“Туронзамин” почтасидан

dilmurodДилмурод Саййидга озодлик!

Ассалому алайкум қадрли сафдошлар, мухолифат вакиллари, ўзбек зиёлилари!

Тутқундаги  журналист ва ҳуқуқ  ҳимоячиси, ёзувчи ва шоир Дилмурод Саййид тақдирига бефарқ  бўлмаган барча инсонлар.

Дилмурод Саййиднинг укаси Обиджон Навоий вилоятидан қўнгироқ қилиб, уни кўргани борганини, лекин Дилмурод Саййид билан ҳар галгидек рухсат билан келишилган пайтдаги учрашуви бекор қилинганини “зона” маъсул ходимлари Дилмурод Саййидни Тошкент шаҳрига, яъни “Тоштурма”га бугун эрталаб ( этапировать) жўнатилганини маълум қилганлар.

Бундай хабардан хавотирга тушган Дилмурод Саййиднинг укаси Обиджон Сизлардан бу борада ёрдам беришингизни ва ҳақиқатдан ҳам Дилмурод Саййид “Тоштурмада” сақланаяптими ёки йўқлигини ошкор қилишингизни сўради.

Ҳурмат билан Саид Камол.

%d bloggers like this: