Башорат Эшова

bashoratҲаёт кундалигидаги ёзувлар (9)

Менинг ўғлим Эшов Улуғбек 1993 йили шериги Александр  Соколов билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 127- моддаси  3- қисми билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди . Унга босқинчилик, талончилик ва ўғирлик  айблари  қўйилди .

Ўша вақтда 54-АТC да ишлар эдим . Мени ғафлат босиб қолган экан.  У менинг  қанотим, ишонган боғим , суянган тоғим экан .Улуғбек укаларини ювунтириб, кийинтириб боғчага олиб кетар эди ва мен ишда, бозорда тирикчилик,  деб юраверар эдим .

Мен ишдан,  бозордан келсам уйлар топ-тоза,  овқат тайёр , укаларини боғчадан олиб келиб қўяр эди . Continue reading