Абдуқодир Сатторов

abduqodirСадоқатли дўст

Бобу-л “КОФ” қалб боби, ит фарсий сак дер ва туркий ит дер (“Рисолаи Сайдиййа” китобидан).

Итингдирман, сочинг занжирини бўйнимга маҳкам қил…..

Ит энг қадимги хонаки хайвон бўлиб, у қадимий ибтидоий одамларнинг хам энг яқин кўмакчиси бўлган. У ов қилишда ёрдам беради. Уларни бошпанасини қўриқлаган. Итларни 300 дан ортиқ зоти бўлиб, улар хизмат итлари, кавказ, Ўрта осиё овчаркалари, док, искович ва манзарали текса, балонка зотларига ажратилади. Зодсиз уй итлари эса кўппак дейлади. Уларни хаммаси бир аждод–хатто бўридан тарқалганига ишонгин келмайди. Мана овчаркаларни олайлик, уларнинг зоти кўп; бақувват чайир Шарқий Европа овчаркалари, жунли колли (ШОТЛАНДИЯ овчаркалари) кўриниши катта пахмоқ жунли, тумшуғи айиқникига ўхшаш Кавказ овчаркалари, узун жингалак жунли Росия овчаркалари. Булар хаммаси йирик ва кучли итлардир.
Шарқий Европа овчаркалари аъло даражада хизмат қилувчи итлардир. Бундай итлар Ватанимиз чегараларини қўриқлашда, жиноят-қидирув ишларида ҳизмат қилади. Хизмат қилувчи итлар махсус мактабларда ўргатилади. Шотландия, Жанубий Россия, Кавказ овчаркалари подалар қўриқлайди, яйловларда қўй-қўзиларни кузатиб боради. Уларни йиртқич ва ёввайи хайвонлардан сақлайди.

Итларни гавдаси савлатли ва мускулли бўлади. Бақувват оёқлари анча узун бўлиб, судралиб юрувчилар сингари гавдасининг икки ёнида эмас, балки танаси остида жойлашган. Шунинг учун танаси кўтарилиб юради. Юрганида бармоқларига таянади. Боши харакатчан бўлиб, бўйни орқали танасига бириктирилган. Оғзи юмшоқ ва харакатчан лаблар билан ўралган. Оғзининг юқори қисмида бир жуфт бурун тешиклари жойлашган. Фақат итларда учунчи қулоқ ривожланган. Уни ташқи қулоқ дейшади. Қулоқ супраси ривожланганлиги сабабли товушни тез фарқлайди. Итнинг териси пишиқ ва эгилувчан бўлиб, жун билан қопланган. Жунлари терисида жойлашган илдизчалардан ўсиб чиқади. Жун қоплам икки қавват сиртқи ва қайишқоқ, лекин дағал қилтириқлардан, остки қавати майин ва калта туклардан иборат бўлиб, майин туклар орасида хаво хайвон

танасидаги хароратни яхши сақлайди. Булардан ташқари йирик қиллар бўлиб туйғу вазифасини бажаради.

Ньюфаундленд ёки ғоввос деб аталадиган итлар қора пахмоқ жунли, бахайбат панжалари айиқникига ўхшаш йўғон думи хам сержун ва оғир бўлиб, уларни хизмати алохида. Улар сузиш ва шўнғишни яхши биладилар.Улар чўкаётган одамларни қутқаришга ўргатилади.

Уруш даврида миналарни қидириб топувчи итлар қандай ёрдам берганлигини биласизми? Портловчи моддани сезган ит ўша жойга ўтириб олган. Шундай холларда сапёрлар келиб минана зарарсизлантиришган. Бирор марта бўлса хам итларни адашганини кузатишмаган. Итлар яна бир харбий “КАСБ” санитарлик хизматини хам бажаришган. Улар жанг майдонларида қолиб кетган яродорларни қидириб топишда ёрдам берган. Итлардан хабар ёки маълумотларни манзилга етказишда хам фойдаланилган. Улар очиқ жойлардан эмаклаб, ўқ ёмғир остидан ўтиб одам ўта олмайдиган жойлардан борганлар. Хизмат қилувчи итлар орасида йирик беозор пахмоқ жунли, сарғиш ёки кулранг холли оқиш итлар хам бор. Булар қутқарувчи-сенбернар итларидир. Бундан бир неча юз йил аввал Алп тоғиниг юриш қийин бўлган хафли давони яқинида бир монастр бўлган. Шундай зотли ит манашу манастрда етиштирилган. Улар қор бўрони томом бўлиши билан ёки кечалари монастр дарвозасидан чиқариб юборилган. Бу итлар елкасида иссиқ адиал, овқат солинган халта билан қор кўми қолган чўлдан адашган кишиларга ўнлаб км масофага ёрдамга боради.

Овчи итларни кўпгина зоти маълум. Лайка ов ити ўз аждоди-бўрига жуда ўхшаб кетади. Мамлакатимиз шимолида Лайкалар буғу боқувчиларни вазифасини яхши бажара олади. Ит қўшилган чаналарда одамлар ва юклар ташилади.
Такса номли итларнинг: кўриниши ғалати: у узун гавдали, оёқлари қисқа ва чўзиқ тумшиқли бўлади, улар бўрсиқ ва тулки тутишда яхши овчидир. Бу хайвонлар бир-бирига уланиб кетган уяларнинг чуқур жойда яширинса ҳам, таксалар уларни чаққонлик билан тутиб чиқади. Баъзон бундай ов учун кичкина, лекин зер харакат фокстеръердан ҳам фойдаланилади. Овчи итлар ўлжани бир текс кучли овозда вовиллаб қувиб юборади. Овчи эса хайвон яқинлашиб келаётган йўлда кутиб туради.

Итлар тулки ёки қуённи унинг олдига қувиб келади булар хеч нарсадан чўчимайдиган ва чидамли итлардир. Яна бир катта итлар туркуми борки, улар хонаки дегоратив итлар деб аталади. Узун жўнлик кичкина лайча ит ва тойтеръерларни рақс тушишига, халқадан сакрашга ўргатиш осон. Хонаки итларни деярли хаммаси кичкина бўлади. Лекин уларни энг кичкинаси тойтеръердир. Унинг оғирлиги 600-700 грдан ошмайди. Шунга қарамай бундай итлар ўз эгаси вафодор, хатто уни химоя қилиш учун ўзини аямасдан хужумга отилади.
Сизларга 7-асрда ёзилган рисола “Рисолаи сайдиййа” китобидан айрим жумлаларни тўлиқлигича келтирамиз форсий сак дер туркий ит дер. Ва ул икки навъ бўлур бири қобили таълим ва шикорий (овчи) ва бири фақат посбонлик учундир. Аммо шикорийга салукки дерлар. Имом Саълабийнинг “тафисири”да маскурдурким, халқ киши хар кун бир маротаба хазрати Нух алахиссаломга дуруд юборса, яъни бу оятни ўқуса: “Саломун ала Нухин фи-л-оламин” ул одамни хамул кун чаён чақмас ва хар бир кимса бу оятни ёзиб, ўзида сақласа ит анга зарар қилмастур оят будур: “Ва калбухим боситум зироайхи би-л-васид” Ибн Аббос Розияллоху анху демишларким: “Яхши ит ёмон йўлошдин афзалдур”. Ривоят қилубдурларким, Харс ибни Саъсаъ деган кишининг бир хизматкори бор эрди, они кўб яхши кўриб, хар ерга борса асло ёнидин аюрмас эрди. Бир куни ағосига таҳаллуф қилиб (хиёнат қилиб) анинг хотунининг ёнига бориб, еб, ичиб бир жойда ётди. Бас ағосининг бир ити бор эрди, аларни бу қабахатда кўриб, икковини ҳам, ўлтирди. Ва чун Ҳарс ибн Саъсаъ уйига келиб, бу холни кўриб, билдиким, бу воқеага сабаб надур.
Ва Шайх басрий рахматуллох алайх нақл қилибдурким, итда ўн хислат бўлур. Ул хислатлар хар мўминда топилмоғи муносубдур. Аввал очликка сабр қиладурким, бу солиҳин (яхши одам) –лар аломатидур. Иккинчи, анинг бир ётадургон маълум ери бўлмас, бу мутаваккил (тавакал қилувчи) ларнинг аломатидур. Учунчи оқшомларда ухламас, магар андак уйқу улар бу мухиббин (севгучилар) нинг аломатидур. Тўртинчи, агар улар бўлса андин мерос қолмас, бу мутаҳҳиддин (зохид)лар аломатидир. Бешинчи, эгасин ташлаб кетмас, агар чамби уруб жафо қилса ҳам, бу муритларнинг сифатидур. Олтинчи, маконидан бир андек ерга рози бўлур, бу мутавозеъин (камтарлар) хислатлатидур. Еттинчи, агар онинг ерин бир одам олса, они тарк қилиб бошқа ер тутар, бу розин (рози)лар нишонасидур. Саккизинчи, агар они эгаси уриб қувласа ва яна бир маротаба чақирса келур ва ўтган жафони кўнглида сақламас ва бу хошиъин (итоаткор) лар одатидур. Тўққизинчи, хар вақтким, эгаси таом тановвул қилур узоқға бориб ўлтурур, бу масокин ((камбағал) шуғлидур. Ўнинчи, агар эгаси аввалги маконидин кўчиб бошқа ерда жой аввалги маконига илтифот қилмас ва бу мағзунин (маҳзун) лар шиоридур. Ит доим эгасига тескари ўтирган холда Оллохга нола қилур ва аввал эгамнинг қорнини тўйдир сўнгра менга хам насиба берурсан, дер.
Ва хадисда келибдурким, ит бўлғон уйга фаришта келмас. Баъзи уломо демишларким, бу хадис ғайри шикорининг хақидадур. Албатта бу сўз сахисдур, нечунким Коломи Мажидда ит билан шикор қилмакка рухсатдур. Ва ривоятдирким чун Хазрати Одам алайхиссаломнинг қолибин (гавдасин) Худойи таборак ва таолло ўз қудрати билан яратиб қўйди: Иблиси лаъин малоикалар била ул қолибнинг тамошо қилиб, сўнгра малоикалардин сўрадиким: “Агар Худойи таборак ва таоло бу бандасин бизлардан афзал қилса не қилурсиз?” Малоикалар жавоб бердиларким: “Фармонбардордурмиз”. Ва Иблис ўз кўнглида айтиким:”Худойи таоло они мендин афзал қилур бўлса, албатта, они ўлтирурман ва итоат қилмасман ” деб ул қолибнинг устига тупурди ва ул лаъининг тупуги Одам алайхиссаломни кимлиги мавзеъига воқеъ бўлди. Бас, Худойи таоло Жаброил алайхиссалом андин бир порани олиб ташлади. Бас, киндукнинг тешиги Жаброил алайхиссаломнинг бармоғининг ўрнидур ва Худойи таоло ул хокпора (тупроқ парчаси ) дин итни яратди. Анинг учун итда уч хислат бўлур. Бири, одамга дўст бўлур, нечунким Одамнинг тупроғидин ҳалқ бўлғондур. Ва оқшомларда пайдо бўлмоғи, Жаброил алайхиссаломнинг бармоғи шафофатининг асаридур. Ва итнинг одамга ва ё бошқа нимарсаларга бесабаб хурумоғи ва тишламоғи шайтоннинг лаъининг асаридур.
Мен шу ерда МУСЛИМАТ уз сайтида шайх ЮСУФ Қарзовийни яқинда босилиб чиққан мақоласини этиборларингизга хавола этаман…..

OВ ВА ЧЎПОН ИТЛАРИ

Ов учун, экин майдонини, ҳайвон сурувини кўриқлаш учун, яъни, бир эҳтиёж бўлганлигидан боқилган итлар юқоридаги ҳукмдан ташқарида ҳисобланади. Бу хусусда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай деганлар: “Ов ити, экинни ёки ҳайвонларни қўриқлашда фойдаланилган итлардан бошқа бир итни боққан кишиларнинг савоблари ҳар кун бир қийрот (оғирлик ўлчови)дан озайиб боради”.(Бухорий, Муслим).
Баъзи Ислом фақиҳлари бу ҳадисдан ит боқишликнинг таъқиқланишини ҳаром даражасида эмас, кароҳат даражасида эканлиги ҳақида ҳукм чиқарганлар. Чунки савоб озайишида ёки кўпайишидан қатъий назар ҳаром ҳукми бутун ҳолларни ўз ичига олади.
Уйда ит боқишликнинг таъқикланишидан, итларни калтаклаш, ҳайдаш, ёхуд ўлдириш керак экан, деган фикрга бормаслик лозим. Зеро бу хусусда пайғамбаримиз (с.а.в)шундай марҳамат-қиладилар: “Агар итлар ҳам (инсонлар каби) бир жамоа бўлмаганларида эди, уларнинг ўлдирилишларига амр берган бўлар эдим”. (Абу Довуд, Термизий).
Расулуллоҳ (с.а.в) бу ҳадиси шарифлари билан Қурьони Каримдаги шу олий ҳақиқат ва гўзал маънога ишорат қилганлар: “Ерда судралиб юрган ҳар бир жонивор, осмонда қанот қоқаётган ҳар бир қуш худди сизлар каби (Бизнинг кўл остимиздаги) жамоалардир”. (Анъом сураси-38).
Расулуллоҳ (с.а.в) асҳобларига кимсасиз бир яйловда сувсизликдан ўлаётган бир итни кўрган ва чориги билан қудукдан сув чиқариб уни ўлимдан сақлаб қолган бир кишининг ҳикоясини қилиб, охирида шундай дедилар: “Аллоҳ таоло унинг бу ҳаракатини хуш кўриб, гуноҳларини мағфират этди”. (Бухорий)

ҲОЗИРГИ ЗАМОН ИЛМИНИНГ ИТ БОҚИШЛИКГА ҚАРАШИ

Бугун орамизда шундай кишилар ҳам борки, улар ҳайвонларга шафқат кўрсатишни инсоний фазилат деб билаганлари ҳолда Исломнинг бу хусусдаги ҳукмларини назар писанд қилмайдилар ва асосида шафқат юзасидан эмас, балки ғарбга тақлид юзасидан ит боқишади.
Шу ўринда олмон файласуфи доктор Герартфентесмарнинг “Коинот” номли олмон журналида эълон қилган ит боқишликдаги зарарлар ҳақидаги илмий ва жуда қимматли мақоласини ҳавола этишни лозим кўрдик:
“Кейинги пайтларда баъзи кишиларнинг ит боқиш дардига мубтало бўлганини ва уларнинг тобора кўпаяётганини кўриб, уларнинг диққат эътиборини бундан келиб чиқадиган хатарлар ва кўнгилсиз оқибатларга жалб этишга мажбур бўлдим. Чунки, бу кишилар фақатгина ит боқишлик билан чекланиб қолмаганлар, айни пайтда итлар билан ўйнайдилар ва ҳатто юз-кўлларини ялашига рухсат берадилар, энг ёмони ўзлари овқат еган уй идишларида итни ҳам овқатлантирадилар.
Бу ҳолат соғлом табиат ва характер билан яратилган инсоннинг ахлоқ ва одобига зид, қабул қилиб бўлмайдиган бир ҳолат бўлибгина қолмай, соғлиқ ва тозалик қоидаларига ҳавола қилган ҳолда, бу илмий мақоламизда унинг тиббий аҳамияти ҳақида сўз юритамиз. Бу жиҳатдан ит боқишликда ва улар билан бир уйда ётиб туриб, бир жойда овқатланишдан, улар билан ўйнашдан келиб чиқадиган таҳликалар кўпчилик назарида эътиборсиз туюлганлари билан аслида инсон ҳаётини катта хавф остида қўядиган буюк тахлика ҳисобланади. Кўпчилик ит бокувчилар ўз қўллари билан ўзларини ҳалокатга олиб борганликларининг фарқига бормаяптилар. Чунки итларда мавжуд бўлган сектор қурти хавфли касалликларга еабаб бўлмокда ва ҳатто кўпгина ҳолларда ўлимгача олиб бормокда.

