Абдуқодир Сатторов

Малайзияга сафар (3)
m3Сиёсий тизмига ахамият берадиган бўлсак,юқорида айтганимдек мамлакат –федератив конституцион монархия бошқарув шаклидир.Давлат бошлиғи – штатларнинг (султонликлар) 9 хукмронлари орасидан танланадиган – Қирол хисобланади.Барча султонликлар – Хукмдорлар кенгашини ташкил қилади.Колган штатлар губернаторлари Кенгашдаги фақат мухокама овозларига эгадирлар.Икки палатали парламент мамлакатнинг олий қонунчилик хокимиятини ташкил этади.Юқори ижроия хокимият – Қирол тамонидан тайинланадиган Бош вазир бошчилигидаги хукуматдир.Олий суд – юқори суд инстанцияси саналади.Хар бир штатнинг ўз конститутуцияси,бирпалатали қонунчилик органи ва биринчи вазир бошчилигидаги ижроя кенгаши бор.Мамлакатда кўппартиявийлик тизими жорий этилган экан.

Малазия – БМТ аъзоси бўлиб ,Британия Миллатлар Хамдўстлиги,жануби Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси хамда турли худудий иктисодий грухлар ва халкаро ташкилотлар таркибига кирар экан.
Бизлар эрталаб 06 00 да АЗОН ни эшитиб уйғондик.Буларни вақти бизлардан уч соат фарқ қилиб АЗОН 06 00 да айтилар экан.Мехмонхонамиздан 400-500 м нарида шахарни катта масжиди бор экан.

Эрталаб БОМДОД намозига шу ерга бордик.У ерда турли фирқалардан иборат малайликлар намозга шай туришган экан.Бизлар хам уларга қўшилиб эрталабки БОМДОД намозимизни адо этдик
Бу ерни дини ИСЛОМ (суний) бўлиб булардан ташқари бу мамлакатда индуизм, сикхизм, буддизм, хиристанлик ва даосизм тарқалган экан.(Бу тўғрисида қуйироқда тўхталиб ўтаман)
Намоздан сўнг мехмонхонанинг 11 қаватида аввалдан бизлар учун тайёрланган ноништахонага кирдик.У ерда 20 нафар павор-ошпазлар тайёрлаган 35 хилдан ортик тонги нонушта овқатини едик.

Ошхона ШВЕТСКИЙ стол бўлиб хохлаган саёх ўзига мос овқатни табига қараб олиб келиб истемол қилиши мумкин экан.

Стол ва стулларимиз устида бир мартилик шакар,туз,кофе,майдаланган калампир салфеткалар мавжуд бўлиб уни истемолга қараб ишлитилар экан.

Ўзимизни қаймоқ-сузмамиздан тортиб барча Осиё халқлари учун тайёрланган ширинликлар хул ва қуруқ мевалар бор экан.Бизлар банан,торвуз,ковун.папай,олма,мандарин,лимон ,қулпуной ва курук меваларидан урик коки,ёнғоқ,майиз узумники ва янги сикиб чиқарилган торвуз ва мандарин ,ананас сокидан олиб келиб ичдик.

Биргини балиқнинг 18 яқин туридан овқат тайёрлашибди.Қизиғи шундаки яна алохитда идишларда қуритилган балиқни 3-4 хил гўштларидан қўйиб қўйилган хохлаган одам истемол қилишлари мумкин экан.Эрталабки нонушта махали соат 06 00 дан 09 00гача экан.Нонуштани қилиб бўлиб турсак таржимон ва хайдовчимиз келди. Шахарни зиёратига таржимон ва хайдовчимиз ила бир машинада тўрт Ўзбекистонлик чиқиб кетдик.Дастлаб бизларни шахарни жанубида жойлашган Хитойликларни эхромига олиб боришди.У ерда бизлар хитойлик бойлар тамонидан ишланган эхрамни тамоша қилдик.

m5

Шу куни бу ерга янги келин тайавнтлик Л. К ва хитойлик Цой Ч ни той муносабати билан зиёратга келишган экан.Бизлар улар билан эсталикка тушдик.Бу ерда бир хавузча бўлиб унда мингдан ортиқ тошбақалар бор экан..Янги келган келин – куёв бу ерни айланиб чиқиб шу ташбақаларни қуруққа чиққанини ушлаб қайта хавузга солиб қўйишар экан.

Бу уларни умрбод бахли бўлишига кафорат экан. У ердан чикиб шахарни қоқ марказида жойлашган ШОКОЛАД ишлаб чиқарадиган кандитер фабрикасига олиб борди.У ерди 40 якин сотувчи хар биримизга янги ишлаб чиқаришган шоколадларидан бир донадан татиб кўриш учун ва мақул келса сотиб олиш учун беришди.Малайзия шахрига келган хар бир янги саёх шу ерга олиб келинар экан.

Бу ерда бизлардан ташқари яна юзлаб сайёхлар бор эди.Мақул келган кандитер махсулатларидан 100 г дан 1 кг гача ранг баранг қилишиб сотиб олишар экан.

Бизлар хам ўндан ортиқ ширинлик махсулатларини татиб кўрдик ва ўзларимизга ёққанидан 100-150 г дан жами 2-3 кг миқдорида олдик.У ердан чиқиб пахта махсулотларидан ишлаб чикариладиган ва ипак махсулатларидан ишлаб чикариладиган тўқув фабрикасига олиб борилди.У ерда хам соф қўл мехнатидан тайёрланадиган қимматбахо ипак матоларни кўрдик.Мақул келганлар шу ерни ўзида сотиб олишар экан.Бу ерда хам сайёхлар билан гавжум эди.

