Башорат Эшова

bashoratҲаёт кундалигидаги ёзувлар (9)

Менинг ўғлим Эшов Улуғбек 1993 йили шериги Александр  Соколов билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 127- моддаси  3- қисми билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди . Унга босқинчилик, талончилик ва ўғирлик  айблари  қўйилди .

Ўша вақтда 54-АТC да ишлар эдим . Мени ғафлат босиб қолган экан.  У менинг  қанотим, ишонган боғим , суянган тоғим экан .Улуғбек укаларини ювунтириб, кийинтириб боғчага олиб кетар эди ва мен ишда, бозорда тирикчилик,  деб юраверар эдим .

Мен ишдан,  бозордан келсам уйлар топ-тоза,  овқат тайёр , укаларини боғчадан олиб келиб қўяр эди . Баъзан уларни паркга музқаймоқ олиб едиргани олиб кетар эди . Укаларининг кийими сал мижғалов бўлса йўқ мен булар билан бу аҳволда ҳеч қаерга бормайман,  деб дарров кийимларини алмаштириб олиб кетар эди . Мен жуда бахтиёр эдим,  кўз тегди .

Мен, Улуғбек ҳақида қилган орзу-ниятларим пучга чиқди. Энди оғзим ошга етганида бурним қонади . Илгариги кўрган қийинчликларим ҳолва экан,  мана энди икки ёш  бола билан қандай ишлар эканман . Мени ишим соат 8 да бошланса, буларниг боғчасига соат 8 да етқазиб боришим керак,  яна иккаласи бошқа-бошқа боғчага қатнайди .

Менинг бошимда қора булут суза бошлади. Мени оғзим ошга, қўлим ишга бормайди. Укам келиб,  мен буларни бирор ойга олиб кетаман,  ҳозир ёз фасли уйда юриб туради,  сиз Улуғбекнинг кетидан юрасиз,  ишга борасиз, тирикчилик қиласиз,  сиз қийналиб кетасиз,  деб Отабек билан Шаҳлони уйига олиб кетди .

Терговчи Рухсатов Йўлдош  мени ўғлим билан кундузги учрашувга рухсат бермади . Уни Тоштурмага ўтқазиб юборди. Мени кўнглим бир нарсани сезар эди.  Хаёлимда Улуғбекни олдидан биров келади,  деб ўйлар эдим . Якшанба куни эди,  мен соат 10 ларда деразани пардасини секин суриб қўйиб,  ташқарига қарадим,  ким бор экан деб. Бизларнинг ҳовлимизда бир узун бўйлик рус миллатига мансуб бир киши  у ёқдан бу ёққа юрар эди.  Сочи оқ, озғин, оёғида шиппак , кул ранг шим,  шимининг почаси қайрилган,  йўл -йўл кўйлак,  кўйлагининг ҳам енги қайрилган .

У менинг  деразани бир четидан қараб турганимни кўрди . Мен бош  қимирлатиб салом дедим ва эшикни очиб уни уйга таклиф қилдим.  28-хонада яшовчи қўшним Лидия Александровна кўриб турган экан . Мен у билан салом-алик қилиб, сиз кимсиз дедим.  У мен Улуғбекни ёнидан келдим,   мен ҳам маҳбусман,  деди.  Исмим Сергей деб ўзини таништирди . Мен сизни ташқарига чиқишга рухсат беришдими,  десам “ҳа,  мени озод этилишимга жуда оз вақт қолди,  улар менга ишонишади деди .

Уйимизни  кўриб туриб,   индамай туриб,  бироздан сўнг мен сўрадим:  Улуғбек қалай,  уни аҳволи соғлиги яхшими,  деб сўрадим.  У: ҳа,  яхши,  деб гапни қисқа қилиб,  мен Улуғбекдан хат олиб келдим,  дедида менинг қўлимга хатни тутқазди . Мен хатни шошиб ўқиб,  бир четига ёзилган бир қатор майда ҳарфлар билан ёзилган ёзувига қарамаган эканман  . Хатда бундай дейилган .

“Ассалому  алайкум менинг қадрдон ойижоним,  соғ-саломатмисиз,   укам Отабек яхши юриптими, соғ-саломатми? Синглим Шаҳло соғ-саломатми . Ойижон,  сиз мендан хафасиз,  мен буни сезиб турипман,  мен сиздан ўйламай қилган қилиқларим учун мени кечиришингизни илтимос қиламан . Сиз мендан кўп яхшиликларни кутган эдингиз,  лекин орзуларингиз ушалмади. Ойижон,  Мен билан Славик уйни эгаси аёл кишига сира қўл кўтарган эмасмиз . Менга оқловчи олинг,  бўлмаса мен  узоқ муддатга 10 йилга қолиб кетишимга тўғри келяпти . Агар пулингиз етмаса майли,  бир амаллаб 10 йилни хам ўтқазарман . Ойижон бу ерга кириш жуда онсон экан, лекин бу ердан чиқиш  жуда қийин экан . Майли Мендан кўрмаганингизни укам Отабекдан кўриш  насиб этсин сизга” .

Хатнинг бир чеккасига . “Сизнинг олдингизга келган кишининг гапига ишонманг,  пул сўраса пул берманг,  деб ёзган жойини ўқимаган эканман . Улуғбекка нима керак десам,  пул керак экан деди . Мен билмайман қўлига камроқ пул бердим,  унга етиб борадими йўқми,  деб ўйладим ва Улуғбекни олдига борсам олиб бораман деб сигарет , шакар , чой ва кийим- кечакларимни унга бериб юбордим ва унга айтдим:  Сергей яна бирон ҳафталардан кейин келсанг мен сенга пул тайёрлаб қўяман,  маошимни ҳали олганим йўқ,  деб ёлғон гапирдим ва у кетиши билан қўшним Лидия Александровна мендан  ким у киши деб сўраб қолди. Мен яширмадим, Улуғбекни олдидан келибти,  дедим .

Лидия Александровна, “эҳтиёт бўлинг,  ҳар-хил одамлар кела бошлайди,  у ерда бу стариклар уни уриб,  қийнаб,  хат ёздириб олган бoлиши мумкун,  деди менга . Мен хатни яна бир бор ўқисам хатни бир четига . “Ойижон сиз бу кишининг гапларига ишониб пул берманг”,  деб ёзган жойини кўриб қлдим . Шу вақт қўшним рангим ўзгарганини сезиб қолиб,  нима бўлди,  деди.  Мен хатни ўқиб кўриб унга таржима қилиб бердим . Ўғлингиз  билан учрашувга борганингизда унга айтиб қўйинг,  сизнинг олдингизга ҳеч кимни юбормасин,  деди қўшним .

Айтмоқчиманки, “кимга тўй, кимга аза”, деганларидек бошингизга иш тушиб турганда, ўлганнинг устига тепгандай одамлар бир нима ундириш учун ҳаракат қилиш инсонийликнинг тубан кўриниши, деб ҳисоблайман. Шу боис ҳам ҳар қандай ҳолатда инсон номига доғ туширмасликка ҳаракат қилиб яшаш керак. Ўшанда ўтган умрингиздан кўнглингиз тўлиб, хотиржамликка эришасиз.

Башорат Эшова (Zamondosh).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.