Ҳажвия

aldarkusa2.jpgАфандининг эшаги қаерлик?

Олам пайдо бўлганидан буён товуқ олдин пайдо бўлганми, тухумми, деган азалий баҳслар ҳанузгача давом этади. Хўжа Насриддиннинг қаердан келиб чиққанлиги ҳам шундай баҳсталаб.

Бухороликлар: “Хўжа Насридден Лабиҳовуздан чиғган, ўрда уни эшшагига қўйилган ҳайкали бо, нема қиласез ман билан ўрлашиб-а, керак бўлса, ўн иккита мазориниям кўрсатаман”,-деса, самарқандликлар: “Йох, Хожа Насредден қўшработди қип-қизил ўзбаги бўгон, вай сони эшшаги билан бу ерга келеб қоганда кўрадике, ҳамма тамон боғ-чарбоғ, даштингди елкамди чуқури кўрсен, деб ҳавли сотиб огон Даштисўхтадан. Соне Қизил жиндидан ўйланган, катта бобомнинг бобокалоне Салоҳиддин Шамшер тўйига никоҳ қийиб қўйгон,-дейди.-Регистонда эшшаги китоб варақлаб тургон ҳайкале бор эду, китоб қимматроқ эканме, ҳозур битта меҳмонхонанинг ҳавлисида турибду, охи ман биламан-ку!”.

Озарбайжонлар бунга қарши: “Баҳ, Хожа Несриддин эсли бизим юртдан, Бакида дўғулан, гечмишини гўтар!”,-деса, турклар дарҳол: “Эфендим, бизим била чалишманг, Хожа Насриддинбей Эфенди гўкўғиз уруғининг турк миллатиннан, мазари-да бизим юртда!”-деб уриб енгади.

Хуллас, айтилган гапларнинг барисида жон борга ўхшайди. Туркларда ҳатто Хўжа Насриддин номли халқаро жамғарма бор. Ишонмай кўринг-чи! Хўжа бағри кенг одам эмасми, ким уни бизники, деса, тўғри, деб кетаверади. Фақат у туркларда анча муғамбирроқ бўлса, озарларда олғирроқ, бизда соддароқ кўринишда бўлади. Шунинг учун уни Насриддин Афанди, деб юритишади. Афанди болаларга:”Боринглар, нариги маҳаллада ёнғоқ улашишаяпти”,-дейди-ю уларнинг орқасидан, ростдан ёнғоқ беришаётган бўлса-я, дея югуриб кетаверади.

Афанди ўлимидан олдин болаларини чақириб:”Шундай қилингларки, мозоримга келган душманлар мот бўлсин”,-дея васият қилган экан. Фарзандлари уни катта йўл ёқасига кўмишиб, қабри тепасига катта қора мармартош ўрнатишибди. Кейин тошнинг энг тагига майда ҳарфлар билан Афанди васият қилган сўзларни ёздиришибди. Тириклигида доим ундан панд еб юрадиган бир иғвогар қабристон ёнидан ўтиб кетаётиб, Афандининг мармартошдаги суратини кўриб қопти. “Ҳа-а, энағар, охири сандан қутулдим-а, қани кўрай-чи, ўшами-йўқми?” деб мозор тепасига борипти. Қараса, тошнинг энг пастида қандайдир ёзув бор. Икки букилиб, ўқиб кўрса, “Бунча тўнқайиб олиб ўрта бармоғимни кўрмоқчимисан?”-деб ёзилган экан…

Қишлоқда ўғриликлар кўпайиб кетганидан Афанди ҳар куни ярим тунда оғилхонадан хабар олар экан. Бир куни одатдагидай қора чироқ билан молхонага кирса, эшшагининг ёнида қип-қизил камсамол белати ётганмиш. Олиб қараса, ўғлиники. “Оббо ота ўғил-эй, туппа-тузук дастёр бўлиб қопти”,-хурсанд бўлипти ота. Эрталаб ўғлига қизил дафтарчани қайтараётиб: “Кечаси оғилга кирганингда камсамол белатингни уйга ташлаб бор бачем, моллар белатсиз ҳам сани танийди, хайми?”-дея насиҳат қилган экан.

Ана шунақа бизнинг Афанди. Ҳазиллари пахтавон ўқдай бўлса ҳам, бехато уради. Хўп келинг, Хўжа Насриддиннинг қаерданлигини аниқладик, дейлик. Лекин унинг эшшаги қаерлик бўлган, деган табиий савол туғилади. Хўжа Насриддин фақат эшшак миниб юрган, от минмаган.

Хўш, нимага от минмаган? Чунки эшшаги гапга тушунадиган бўлган. Афанди унинг устида ўтириб бемалол узунқулоғи билан маслаҳатлашиб кетаверган. Отда эса бунинг иложи йўқ. Аслида эшшакнинг келиб чиқиш тарихини бир китоб қилиб ёзса арзийди. Ҳар хил маза-бемаза нарсаларни чиқаргандан кўра шу яхши-да! Бунинг устига ўлгудай меҳнаткаш, фаросати бўлмаса ҳам ишни дўндириб қўяди. Нимага мошиналарни эшак кучи билан эмас, от кучи билан ҳисоблашган, шунга ҳайронсан. Эшакка ҳурмат шуми?

Тарихчиларнинг тадқиқотларига қараганда 17 тилда бемалол гаплаша олган испаниялик Христофор Колумб янги қитъани кашф этиш учун денгиз сафарига чиқиб, яланғоч одамлар мамлакатига бориб қолади. Уларнинг ранги-рўйига қараб, Ҳиндистоннинг бир томонидан чиқиб қоппиз, деб тахмин қилган Колумб яланғоч одамларни ҳиндилар, деб номлайди.

Улар аслида қизил танлилар бўлиб чиқади. Колумб қизил танлиларга “Бундай юрсаларинг, уят бўлади”,-дея авратини ёпишга мато беради, маданиятни ўргатади. Ҳиндилар эса Колумбга миннатдорчилик рамзи сифатида эшак ҳадя этишади.  Ана ўшандан эшаклар аввал Испанияга, Кичик Осиёга, кейин бутун дунёга тарқалган.

Шунақа, бизга Афандининг қизиғи йўқ, эшагининг қаерлиги муҳим!

НУР БЕК.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s