Бу вирус сектор шаклида жуда кичик бир қурт бўлиб, беморларда сепқил ҳолида юзага чиқади. Жуда ҳам хавфли бўлган бу вирус итларда, бошқа ҳайвонларда ва хусусан чўчқаларда учрайди. Вируслар авж олишига энг уйғун ва қулай жой итлар ва йиртқич ҳайвонлар, чиябўри ва бўриларнинг танасидир. Мушукларда жуда кам учрайди. Аммо ит сектори бошқаларидан кескин фарқ қилиб, кўзга кўринмас даражада майда ва яширин ҳолдадир. Фақат кейинги вақтлардагина у ҳақда илмий маълумотлар ола бошладилар…
Ҳайвон табиблари жуда яхши биладиларки, хоссатан ит безларининг ривожланишида бошқа ҳайвонлардан фарқли бир қанча хусусиятлар ўртага чиқмоқда. Дастлаб кичик доначалар ҳолида итларнинг ичакларида вужудга келган қуртлар кейинчалик қуввати бир сектор ҳолини олади. Ҳолбуки, инсонларда ва бошқа ҳайвонларда мавжуд бўлган қуртлар сектор куртларидан фарқ қилиб, жуда кучсиз ва бор йўғи ўзидан янги бактериялар ишлаб чиқади. Бу бактериялар ҳайвонларда катталиги олма ҳажмида бўлиб, бу ҳолда ҳайвон юрагининг оғирлиги одатдагидан ўн мартагача ортиши мумкин. Инсонларда эса юрак бир мушт ҳажми ёхуд чақалоқ боши катталигида бўлади, ичи бир неча литр зардоб билан тўлади.
Қуртлар кўпинча, инсонларнинг юрагида ва атрофида пайдо бўлади. Баъзан эса ўпка, ичак, буйрак, талоқ ва ҳаттоки бош суякларга сизиб мутаҳассис ҳам аниклай олмайдиган даражада вужудга ўрнашиб олади. Қайси аъзода пайдо бўлса, ўшани ишдан чиқаради.
Шубҳасиз, бу вирус қаерда пайдо бўлишидан қатъий назар бу дардга чалинган бемор ҳаёти учун жуда хатарли ҳисобланади. Бу касалликнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш жараёнини билсак ҳам, уни қандай даволашни билмаймиз. Фақат шуни биламизки, бу куртлар баъзан ўз-ўзидан нобуд бўлади. Бунинг сабаби инсон вужудида пайдо бўладиган баъзи моддалардир. Хусусан, кейинги пайтларда бизга шу нарса маълум бўладики, инсон вужуди бу куртларнинг заҳарига қарши бир заҳар ишлаб чиқариш билан ўзини ҳимоя қилар экан. Аммо афсуски бу куртлар ўлган билан иш битмаяпти, балки ўлгандан сўнг инсон организмида ўзидан баъзи зарарли оқибатларни қолдирмокда. Шуни ҳам эътироф этиш лозимки, ҳатто кимёвий даволаш йўллари бу ишда ҳеч қандай натижа бермаяпти ва шу тариқа бирдан бир чора жарроҳлик йўли бўлиб қолмокда…
Мутахассис доктор Хамер ўтказган бир қанча жарроҳлик амалиётлари шуни кўрсатадики, Олмонияда сектор қурти билан касалланганлар аҳолининг умумий сонининг бир фоизидан кам эмас. Бу касаллик энг кўп учраган мамлакатлар эса кам сонли нуфузга эга бўлган шимол давлатлари, Дания, Қрим, Исландия, Австралиянинг жануби шарқи, Ҳолландиянинг Фразеланд қисми бўлиб, бу ерларда итлар ҳатто тиламчилик қилишда ҳам қўлланилгани учун аҳолисининг ўртача ўн икки фоизи сектор вируси юқтирганлар. Ҳоссатан Исландияда бу кўрсаткич қирқ уч фоиздир…

