Бўрилар ва қўйлар
(Эртак-масал)
Қадим замонларда қўйлар билан бўрилар иноқ, ҳамжиҳат яшаган эканлар. Лекин кутилмаганда оралари бузилибди. Тўғрироғи, бўриларда ҳукумронлик ҳисси уйғонибди. Қўйлар ҳам бўйин эгишни исташмабди. Шунда узоқ йиллар иноқ яшаганлар орасида даҳшатли воқеа юз берибди. Бўрилар қўйларни еб қўйибди.
Қорни тўйган бўрилар беткайда қоринларини силаб, ором олиб ётишган экан, бири шундай депти:
-Чатоқ бўлди-да, қўйлар билан яхшигина оғойни эдик. Виждонимизни поклаб олиш учун нима қилсак экан?
Ўйлашиб қўйларга газета орқали таъзия изҳор қилмоқчи бўлишибди.Шунда бир мушкуллик пайдо бўлибди. Агар таъзия тагига номларини ёзишса, мунофиқликлари билиниб қолади. Бунинг ҳам йўлини топшибди. Эртаси куни газетада нобуд бўлган қўйларга таъзия босилиб чиқибди. Тагига “Бир гуруҳ дўстлари” деб имзо қўйилган экан.
“Отам ўлмайдиган бўлди”
(Бўлган воқеа)
Бу воқеани Булунғурлик Раҳмонқул деган кишидан эшитганман.
Отам қишлоғимизнинг фаолларидан эди. Ҳамқишлоқларим уни “коммунист ота” деб аташарди. Коммунистик партияга ашаддий эътиқод қўйган отамнинг энг ёмон кўрган, нафратланган нарсаси, исрофгарчилик эди. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment »