Нуқтаи назар

duppiОрзу қилиш учун ҳам фармон керак

Яқинда Россия телевиденияси қалбни тўлқинлантириб юборгувчи кўрсатув намойиш этди. Унда машхур қўшиқчилар, миллионер шахслар, шифокорлар, телевидение ходимлари ва ҳатто театр ва кино усталари эзгуликнинг энг гўзал нуманасини намоён этишди. Дастлаб, шу ҳақда икки оғиз тўхталиб ўтсам…

Телевидение ўша кўрсатувда оғир хасталикка чалинган, ногирон ва эртанги кундан умиди узилган одамлар хонадонларини айланди. Даволаб бўлмас хасталикка чалингани боис, бу одамлар ўзларича алланималарни орзу қилиб, ҳаёт билан видолашиб кун кечирар эканлар. Кўрсатув давомида ана шу одамларнинг ҳеч бўлмаса охирги куни байрамона ўтсин учун орзуларининг ушланишига ёрдам кўрсатилди.

Бир чекка қишлоқда истиқомат қилувчи қиз оғир хасталикка чалингани боис. сочлари тўкилиб кетган экан. Кўчада юролмайди, ҳатто ўз онаси-да ундан воз кечган экан. У билан суҳбат қурилди. Қизча онаси қайтишини, яна узун сочли қизалоққа айланиб, гўзал шахзода билан бирга мухташам ресторанда тушлик қилишни, бирга рақс тушишни орзу қилишини айтди. Continue reading

Мақтов маҳорати

amir_temurСоҳибқирони акбар

Темур Кўрагон… агарчи назм  айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ хўбмаҳал ва мавқеда ўқубдурларким, анингдек бир байт ўқуғони минг байт айтқонча бор…” Мир Алишер Навоий


Қуёш нури кирмаган хонадон, унинг нуридан баҳраманд бўлмаган инсон йўқтур бу ёруғ жаҳонда. Қуёш тун ҳукмидаги титроқ табиатни авайлаб уйғотади. Дардларига малҳам беради. Таъбир жоиз бўлса, оқиллик ва адолат билан юрт сўраган ҳукмдорларни қуёшга қиёслаш мумкин. Мамлакатда мавжуд барча соҳалар ҳукмдорнинг меҳр нури билан йўғрилсагина бу юрт доруломон бўлажак. Тарихда жаҳонгирлар кўп ўтган, ҳукмдорлар унданда кўп. Аммо уларнинг саноқлиси бундай фазилат эгаси бўлган. Не шодким, Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони сафдар шундай мартабадаги улуғ ҳукмдор эдилар. Тарих шоҳиддур: ҳеч бир соҳа йўқки, Соҳибқирони акбарнинг меҳрларидан бебаҳра қолса. Туркий тил ва адабиёт шулар жумласидандир. Continue reading