилишган экан. Уларнинг ичида менда  энг катта тассурот  қолдиргани бразилиялик бир аёл ёшлигида жуда қийинчлик билан катта бўлган экан. Кўпинча болалигида оч қолган кунлари, қандай бўлмасин катта бўлсам ўқиб олий маълумотга эга бўламан,  деб ўзига мақсад қилиб қўйган экан .

Шу аёлни  Швейcариялик одамлар бу мамлакатга олиб келишган экан .

Швейcарияда    Универститетга кириб,  ўқишини ало баҳолар билан тугатиб, ўзи хақида китоб ёзибди ва сотувга чиқарган экан.

Насиб қилса мен ўша китобни олиб ўқийдиган бўлдим. Тадбирда менга ҳам сўз беришди. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

adabiyot.jpgУйдагиларга “кўки”дан жўнатиб турибди

Радионинг тунгги “САЛТАНАТ ЭРТАКЛАРИ” эшиттиришининг навбатдаги сони

Ассалому-алайкум, азиз ва ширин болажонлар! Икки дарё оралиғидаги салтанат ҳақида эртакларимизни давом эттирамиз. Демак бир бор экан, бир йуқ экан, қадим – яқин замонда, Тошкент деган томонда икки дарё оралиғида катта салтанат бор экан. Бор бўлганида ҳам жуда антиқа салтанат экан.

Бундай антиқа давлат дунёда ягона экан. Ха, ха, тўғри эшитдингиз –дунёда ягона экан. Ҳам эртакда ягона экан, ҳам ҳақиқатда. Нега ягона?, – деб сўраябсизларми? Бунинг сабаблари кўп. Гапираман деса, гап хам кўп. Аввалом бор салтанат ҳалқ хўжалиги доимо, йилдан-йилга 8 фоизлик иқтисодий ўсишни таьминлар экан.

Азиз болажонлар, албатта сизлар ҳали бу рақамларни яхши тушунмасангиз керак. Тўғрисини айтса, бу рақамларга биз ҳам яхши тушунмаймиз. Нафақат яхши тушунмаймиз, балки умуман тушунмаймиз. Continue reading

Абулфайз БАРОТОВ

barotovБу сирли дунё

ПАРИЛАР ТАШРИФИ

Бу воқеани Булунғурнинг Қирқахмад қишлоғилик марҳум Қувондиқ Ёқубов гапириб берган эди.
Кутилмаганда бедаво дардга чалиниб, бормаган табибим, учрашмаган шифокорим, ётмаган касалхонам қолмади. Табиб-у- шифокорлардан биронтаси касалимни аниқлай олмадилар. Турли хил ташҳислар қўяр, муолажа қилишар лекин мен шифо топмасдим.
Кундан кунга қовжираб сўлиб борардим. Тузалиб яшаб кетишдан умидини узган шифокорлар уйимга жавоб беришди. Тақдирга тан берганман. Ростини айтсам бу дунёда ўз ўлимингни кутиб яшашдан оғир азоб бўлмаса экан. Кечалари ётган ўрнимдан қайта турмай шу алфозда ўлиб қолмай деб букчайиб ўтирганимча болишни қучоқлаб ухлашга ҳаракат қилардим. Буни уйқу дейиш қийин, салгина пинакка кетаман,ҳолос.
Ғалати касаллик. Вужудимда менга азоб берадиган оғриқ дегани мутлақо йўқ. Овқатдан қолганман, томоғимдан сув ҳам ўтмайди. Хотиним шўрлик ҳар куни эртадан кечгача ,”жон дадаси бир қошиққина сут ичинг, қувват бўлади”,- деб ёлворгани ёлворган. Унга бошимни чайқаганимча жимгина рад жавобини бераман. Секингина оғиб бораётган умрим кунлари-ю -тунлари шу зайилда ўтар, тақдиримга тан берганимча бамайлихотир ўз ўлимимни кутар эдим. Continue reading