Башорат Эшова

bashoratОйни этак билан ёпиб бўлмайди…

Ватанда рўй бераётган воқеаларга бефарқ эмасман. Одамларнинг ноҳақликка учраётгани ҳақидаги хабарлар юрагимни зирқиратади.  Ўзим олис Швейцарияда тинчгина яшаётган бўлсамда, Ўзбекистондагиларни ўйлаб чуқур ўйга толаман. Нега ўзбек халқи ҳақиқиай озодликка эришолмаяпти? Шундай кезларда Ватандаги қадрдонларимга қўнғироқ очаман, тиллашаман, диллашаман. Уларнинг кўнглини кўтаришга, қийинчиликларни енгишга мадад бўлишга ҳаракат қиламан.

Ўғри қариса сўфи болар, деган бир нақл бор . Яқин танишларимдан бирининг гапларини  телефонда эшитар эканман, шу нақл ёдимга тушди.

МВДнинг собиқ министри Зокир Алматов ТошГРЭСга  ўғирлаган ва пора олган пуллари эвазига жуда катта мачит қурдирган эмиш. Қўллари эса қалтираб қолган эмиш . Ҳар гал мачитга кирганида Каримов мени алдади,  мен алданиб қолдим,  деб ўзини бечора,  жабрдийда қилиб кўрсатаётган экан .

Алданиш  мумкун бир марта ё икки марта,  бутун умрга алданиш  мумкун эмаску .Мустақиллик эълон қилинган кунидан бошлаб жиноятчи Каримов, Рустам Иноятовларга  қўшилиб миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритган Зокир Алматов алданиб қолдим,  деса . Бекобод воқеаси , студентлар шахарчаси . Паркент воқеасидан сўнг Каримов Зокир Алматовни ой йигитларни аямасдан отгани учун уни ўзининг ёнига олди . Ваҳобий , ҳизбут таҳрир деб озмунча бегуноҳ одамларни ном нишонсиз йўқ қилди . 2005 йили  майдаги  Андижон воқеасида бегунох  халқни қириб қаҳрамонлик  медали  билан Каримов тақдирлади .

Зокир Алматов Каримовнинг  кетишини кўнгли сезяпган бўлса керак ўзини оппоқ қилиб кўрсатишга харакат қиляпти . Каримов, Зокир Алматов , Рустам Иноятов , Муллажонов , Баходир Матлубов, Абдукарим Шодиев , Владимир Норовларни халқ кечирмайди . Булар тарихда хам номлари қип-қизил қонга беланиб тарихда қолади . Олтин,  газ,  нефт, пахта, электр чироғини экспорт қилиб Каримовнинг эркатой қизлари гулнора Каримова , Лола Тиллаева  ББСга интервьюсида Швейcариядаги уйини кредитга олганман,  мен отамнинг сиёсатидан йироқлашдим , Опам Гулнора Каримова билан ўн икки йилдан бери гаплашмайман,  деб айтганлари  ғалати,  одамнинг ишонгиси келмайди.

2008 йили Диктатор Каримов ўзини яна қайта президентликка сайлаганидан кейин, Опа сингил Гулнора , Лола ҳаттоки онаси Татяна Каримовалар Фарғона вилоятида яшовчи кам таъминланган етим-есир , бева-бечораларга кийим-кечакларни уйма-уй юриб тарқатишган.

Миилиардларни талон тарож қилиб, арзимаган хайрия билан катта гуноҳларини ювишмоқчими булар, деб ўйлаб қоламан.

2009 йили Франсиялик  журналист Лола Тиллаевани диктаторнинг қизи дегани учун уни судга берди .Франcия суди Каримов диктатор, деган қарор чиқарди. Шунинг ўзиёқ диктатор ва унинг атрофидагилар, яқинлари, қизлари матбуотга чиқиб олиб қанчалик ўз қилмишларини яширишга, оқлашга уринишмасин барибир халққа нисбатан қилган жиноятлари изини ёпа олмаслигигига далилдир.

Zamondosh.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.