“САЛТАНАТ ЭРТАКЛАРИ”

qamoqКутиш даври (Ҳажвиёт)

Радиодаги тунгги эшиттиришининг навбатдаги сони 

Ассалому-алайкум, азиз ва ширин болажонлар! “Салтанат эртаклари” эшиттиришини янги сонини бошлаймиз. Демак бир бор экан, бир йўқ экан, қадим-яқин замонда, Тошкент деган томонда икки дарё оралиғида катта салтанат бор экан.

Салтанатнинг конституцияда 5 йиллик, хақиқатда эса 25 йиллик подшоси бор экан. Одатда чорак аср подшоҳлик қилиш учун одам билимли ва кўп китоб ўқиган бўлиши керак. Тирикчилик сабабли ёшлигини Сиёб бозорининг қовун-тарвуз расталарида ўтказган Олампаноҳ кўпам китоб ўқишни ёқтирмас экан. Аммо Госпланда ишлаган вақтларидан бери мажбуран китоб ўқишни бошлабди.

Айниқса бир шайтон ҳақида китоб унга роса ёқар экан. Китобда ёзилишича, ўша шайтон ён-атрофдагиларни ва умуман барча инсонларни икки гурухга ажратар экан. Биринчисига асосан яхши инсонлар, аммо шайтоннинг душманлари, ҳалқ орасида обрў-эьтиборга эга бўлганлар, шунингдек шайтондан кўра ақиллироқ ва қобилиятлироқ бўлганлар кирар экан. Continue reading