Абулфайз БАРОТОВ

barotov“САЛОМ, АЖДОДЛАРИМ, БУ- МЕН!”

У дунё хабарин ким берган, эй дил!
Умар ХАЙЁМ.

Инсон ўлганидан сўнг унинг руҳи 16 марта одам 8 миллион 400 минг марта турли ҳайвон ва жонзотлар шаклида дунёга келади,- деди суҳбатдошимиз-ўрта бўйли, қорачадан келган гаплари ниҳоятда мулойим одам. Мен сизнинг бу ёруғ оламга неча марта келиб кетишингизни айтиб беришим мумкин.
Ҳангу манг бўлиб қолдик. Ахир бу ёруғ оламга неча марта келиб кетганлигимизни билиш албатта, қизиқ-да. Суҳбатдошимизнинг гапларига ишонмасликка хаққимиз йўқ. У бизга бир қоғозни кўрсатди.Унда босма ҳарфлар билан шундай сўзлар ёзилган: ”Халқаро илмий ишлаб чиқариш ПАМАКC-АКО фирмасининг…”
Бўлди.Унинг исми шарифини ошкор қилишдан ўзимни тияман. Манзили -макони ҳақида ҳам жим турайлик. Баъзи мулоҳазаларга бориб шундай қарорга келдим. Уни шартли ном билан табиби-ғайб деб атай қолайлик.
Ҳуллас, одамзодни маймундан тарқалган деган фараз ҳозир рад этилган. Ҳаммамиз Одам Ато ва Момо Ҳаво фарзандлари эканлигимизни илгарилари ҳам билардик. Аммо эндигина тан олиб турибмиз-да. 70 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида динни афюн деб келдик. Оқибатда ҳудосизга айланиб, мехр-оқибатни, мурувватни унутдик. Continue reading