Таҳлика кўлами шу даражага етганки, бу касаллик мавжуд бўлмаган мамлакатлар ҳам айни шу шаклда хавф билан юзма-юз келганлар.
Билишимча, бу балога қарши курашнинг энг тўғри йўли сектор қуртининг итларнинг ўзида қолишини таъминлаш билан бошқа томонларга ёйилишининг олдини олишдир…
Вирусни ташиганлиги аниқланган итлар вақт ўтказилмасдан даволаниши керак. Шунингдек, чўпон итларини ҳам вақти вақти билан ҳайвон табиблари кўригидан ўтказиб турилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўз соғлигини сақлаш ва ҳаётини хавф остига қўймаслик учун инсон итларни кўллари билан силашлиги ва уларни ўзига яқинлаштиришдан иложи борича сақланмоғи лозим. Ёш болаларнинг ит билан ўйнашига, итларнинг эса уларнинг қўлларини ялашига мутлақо йўл қўймаслик, иложи борича уларни болалар ўйнайдиган жойларга яқин йўлатмаслик муҳим… Итлар учун махсус идишлар ажратилиб, одамлар фойдаланадиган яламасликлари учун уларни уй ичига ва ошхоналарга асло яқинлаштирмаслик керак. Шунингдек, дўкон ва савдо расталари ва бозор каби жамоат жойларига итларнинг киришларига имкон бермаслик керак.
Хулоса: Озиқ-овқат саналган барча нарсалар итлардан узоқ бўлиши учун зарур бўлган бутун чораларни кўриш барчанинг бурчидир!…”
…Ва биз бундан сўнгра шуларни қўшимча қиламиз: Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг итларга яқинлашишни нима учун манъ қилганларини, нега идишларни ит ялашига йўл кўймасликка чақирганини, бир зарурат бўлмаганда ит боқишликни таъқиқлаганини эндиликда кўриб-билиб турибмиз!
3амонамизда ит боқиб ит билан бир жойда ётиб турган, бирга овкатланган “маданият”лилар билиб кўйсинлар… Аллоҳнинг расулининг бу огоҳлантиришидан нажот йўли Исломда эканлигини уларга ҳам Аллоҳ таоло эшитиб, билишларини насиб айласин!
Бир ярим минг йил аввал Аллоҳ таоло охирги элчиси Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи вассалом Араб ярим оролида ташвиқ қилган нарсалар бугунги замонавий илм ва тиббий тадқиқотларнинг натижаси билан қанчалар мос келганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Бу ўринда Қуръони Каримда зикр қилинган бир ҳақиқатдан бошқа сўзни сўзлашга ҳаққимиз йўқ:
“Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”. (Ва-н-Нажм сураси-3-4).

Итлар онкологик касалликларни ҳиддидан сеза олар экан

Австралиялик олимлар ўтказган тадқиқотларнинг натижалари кўрсатишича, итлар онкологик касалликларни ҳидидан била олиш қобилиятига эга. Итлар касалликнинг бошланишини 97 фоиз ҳолда аниқлаб беришган. Итларнинг ўта нозик ҳид сезиш туйғуси саратон туфайли чиришга бошлаган ҳужайраларнинг ҳидини фарқ қилар экан.

Онкологик касалликларга қарши кураш бўйича Австралия Кенгашининг раҳбари Ян Олвернинг айтишича, итлар ўпка ва оналар маммасидаги саратон касаллигини ҳеч бир хатосиз аниқлашади.

Мен сизларга қуйида “Замандош” сайтида чиққан ит тўғрисидаги мақолани хукмингизга хавола қиламан;

Ит содиқ дўст.
Шайх Муслиҳиддин Абдураҳмон Жомийни бир нокас: “сиз итфеъл одамсиз” дейди. Шунда шайх ҳазратлари “Оллоҳга шукр, Оллоҳга шукр” дея хурсанд бўлган эканлар.

Ҳамроҳлари эса “пирим, ул нокас сизни итга тенглаштирса-ю, сиз уни қозига олиб бориш ўрнига хурсанд бўлганингизнинг боиси не” дея ҳайрон қолишади. Абдураҳмон Жомий эса “содиқликда, вафодорликда қайси инсон итга тенглаша олади, Оллоҳга шукрки, бу мартаба менга берилди” деган эканлар.
Италияда бир миллионер итнинг ҳайкалини олтиндан ясаб қўйганини “Аргументы и факти” газетасидан ўқиганман.

Шоҳ ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг машҳур “Жамолинг васфи” деб бошланадиган ғазалида ит тимсолини энг юқори поғонага кўтаради.

Итингдирман, сочинг занжирини бўйнимга маҳкам қил, бошимни олиб эй Бобур оёқ еткунча кетгайман.

Бу ерда шоир ўзини пастга уриб, итга тенглаштиради дейиш хатодир. Бобур итдаги вафодорлик, содиқликни васф этган, жонини ҳам қурбон қилиши мумкин бўлган ғояни илгари сурган. Бу мисраларда ошиқ ўз маъшуқасига нисбатан ички туйғуларини, содиқ дўст бўлишни, ҳар қанча ситамларга бардош беришга тайёрлигини билдиради.

