Абдуқодир Саттoров

m6Малайзияга сафар (4)

Бизлар тонгда туриб тонги нонуштани қилиб бўлишимизга хайдовчимиз келди.Соат еттилар бўлиб қоловди.Бизлар кийиниб юк халталаримизни олиб пастга тушдик .Хайдовчи бизларни олиб шимолий вакзалга олиб борди.Аввалдан келишилгандек бизларни қўлимизга КУАЛА-ЛУМПУР—-ЛУМУТ деган автобус билетини берди. Жунаш вақти 10  00 экан.Кетишимизга ярим соат вақт борлиги сабабли  грух билан вакзални айландик.Вакзал шинаб бўлиб 46 хил шахарга йўналиш бор экан.Машиналар биринчи этаждан кетилар экан.Иккинчи этажда машина келгунча кутиб турилар машина келганда эълон қилингиндан сўнг тушилар экан.Иккинчи этаж кун иссиқ бўлишига қарамасдан салқин катта канденсанерлар хавони силқин қилиб турибди. Ерли халқни вақти билан 09дан 40 дақиқа ўтганда бизларни машина келганини эълон қилди.Бизлар пастга тушдик ва машина юкхонасига юкларни қўйиб ўз жойларимизга ўтирдик.

(суратдаги манзарага этибор беринг чап қўлда сим ёғочда маймун ўтирибди )

Лумутгача борадиган манзилимиз бу ердан 240 км атрофида  узоқликда булиб автобусда ўртача 4-5 саот давомида босиб ўтилар экан.Агар  ИПОХ шахри орқали борилса саккиз-саккиз ярим соат юрилар экан. Масофа 570 км экан.Машина тезлиги ўртача 100-110 км\с тезликда юрилар экан.Шахардан чиққанингиздан сўнг хар 100 км да махсус тўхташ жойлари бўлиб бу ерда енгил овқатланиш учун буфетлар,салқин ичимликлар энг зарури хожатхоналар мавжуд бўлиб исломий ва европа талабларига жовоб берадиган тахоратхоналар бор экан.Автобусдан тушган йўловчилардан  тахоратхонага кириш хаққи олинмас экан.Аммо иссиқ-совуқ сувлари билан безатилган тахоратхода кун иссиқ бўлишига қарамай шинам ва салқин экан.

Шахардан иккинчи шахаргача йўл чеккаларида тошлар устида гиёхлар дарахтлар ўсиб ётибди.Дарахларни асосий қисмини палма ва бананлар кокас ёнғоқлари хамда бизлар номини билмаган ажиб манзарали бойи 20-25 метрдан зиёд дарахлар росаям кўп экан.

Харакат хайдовчи машинани ўнг тамонида ўтирганлиги боис йўллар тор бўлишига қарамасдан катта тезликда харакат қилинар экан.Мотоцикллар жудаям кўп бўлиб булар йўл харакат қоидаларига амал қилишар мотоцикл хайдаганларни 70-80 фоизини аёллар ташкил қилишар экан.Энг қизиги шунча шахарда ва шахар атрофида юрган бўлсан хам биронта ГАИ (йўл автоинспекторларини )кўрмадик.

Бизлар 14лар атрофида ЛУМУТ шахрига етиб келдик.Автостоянкадан тушиб карабллар тўхтайдиган портга ўтдик.Бу ерда бизларни қўлида рўйхат билан порт ходимаси кутиб олди.Фамиляларимиз аввалган брон қилинган экан бизлардан билет олмай паронга чикарди.Лумутдан биз борадиган орол ПАНГКОРга ярим соат қирқ дақиқаларда олиб борар экан.Агар аввалдан бизларни тур ичига бириктирилмаган билетимиз бўлмаганида бизлар хам келган сайёхлар каби 175 ринггитдан (ўртача 60-65 доллордан) нарх тўлаб билет олардик.
Энди ЛУМУТ шахри тўғрисида тўхталиб ўтсам,

Лумут – шахарчаси географик жихатдан жуда хам қулай шинам шахарча ҳисобланиб,31880 кишидан иборат ахолисига эга. ИПОХ  шахридан 84 километр жанубда жойлашган бўлиб,Пангкор оролига борувчи денгиз дарвозаси ҳисобланади.Шахарча 17- асрда вужудга келган бўлиб,қадимда бу шахарча денгиз босқинчи ва қароқчиларининг маскани хисобланган.1874 йилда бундан кўп азият чеккан Роджа Перан Англия хукумати Билан бу бандитизм- талончиликка Қарши курашиш учун хамкорлик шартномасини тузиб,бу оролда тартиб ўрнатган.

   Хозирги вақтда Лумут шахарчаси дам олиш маркази бўлмиш Пангкор оролига бориладиган жўнаш пункти хисобланади.Шахарча марказида жойлашган Автобус станцияси сизни денгиз причалигача 5 минутда етказиб қўйади,причалдан Пангкоргача денгиз паромлар ва кемачаларда етиб борилади,агар сиз Лумут оролигача ўз автомобилингизда келган бўлсангиз уни Лумутда жойлашган замонавий кўп қаватли автостоянкаларда хотиржам қолдириб кетишингиз мумкин.

Лумут шахарчаси сизни Яна узининг хизмат курсатиш инфратузилмаларининг сифатли миллий ва маданийлиги Билан хам ром килиб олади.Бундан ташкари бу ерда итальян ва бошка миллат таомлари тайёрловчи ресторан,кафелари хам бор.Бу ерда энг мазали антика таомлардан татиб хушнуд буласиз.

   Лумут шахарча Яна ўзинининг денгиз маржонлари ва чиғаноклари Билан хам денгиз саёхларини  ўзига ром қилиб келади.Хар бир келган саёхлар бажону дил бу ердаги денгиз тақинчоқ ва ғоройиб коралл денгиз чиғаноқларини ўз саёхатларидан эсталик учун харид қиладилар.Августдан ноябр ойигача бўлган давр бу ерга саёхат килиш учун Яна хам мароқли давр ҳисобланиб,бу вақт оралиғида шахарчада  хар йили «Pesta Laut» деб аталувчи денгиз фестивали ўтказилиб,унда унутилмас спорт ва пазандачилик бўйича ва бошқа Яна бир қанча  маданий мусобақа ва тадбирлар ўтказилади.

(оролдаги шинам ошхона кўнгилочар дам олиш маскани)

Бизлар  билан паронга 55-60га яқин сайёх чиқди.Ташқари иссиқ бўлишига қарамай парон ичи салқин канденсонер совитиб турибди.Сайёхлар регистрацияси тугагандан сўнг парон ўз ўрнидан жилаб ПАНГКОР ороли томон йўналди.Пангкор ороли  жанубий Куала-Лумпурадан 250-260км узоқликдаги орол бўлиб ПЕРАК штатида жойлашган.Уни атрофини хинд окиони сувлари ва ПЕНАНГ ороли сувлари ювиб туради.Пангкор оролининг узунлиги 12 км эни эса 4 км ташкил қилади. 17асрларда бу ерлар голландлар форти бўлиб бу ерлар асосан қароқчиларни макони хисобланган.Қароқчилар асосан ёу ёқдан бу ёққа ўтган кемаларни талаганлар ва шу билан тирикчилик қилишган.1870 йилда жорий қилингин тузимдан сўнг қароқчилар бу оролни тарк этишган.Пангкор ороли ўзининг экваторел иқлими билан шу зонага киради.Шунинг учун бу ерда доимо иссиқ бўлиб кечаси  +20 градус С тушмайди кундузи +30 +35 градус С ошмайди.Хавонинг намлиги эса 70-80 % ни ташкил этади.Бу ерда йил давомида хар фасилда бориб дам олиш мумкин экан.Сабаб йил 12 ой бахор экан.

Бизлар қирқ-қирқ беш дақиқа паронда юрдик.Шунча йўл давомида 5-6 та оролларни босиб ўтдик.Нихоят еттинчи орол бизлар борадиган ПАНГКОР ороли экан.у ерди бизларни иккита микро автобус ва битта бизларни машинага ўхшаш 16 кишилик мерцедес машинаси битта юк машинаси кутиб олди.Бизлар тўхтагандан сўнг хизматчилар парондаги юкларимизни олиб дарров юк машинасига жойлади тартиб билан.Ўзларимиз эса енгиз  машиналарга чиқдик.Бизлар 10 дақиқа юрганимиздан сўнг очиқ хинд окиони олдида жойлашган ўзиниг 65 хилдан зиёд ўсимликлар флорасидан ва 80 хилдан зиёд қушлари билан жахонга машхур ПАНГКОР оролига етиб келдик.Бу ерди бизларни гўзал малай қиз-жувонлари қўлларида бир стакандан малюска ва ранг баранг шарбатлардан тайёрланган яхни ичимликлар билан кутиб олди.Хар бир келган сайёх бир-икки стакандан бу чанқоқ бости ичимликдан ичишди.Бизларни аввалдан брон қилингин жойларимизга паспортларимизга қараб хоналарни калитларини беришди.

Суратдаги қуш номи КАРКАРДО бўлиб бу ерда уни ўндан ортиқ тури мавжуд экан.Оғирлиги 3-5 кг гача келадиган куш асосан балик ва денгиз чеккасига чиққан қисқичбақалар билан озиқланар экан.Инсонга тез ўрганар экан.Бир-икки қўлда нон ва шунга ўхшаш нарсалар беровдик бизларга ўрганиб хонамиз ортофини улар босиб кетди.Шу пайт биз билган ТОВУС ( буни кўп ерларда жаннат қуши дейлади)учиб келиб бизларни нонларни ея бошлади шунда бу қушлар ундан сесканиб нарига кетишди.Бир сўз билан айтганда бу ерди маймунлар жуда кўп бўлиб улар бу қушлар билан ахил иноқ яшашар экан.Бизлар авайлаб асраган ТОВУСлар бу ерди ўзларидан ўзлари кўпайиб дарахма-дарах учиб юришар экан.Улар бир товланса камалакдан фарқи бўлмайди.Энг баланд дарахти 80-100 метрга тенг экан.Юқорида айтганимдек бу дарахтлар сув остидан вулкон натижасида отилиб чиққан тошлар устида ўсган дарахтлар экан. Бу ерда “НАСОС ДАРАХТ” эвкалептлар минглаб  ўсади.Уларни бойлари 23-30 м булиб ундан вақти-вақтида буғ чиқиб туради.Орол кенг саванналар ва тиканакли қалин буталардан иборат булиб уларни орасига кириш мушкул.Бу ерда жунглилар жуда кўп бўлиб у ерга кириш учун қўлга чопқи олиб бир-бирига туташган чирмовиқларни чопиб ўтиш керак.Атроф доим ям-яшил Палма, фикус,магнолияга бурканган . Бу ерда дарахтлардаги олмахону-маймунларни кўриб бахри дилингиз очилади.Парандалар кўп ва хилма хилдир . Биргина илонларни йигирмага яқин тури мавжуд экан булиб улар кутилмаганда пайдо бўлишар экан.
Бизлар жойлашган хонадан очиқ денгиз оралиги 40-50м атрофида.Шундай сувни шабадаси ва шовқини кўриниб туради.Кечки пайт сув кўтарилиб уни баландлиги 3-4 м га чиқар экан.Келган кунимиз дарров бизлар денгизга чўмилгани тушдик.Сув харорати совук эмас аммо рохати жон эди.

Bу суратдаги бу йигит бир неча бор КИКБОКС бўйча чимпион булган Кан И экан.У бу ерга шимолий хитойдан келган экан.Ўнг тарафимизда болалар учун бассаен ва орқа тарафимизда очиқ денгиз.Хар денгиз тўлқинидан сўнг денгиз қирғоқларида минглаб малюскалар ва денгиз қисқичбақалари чиқиб бир зумда улар шу денгиз қумига кириб кетар экан.Бизлар соат 17лар атрофида келган бўлсанк 18ларгача денгизда чўмилдик.бу ерди қуёш эрта 18ю20дақиқада ботилар экан.Куёш ботишини тамоша қилдик .Денгизда чўмилиб бўлгандан сўнг чиқишингизда бир супача бўлиб унда душ бўлиб шу душда денгизни шўр сувларидан ювиниб олишингиз мумкин.Душда илик сув доим кечаси хам кундузи хам тайёр туради.Агарда тортинсангиз ханангизга чиқиб ўз хонангизда ваннада ёки душда чумилишингиз мумкин.Юқорида айтганимдек хар бир сайёхга биттадан совун ва биттадан тиш пастаси биттадан шампон берилган ,ундан ташқари денгизда кундузи чўмилиб чиқсангиз баданингиз куйиб қолмаслиги учун қуёш нуридан сақлайдиган ёғли бир мартилик салфеткаларни хар куни бир махал берилар экан жон бошига.

Бу оролчада 22 нафар ошпаз галма-галдан ишлашар экан.Уларни мазали ва тотли овқатларини кун давомида истемол қилишингиз мумкин.Бу ерда хам ШВЕТСКИЙ стул мавжуд бўлиб хахлаган сайёх хохлаган овкатини танавул қилиши яхна ичимликларни олти хали мавжуд экан,бундан ташқари кофени беш хл тури чойни уч хил тури  саёхлар учун мунтазирдир. Ранг баранг биллур идишларда олма,банан,қовун,торвуз,папая,қулпуной,ананас каби лимоннм уч хил тури солиб қўйилган бўлиб табингизга қараб ўзингиз бориб олиб келиб истемол қилаверасиз.  Кечки овкат пайти бизлар овқат танавул қилгани ўтирган эдик бир гала маймунлар келиб томда жаннат қушлари билан уришиб кетди.Чамамизда улар текин овқатга талашган кўринди.Бизлар ва бўлак сайёхларни дўқ пописасига маймунлар том четидаги тошларни кўчириб ота бошлади ,шунда ошхона ходимларидан бири қўлида йўлбарсни қўғирчоғини олиб чиқиб маймунга кўрсатовди жами келган маймунлар қийқиришиб дарахдан дархга сапчиб ўрмонзор саванналар ичига қочиб кетишди.Бизлар бу холни кўриб раса мазза қилиб кулдик.

Ушбу кўриниб турган ошхона бизлар овқат тановул қиладин ошхона бўлиб денгиздан 30-45 м юқорида жойлашган.Овкатланаётганимизда денгизни шабадаси ва шовқунлари  бемалол эшитилиб  ва кўриниб туради.Бизлар бу ерда беш кун турган булсак хар кунимиз ранг-баранг вақияларга хотирамиз  бойиди.Келган кунимиз учунчи куни бизлар махмонхона ходимларига айтиб такси чақиртирдик.Тўрталамизни ПАНГКОР оролини айлантириб келишига хар биримиздан 70 ринггитдан(ўртача 23доллордан) олиб айлантиргани олиб кетди.Шу кичкина оролчада иккита мусулмон масжиди,хундулар ва хитойликлар учун алохида-алохида қилинган ўзлари сиғинадиган эхромлар ва бошқа диққатга сазавор жойларни бориб кўрдик.Порт яқинида дабдабали магазинлар бўлиб бу магазинларда (орол ичида)  хам VISA  ,    MASTER GARD , AMERICAN EXPRESS каби банкоматлар сайёхлар хизматига шай туришибди.Бизлар бу ерда бонкоматдан пулларимизни майдалаб (пластикдан) харид қилгани магазинларига кирдик .Биргина балиқни 30 яқин тури сотувда турибди.Килка ва хон биликларни қуритилганлари хохлаганингизча олишингиз мумкин.Бизлар акуладан қуритиб қилингин гўштидан ва қўруқ билиқлардан эсталикка олдик.Раса уч соат айланиб сўнг яна мехмонхонамизга қайтиб келдик.Кечки пайт яна кечки салқин билан денгизга тушдик. lденгизда хар бир сайёх учун имкон қадар сузиш анжомлари,ўзлари минишлари учун кетер ва матаполалар,қайиқ ва денгиз атрофида миниш учун мотоцикл ва валосепидлар мавжуд бўлиб хохлаган сайёх олиб бошқариши мумкин.

Бизлар сафаримизни тамомлаб эрталаб соат07да аэропортга келдик.у ерда хеч қандай тўсиқларсиз ўзларимизни тайёрамизга аввалдан олинган чмпталарни кўрсатиб назорат пунктидан ўтдик.Хали кетишимизга бир ярим соат борлиги сабабли бизлар аэропорт ичидаги савдо дўконларини томоша қилдик.Ўзларимиз билан олиб кетгани эсталик молларидан олдик.Бу ерда таржимон йўқ аммо тил билмасангиз хам имом ишора билан анча нарса олиб қўйибмиз. Бизларни вақтимиз бўлганини диктор қиз эълон қилганидан сўнг бизлар ўз таёрамизга равона бўлдик ва қайдасан Ўзбекистон деб ОНА юртимизга қараб учдик…..

Боринглар ва мазза қилиб хордиқ чиқариб келинглар, бекорга боболаримиз айтишмаган  “ўтирган буйро-юрган дарё  “деб .Барчангизда ушбу муқаддас ойда Оллохимдан сихат –саломатлик ва оилавий тинч-тотувлик тилаб қоламан деб халқ табиби Абдуқодир Саттаров

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.