Мулоҳазалар

duppiЎхшаши йўқ бу ўсал диёр…

Ўхшаши йўқ диёримиз унда содир бўлаётган ходисалару воқеалар билан ҳам ўзга давлатлардан фарқланади. Маълум маънода ягона десак ҳам бўлади. Аввало ўхшаши йўқ диёримиз гаранг қилиш қобилиятига эга, ҳар қандай сиёсий арбоб, бизнинг мамлакатга ташриф қилишидан олдин у ҳақда истаган гапларини айтиши мумкин ва одатда ўша истаган гаплари бироз хижолат қилгулик бўлади. Аммо ўша гапни қийиб юборувчи сиёсатдон мамлакатимизга келса тамом, ҳаммаси ўзгаради қолади, гаранг бўлиб қолгани боисидан, бизни тинимсиз мақташга тушади. Ширин Акинер бундай қобилият олдида шарманда бўлади қолади.

Чиндан ҳам ҳўв катталар айтмоқчи диёримиз сеҳрлимикан, деб ўйланиб қоламан. Мана масалан ҳалиги чуви чиқиб қайтган ЕИнинг махсус вакилларини олинг, АҚШ Давлат департаментининг Ўзбекистонда бўлиб қайтган барча мулозимларини олинг, уларнинг ҳаммаси келгунига қадар биздаги оғир вазият ҳақида гапиришган эди, келгач эса бирам мулойим бўлиб қолишдики, қўяверасиз.

Қандайдир, фақат ўзларига аён прагрессларни гапиришдими-е, ҳаммани лол қолдирувчи қонунлар ва тартибларнинг жорий этилганини айтишдими-е. Қайтгач, анави транс ҳолатидан чиқишдию, ия, қовун туширдикку, деган хижолатчилик билан, яна ўша-ўша танқидларини бошлаб юборишди. ЕИ мулозими ҳатто керак бўлса бекор қилгани санқцияларнинг бекор қилинишини бекор қилиб юбориши ҳақида айтди. Аммо… Continue reading