Ўзгармаган мавзулар

ЯНА БИР БОР ЎЗИМИЗ ҲАҚИМИЗДА

Антиқа халқмизда, ишонасизми йўқми? Атрофга назар ташланг, ҳаммаёқда ишга таклифлар, аллақандай юқори даромадли фирмаларга ёлланиш ҳақидаги рекламалар, аммо шунга қарамай ҳамма юқори малакали мутахассислар мардикор бозорларида, ҳатто буюм бозорларида аравакаш. Шунга қарамай тинимсиз ҳаётимиз гўзал, келажагимиз буюк ва энг даҳшати биз ҳаммадан бахтли, мустақил аросатлармиз деб, ҳурсанд бўламиз.

Дарвоқе мустақиллигимиз ҳақида. Ҳар йил мана шу “ютуғимиз”ни байрам қиламиз, газеталаримизда ҳам, телевидение ва радиоларимизда ҳам айни иборага алоҳида урғу бериб, ўзгача бир “ғурур” билан ёндашамиз. Аммо, худди ўша собиқ иттифоқдаги каби қаттиқроқ гапиришдан қўрқамиз, кес деса кесамиз, буз деса бузамиз, ур деса урамиз, қоч деса қочамиз… У шаҳардан бу шаҳарга эркин кўча олмаймиз, бир хонадонга қиз сўраб эркин бора олмаймиз, ўғил-қизларимиз истаган жойидаги институтда ўқий олмайди, биз учун кимлардир хулоса чиқаради, кимнингдир кайф устидаги қарори туфайли яшаётган уйларимизни бузиб, ўрнига ҳеч кимга керак бўлмаган кўприклар қурамиз, кенг ҳовли ўрнига товуқ катагини эслатувчи дўмларга чиқиб олиб ҳам, мустақиллик ҳақида лофлар тўқиймиз… Continue reading