Абулфайз БАРОТОВ

barotov«МАНИФЕСТНИ МЕН ЁЗМАГАНМАН»

Илгарилари «Думалоқ хат» ёзиш «урф» эди. Ана шундайлардан бири бутун туманнинг тинчини бузарди. Анонимчининг кимлигини раҳбарлар тахминан билишарди. Аммо қўлга тушмаган ўғри-ўғри эмас-да. Ниҳоят, раҳбарлар маслаҳатлашиб шундай фикрга келишди: «ариза бериб қўйганига анча бўлган, партияга қабул қилайлик уни. Балки шундан сўнг коммунистик виждони қийналиб, «думалоқ хат” ёзишни бас қилар …»
Унга буни айтмай бюро йиғилишига таклиф қилишди. Райкомнинг биринчи котиби уни қўллаш мақсадида осон савол берди:
– Айтингчи, «Коммунистик партия манифести»ни ким ёзган ?
Нима мақсадда ўзини бу ерга таклиф қилишганига ақли етмай ўтирган анонимчи бу нотаниш сўзни эшитиб, жон-пони чиқиб кетди. Continue reading