Башорат Эшова

bashoratҲаёт кундалигидаги ёзувлар (8)

Бу галги ёзаётганлари қутлуғ кунларга тўғри келди. Шу кунларга етказганига  худога шукур. Ўтганларни худо раҳмат  қилсин . Қурбон ҳайити ҳаммамизга муборак бўлсин!

Бу дунё шундай экан . Қилган савобли ишларингиз учун ёмонлик қилсангиз қилган гуноҳингиз учун ҳам савол жавоб қилиш  керак экан.

Мени мустақиллик йилидан буён ўтган қариндошларимни эсга олгим келди . Ёш уйланмай ўлиб кетган Абдумутални худо раҳмат қилсин жуда яхши,  мард йигит эди . Бир эски “Жигули”ни сотиб олиб таъмирдан чиқариб укаларига ёрдам бериб юрган эди, ўзи оддий  кичик сержант, банкда Қоровул бўлиб ишлар эди .

Ишдан бўш  кунлари киракашлик қилар эди.  Уйига ёрдам укаларини ойлаб тирикчилик қилар эди .

Бир куни тирикчилик қилиш  учун уйидан чиқиб кетганича қайтиб келмаган,  эртаси куни Абдумалик акамга бир милиcия ходими келиб Малик ака бардам бўлинг бандалик  Абдумутал паспортида,  бизлар Холмат деб чақирар эдик . Абдумутал ўғлингизни худо раҳмат қилсин дебти.  Акам шошганича РОВД га етиб борса машинасини ичи қип қизил қон ўзини ўлик ҳонага олиб кетишибти . Бир беозор йигит эди . Ўлдирган йигитни хам топишган,  исми Дониёр ўн йил қамоқда ўтириб чиққан экан .Шериги Бахтиёр деган бола экан уни пули кўпроқ бўлгани учун унга камроқ,  ўн бир йил озодликдан махрум қилишди.  Дониёрни эса ўлимга ҳукум қилишди .

Бир йилдан кегин Нурмат акам юрак хуружидан вафот этди эллик саккиз ёшда эди . Бултур Гулбаҳор опам ҳам юрак хуружидан вафот этди.

Акам бизларга жуда меҳрибон эди,  ёзги таътилда ғишт қуйиб  олган пулига бизларга кийим кечак олиб берар эди . Ёзги клубимизда хинд филмлари қўйилса мен ва опамни ўзи олиб бориб,  бирга олиб келар эди .Лекин қаттиққўл эди.  Сал қовоғи уюлиб турган бўлса ўша куни мен қўрқиб ҳеч нарса сўрамас эдим .

Гулбаҳор опам пахта териб  тикув машинасини сотиб олиб менга кўйлаклар тикиб берар эди .Сочларимни ўриб лента тақиб қўяр эди .Мен ҳам сал каттароқ бўлганимдан сўнг ёзги таътилда бирга пахта чопиқа бирга қатнар эдик .Лекин жуда меҳрибон, жонкуяр эди . Мен энди улардан кичикроқ бўлганим учун мени аяшар эди .

Ойлар кетидан йиллар ўтиб,  ҳамамиз катта бўлиб кабутарга ўхшаб қанот боғлаб ҳар томонга учиб кетдик…

Бирга туғилиш  бор экану , бирга ўлиш  йўқ экан . Майли уларни худо раҳмат қилсин . Лекин опамни шу мустақиллик деб ўзларига мустақил бўлган Каримов ва унинг лайча итлари туфайли мен опамни кўра олмадим .

Кези келганда ҳаёт ва унинг мазмуни ҳақида сўз кетар экан, энди яқинда  ёзувчи Сайид Аҳмад ҳақида бир аёл айтиб берган гапларни сизларга ҳам айтгиб бергим келди . Ўша аёл менинг  Замондош радиосига  мақоламда Саид Аҳмад ҳақида ёзганимни ўқиган экан . Менга қуйидагини ҳикоя қилиб берди.

Шу Сайид Ахмаднинг дачасида қўшни экан,  салом алиги бўлган экан . Бир куни ёш чақалоғинни коляскада олиб кетаётган экан худо раҳмат қилсин шоир Муҳаммад Юсуф юз сўмни қизининг ёстиғи тагига қўйибти келинойи бу кўрмана қизингизга нарса олиб беринг депти  . Уни кўриб турган Сайид Аҳмад  неварасининг исми Шароф экан:  “Шароф тортмани энг пастини очгин ўша ердан корман олиб чиқиб бергин” дебти . Сайид Аҳмад жуда қурумсоқ экан,  ўлганни ғийбат қилиб бўлмайди лекин сизга бор гапни айтиб қояпманда,  деди .

Сайид Аҳмад одамларни уч хил табақага ажратар экан биринчи табақа энг юқори мансабдорлар экан,  иккинчи қатори ўртачароқ одамлар экан,  учинчи табақаси энг паст, менсимаган одамлари экан .Шароф энди пулни узатаман,  деб турганида Саид Аҳмад: ” қайси қутидан олдинг”,  деса “энг юқори қутидан олдим”,  дебти,  шунда Саид Аҳмад: ” бор энг пастки қутидан олгин деб айтган эдимку сенга”,  деб айтганидан сўнг  энг паст қутидан ўн сўм олиб чиқариб берипти .

Сайид Ахмад ҳақида яна бир нарсани эсладим .

Сайид Ахмадга шоирлар,  ёзувчилар ҳазил қилишар экан .

Сайид ака сиз яшаганингизча яшаб бўлдингиз Каримовдан олмаган мукофотингиз қолмади сизни ўлсангиз ҳам энди армонингиз йўқ .Сиз Каримовни ҳузурига кирганингизда битта бомбани белингизга боғлаб қўяйлик у билан кўришаётганингизда қўли тегиб кетиб олса .Сиз қаҳрамон бўласиз ва халқнинг дуосини оласиз дейишар экан .

Дарвоқе, бу дунё ўткинчи дунё. Ортимиздан фақат яхшилик билан эслашлари учун ҳаракат қилишимиз керак, деб ўйлайман. Саломат бўлинглар азизлар. Яхши кунларда ватанда дийдорлашиш насиб этсин ҳаммамизга.

Башорат Эшова.(Замондош).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.