Энди экономикасига келсак,экономикаси аграр характерда хом ашё етказишга мослашган.

Асосан тармоклар чет эл капитали назоратида.Махаллий хитой капиталиниг роли кучли.Ялпи миллий махсулотнинг 32 фоизни қишлоқ хўжалигида ,22 фоиз саноатда ишлаб чиқарилади

m6(Орқадаги тошдаги доно сўзни таржимаси,”мен мингга кирдим ўнг тарафимда бир қоп тилла шу тиллага мехримни бермай мехнат қилдим сизлар хам бойликка учмай мехнат қилинглар “деган экан)

Қишлоқ хўжалигининг асоси – плантациялардан каучук етиштириш (1983 йили 1,5 миллон тоннадан зиёд ,дунёда биринчи ўринда) ва какос палмаси ўстирилади.

Ананас ,мурч етиштирилади.Ички эхтиёжлар учун шоли экилади.Балиқ овланади.Ёғоч тайёрлаш ривожланган
Электротехника ,нефтни қайта ишлаш ,металлургия ,автомабил ва текестел ,тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалик тармоқлари –мамлакат иқтисодиотининг асосини ташкил этади.Олова(қалай) ,тумир рудаси ,боксит,нефть ,табий газ ва олтин қазиб олиш мамлакатда катта ахамиятга эгадир.Электрон машинасозлик,кимиё ва енгил саноат ривожланган.

Миллий хунармандчилик кенг тарқалган .Шунингдек қора молчилик ,парандачилик ,чўчқа кўпайтириш ва балиқчилик ривожланиб келмоқда.Халқаро туризм мамлакатга тушадиган асосий маблағнинг сезирарли қисмини ташкил этади.Экспорт учун нефть ,каучук,ўсимлик мойи ва ёғлар ( асосан ёғ палмалари уруғларидан олинади.) Қимматбахо дарахт турлари олова,электрон саноати махсулотлари ,автомабиллар елим техник буюмлар,пойафзал ,текистель моллари ва кийим-кечаклар етказиб берилади.Импорт орқали озиқ-овқат махсулотлари (энг аввало буғдай ва шакар ),электротехник ускуналар,дастгохлар,транспорт васиталари,химикатлар ,қора метал,оптика ,йигирув ип ва матолар олиб керилади.

Темир йўл узунлиги беш минг км дан зиёд,автомабил йўллари қариеб 56 минг км асосан денгиз портлари ,порт –СУЭТТЭНЭМ, КЛАНГ, ЖАРТАУН , САНДАКАН кабилар асосан экспорт моллари – олиб келишда кенг кўлланилади.Етакчи савдо хамкорлари ,Япония,АКШ,Сингапур,Европа мамлакатлари жанубий Кория, Хитой.

Юқорида айтганимдек МАЛАЙ сўзига тўхталиб ўтсам индонез тил группаларида сўзлашувчи Жанубий-Шарқий Осиё ҳалқларининг илгарги умумий номидир.Малазийя ,Сингапур, Бурунэйда ва Индонезиянинг ғарбида яшайдиган халқлар грухига айтилади.

Жахоннинг бошқа мамлакатларида хам таркалган.28 миллонга яқин (2003 й) малай тилида сўзлашади.Шривижайя .Малакка султонлиги ва бошқа давлатларнинг этник асосини ташкил этган.

Бизлар шу куни кеч соат 17 00 ларгача шахарни айланиб мехмонхонамизга кетатурсак таржимон бизларни бугун бўлаётган хинд тўйига олиб борди.Буни хайдовчимиз Ваалло уюштирибди.

Сабаб у хинд бўлганлиги ва ошнаси бугун уйланаётганини ва у ерга бизларни хам олиб боришини аввалган режалаштирган экан.

Бизлар аввал катта хинд эхромига бордик.Чамаси беш этажли бино бараварича келадиган эхромда мингга якин хинддистонлик усталар тамонидан ишланган хайкалчалар,уларни барча худолари туширилган (кришналар) хайкал шаклидаги суратлар,хайкаллар этибори бизларни ўзига жалб этди.Бир соат давомида айланиб чиқдик эхромни .

Бу ерди никох ўқилаётган экан бизлар хам иштирок этдик.Бизларни дўмбарага ўхшаш думбара ва ўзларини сурнайларида ажиб бир куй чалиб турилибди.Келганларни саноғи йўқ.

Бизллар Вааллога илтимос қилдик сабаб бизларни олиб кирмаслигини сабаб бизлар билан борган Самарқандлик хожи акамиз кирмаймиз деб туриб олди.Бизлар уларни тамоша қилиб тургунимизча хайдовчимиз ичкариги кириб чиқди ва кеч 20 .00 ларатрофида мехмонхонамизга келдик.Сўнгра бизлар кечки овқатни истимол қилиб тунги шахарни кўргани мехмонхонамиз ташқарисига чикдик…

Тунги шахар ажиб бир эхтирослар ила бизларни кутиб тургандек. Ранг-баранг чироқлар,йўлдан ўтувчи хар-хил маркали машиналар бизларни ўзига жалб этади.

Кеч бўлишига қарамай шахарда одам гавжум.

Тунги клублар доим очик ,айниқса савдо дўконлари келган сайёхлар ва ерли халқ билан гавжум.Тўрт этажли савдо дўконлари кундузгидан хам одамлар кўп.Бизлар хам айланиб ўзларимизга керакли ва эсталик учун хом ашё молларидан олдик.
(давоми бор)

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.