Ўтмиш классик адабиётида ит тимсоли анъанаси давом этади. Шоир Фурқат ўзининг “Ул шўхи жононим менинг” деб бошланувчи ғазалида “Итларин тирноғига бўлсин хино қоним мани” дея нола қилади.

Аммо шуни эсда тутиш керакки, итга инсон тарбия беради. У эгасидан ўрганади, унинг қўлидан овқат ейди. Лекин ғаламислик, ичи қоралик итга хос хусусият эмас. У инсонга шунчалик яқинки, ҳатто ўз эгаси учун ўлимга ҳам тайёр.

Ит сотқинликдек ярамас хусусиятлардан, кўрнамаклик каби иллатлардан холи бўлганлиги учун ҳам инсон учун вафодор, содиқ дўстга айланиб, адабиётда ижобий тимсол сифатида мангу қолди.

Уруш қатнашчиси Турсунбобо Сатторовнинг айтишича у Великий Лукида бўлган жангда қаттиқ яраланади. Ҳар икки томондан ўқ ёмғирлари тингач, кичик чана судраган итлар жанг майдонига келиб, ярадорларни топиб, ғингширкан. Ўзини эплаган ярадор жангчи бир амаллаб чанага чиққач, ит уни минг машаққат билан судраб, олиб чиқиб кетаркан. Душман самолётлари жанг майдони узра изғиб юрган пайтлари ит ўзини ўлганга солиб, ерга ётиб оларкан. Самолёт ўтиб кетгач, яна чанани судраб, ярадорларга ёрдамга шошилар экан. Бу воқеа ит айнан отахонни жанг майдонидан олиб чиққан пайти юз берганини у киши йиғлаб айтиб берган эдилар.

Ҳозир ҳамма мамлакатларда кинология хизматлари мавжуд. Ахир тонналаб наркотикларни ушлаб, миллионлаб одамларни аср вабосидан асраб қолишда ит чегарачи аскарларнинг энг яқин дўсти эмасми? У порахўрликни билмайди, иғвогарлик, бўҳтон, туҳмат сингари иллатлардан йироқдир.

Яқинда “Қоплон” лақабли итимиз касал бўлиб, уч кун овқат емади. Эрталаб ишга кетдим, келсам ҳовлида ётган экан. Қарамай ўтиб кетибман, шунда орқадан итимизнинг секин ғингшиган овозини эшитиб, қайрилдим. Бориб бўйнини оҳиста силадим.

– Ҳа жонивор, қийналиб кетдингми? Мен берган тузимга розиман, сен ҳам хизматингга рози бўл,-дедим ўпкам тўлиб.

Ит менга илтижо билан термулди. Аста кўзларини юмди жони узилди. Қаранг, ҳатто ит ҳам соҳибидан розилик сўрар экан. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Хўш, биз инсонлар-чи? Ҳаммамиз ҳам яхшиликни биламизми? Баъзан бир-биримизни ғажишга, йўқ қилиб юборишга тайёр турамиз. Ит эса ундай қилмайди, туз еган жойини унутмайди. Шунинг учун ҳам айрим одамлардан устун туради у менимча.

Баъзи кишиларнинг қилган жафоларини кўп тортганман. Аммо шу ёшимгача мени бирор марта ит қопмаган. Қани энди ўзимиз бир вақтлар ўргатган итдан вафодорлик, дўстликни ўрганиб, ҳаётга тадбиқ эта олсак.

Ёзганларим баҳсталаб бўлиши мумкин. Шунинг учун аввалдан узр сўраган ҳолда бошқаларнинг ҳам бу ҳақдаги фикрларини билгим келди.

Ҳиссадан қисса шудирким, боқиш ва ўрганиш учун олинган ит ё кучугингиз сизни ўз эгаси деб билади. Лекин сиз ҳам у ҳақида ғамхўрлик қилишни, уни тўғри овқатлантириш ва парвапиш қилишни унутмаслигингиз керак.

Мурожат учун телефон: +998-91-611-0-611. Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@gmail.com>
Абдуқодир Сатторов
“ Малҳам” табобат маркази
Раҳбари, Ҳалқ табиби.

%d bloggers like this: