Ҳажвия

aldarkusa2.jpgАфандининг эшаги қаерлик?

Олам пайдо бўлганидан буён товуқ олдин пайдо бўлганми, тухумми, деган азалий баҳслар ҳанузгача давом этади. Хўжа Насриддиннинг қаердан келиб чиққанлиги ҳам шундай баҳсталаб.

Бухороликлар: “Хўжа Насридден Лабиҳовуздан чиғган, ўрда уни эшшагига қўйилган ҳайкали бо, нема қиласез ман билан ўрлашиб-а, керак бўлса, ўн иккита мазориниям кўрсатаман”,-деса, самарқандликлар: “Йох, Хожа Насредден қўшработди қип-қизил ўзбаги бўгон, вай сони эшшаги билан бу ерга келеб қоганда кўрадике, ҳамма тамон боғ-чарбоғ, даштингди елкамди чуқури кўрсен, деб ҳавли сотиб огон Даштисўхтадан. Соне Қизил жиндидан ўйланган, катта бобомнинг бобокалоне Салоҳиддин Шамшер тўйига никоҳ қийиб қўйгон,-дейди.-Регистонда эшшаги китоб варақлаб тургон ҳайкале бор эду, китоб қимматроқ эканме, ҳозур битта меҳмонхонанинг ҳавлисида турибду, охи ман биламан-ку!”.

Озарбайжонлар бунга қарши: “Баҳ, Хожа Несриддин эсли бизим юртдан, Бакида дўғулан, гечмишини гўтар!”,-деса, турклар дарҳол: “Эфендим, бизим била чалишманг, Хожа Насриддинбей Эфенди гўкўғиз уруғининг турк миллатиннан, мазари-да бизим юртда!”-деб уриб енгади. Continue reading