“Туронзамин” почтасидан

savollarШунчаки, “бахтсиз ҳодиса” ?

Жорий йилнинг 9 сентябрь кунида Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги Ҳилол аҳоли пунктида жойлашган “Агро-саноат” колледжининг 2 курс талабаси, 16 яшар Маҳлиё исмли қиз кечки вақтда пахта йиғим-теримидан кайтиб келаётганида, колледж яқинидаги лотокдан қўлини юваётганида сирпаниб кета бошлайди. Сувга йиқилиб тушишдан хавотирланган Маҳлиё лоток ёнидаги электр симёғочини тутган. Ўзини таништиришни истамаган манбанинг таъкидлаганига кўра, бу тунги ёритувчи кўча фонари эди. Симёғочда эса очиқ ҳолдаги, изоляция қилинмаган сим бўлади ва қизни ток уради.

Колледж маьмурияти ходимлари уни қай усулда токдан ажратишгани маьлум эмас. Қизни зудликда шу колледж хўжалик ишлари мудирининг машинасида Қашқадарё вилоят “Тез тиббий ёрдам” касалхонасига олиб боришган. Бироқ Маҳлиё йўлдаёқ оламдан ўтган экан. Ўз исмини айтишни истамаган манбанинг билдиришича, бу қизчанинг опаси шу колледжда котиба бўлиб ишларкан. Маҳлиё Ҳилол яқинидаги Сарой қишлоғида истиқомат қилган. Колледж директори Турсунов Фарҳод исмлик шахс.

Нега бу мудхиш воқеа колледжга яқин жойда содир бўлганлигига бирозгина ойдинлик киритиб беришини сўраганимизда манба талаба қизларнинг колледж ётоқхонасида, ўғил болалар эса ховлидаги палаткаларга жойлаштирилганлигини билдирди у. Маҳлиё оиладаги уч фарзанддан бири эди. Ҳали 16 ёшдаги бу қиз “пахта сиёсати” туфайлик бу оламни эрта тарк этди. Энди Маҳлиё учун, унинг эрта тугаган ҳаёти учун ким жавобгар?

Балки электр тармоқлари идорасидир? Мумкин Ҳилолдаги Агро- саноат колледжи директоримикан? Вилоят ҳокими жавобгардир балки? Аниқроғи эса, ҳеч ким жавобгар эмаслигидир. Бу шунчаки, “бахтсиз ҳодиса” холос. Қонун устиворлиги ҳукмрон бўлган эркин, демократик жамиятда Одил суд, ким Маҳлиёнинг ўлимига сабабчи бўлганини аниқларди. Афсуски, Ўзбекистонда Ислом Каримов диктатураси ҳукмрон.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти матбуот маркази.

14- сентябрь, 2013-йил

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.