Мулоҳаза

Буз-буз

Биз аслида киммиз, биладиганлар борми? Нимадандир жуда ҳам қаттиқ хуноб бўлган зиёли бир танишим шундай савол билан мурожаат қилиб қолди. Олим бўла туриб сиз билмасангиз, биз овмилар қаёқдан билайлик, деб ҳазиллашган бўлдим. Қарасам, кулмади, ҳазилни илғамадиям ҳатто. Тушундимки вазият анча жиддий…

Узоқ жим тургач, зиёли танишим яна куюниб гапира кетди, “Биз ҳатто тожиклардай эмасмиз, грузинлардай ҳам, грек ёки боринг ана ҳатто қирғизлардай ҳам эмасмиз, қозоқлар ҳақдаку гапириш абсалютна ўринсиз, киммиз ўзи а?”. Ёнимдан сигарет чиқариб мавлонога узатдим, бир тутатинг, озроқ ҳовурингизни босинг, у ёғига бир гап бўлар дедим. Сигаретни тутатиб икки бора симирдию, шартта четга отиб, “яхшиси меҳмонжонларни кўраман”, деб уйига кириб кетди.

“Меҳмонжонлар” дегани  ўзбекча сериал. Айнан ўзбекча бўлгани учун ҳам мутлақо мантиқсиз. Аслида мантиқли сериал бўлганми, дейсизми? У гапингиз ҳам тўғри, шу учун ҳам сериалда а?! Хуллас прапессир уйига кетди. Ўзи кетдию саволи қолди. Икки ёшли ўғилча ким келиб саломлашмасин, “биз тиммиз”, деяверди, деяверди, кўришганлар ҳайрон елка қисиб нари кетаверди. Афтидан ҳеч ким точний жавобни билмайди-ёв. Continue reading