Бугуннинг гаплари

Ёлғондан хурсанд бўлиш қийин экан…

Ҳукмингизга тавсия қилаётганим мулоҳазаларимнинг пайдо бўлишига бир танишимнинг ўзаро суҳбатимиз давомида кўтаринкилик билан айтган сўзлари сабаб бўлди. Аслида унинг бундай дегани учун айбламоқчи эмасман, зеро ҳар қим, ҳар қандай шароитда ўзига маъқулини кўради.

Баъзан шундай одамларга ҳавасинг ҳам келади, зеро уларнинг дунёси бирам сўлим, осойишта ва шинамда.

Хуллас, танишим алоҳида қандайдир мамнунлик билан, “худога шукур, дунё цивилизацияси даражасига, Европа мамлакатлари даражасига кўтарилиб олдик”, деб қолди. Дастлаб унинг бу беғубор хурсандчилигига қўшилишиб, кайфиятини қўллаб юбормоқчи бўлдим ҳам, аммо бундай қила олмадим. Ёлғондан хурсанд бўлиш қийин экан…

Аввало унинг бу хурсандчилиги аслида асослимиди, деган саволга жавоб излаб кўрсак. Лекин, бундан олдин бир нарсани таъкидлаб ўтмоғим лозим. Мен ҳеч кимга ўз қарашларим ва хулосаларимни сингдириб, ундай эмас мана бундай, демоқчи эмасман. Хуллас, унинг хурсандчилиги нечоғли ўринли.

“Европа даражаси” ёки “дунё цивилизацияси” деган мақом бизнинг наздимизда нимани англатади ва унинг кўриниши қандай бўлиши керак? Continue reading