“Туронзамин” почтасидан

nodirЎзига хос зона
Қашқадарё вилоят Қарши шаҳридаги Аэропортда инсонлар устидан кулиш ,хўрлаш ва ҳуқуқларини поймол қилиш норма даражаси ҳолига келиб қолган.

Фараз қилинг ,Санкт-Петербург самолёти Қарши шаҳрига эрталаб 6да етиб келади соат 7да эса қайтиб Санкт-Петербургга учиб кетади.

Хўш учиб кетувчи пассажирларни текшириб ўтказиш соат нечадан бошланади деб ўйлайсиз-нақ соат 12-1да, яъни Петербургдаги пассажирлар Пульково аэропортдан текширувдан ўтаётган вақтларида, Қаршидан учиб кетувчилар ҳам текширувдан ўта бошлашади( лекин ҳали самолёт Пульковода турганини эсдан чиқарманг).

Самолёт учиб келди ҳам дейлик, энди учиб келган пассажирларни ,худди учиб кетаётган пассажирлани кийнашганидек биттама-битта авра-астарини текшириб,тергов қилиб ўткаришади,бунда божхона (таможня) текширувчиларидан ташкари МХХ ходими ҳам бир столни эгаллаб олиб,одамларни бирма-бир саволга тутади,уни айниқса мобил телефонлар,компакт дисклар ,китоблар ва шунга ўхшаш ахборот воситалари,оргтехникалар жуда ҳам қизиқтиради,худо курсатмасин агар мобил телефонингизга бирор оят ёки оллоҳ номи ёзилганини кўриб қолса,тамом –сизни тергов қила бошлайди,энг асосийси,сизнинг телефонингиздаги ўзига ёқмаган ёзувларни ўчириб ташлаб мобил телефонингизни қайтариб бермайди,балки шундоққина ёнида турган коробкага ташлаб олиб қўя қолади, дискларнику умуман текшириб ўтирмай «мусодара» қилиб юборади.

Биласизми бу ҳолат соат нечагачи давом этади-энг охирги одам кечкурун соат 12-1 да Қарши аэропортидан чиқиб келади, яъни Қаршидан учиб кетган самолёт Санкт-Петербургга бориб, ундаги пассажирлар узоғи билан бир соатда божхона (таможня) текширувидан ўтиб ,аэропортдан чиқиб кетганларидан кейин ҳам 1 соат кечикиб Қаршида текширув тамом бўлади.

Модомики, Қарши аэропортида ҳам барча текширув аппаратлари замонавий бўлиб одамларни ярим соатда текширувдан ўтказишга барча қулайликлар яратиб олишган ўзларига.

Бундан ташқари Аэропорт биносидан 100метр масофада темир панжара билан ўраб олишиб Аэропорт биносига фақат билети борларни киргизишади, кузатувчилар ёки кутиб олувчилар бино ташқарисида иссиқдан пишиб ,совуқдан дирдираб ўтиришларига мажбурдирлар.

Бундай эҳтиёткорлик шу икки йил ичида жорий этилди,аввал бино олдига бориш ҳар ҳолда таъқиқланмас эди, лекин ўшанда ҳам бино ичкарисига кириш билетсизлар учун таъқиқда эди. (Иттифоқ даврида бунақаси кузатилмаганди).

Хуллас бир ҳайдовчи айтганидек-«буларнинг иштони тоза эмас»лиги сабабли Қарши Аэропорти ўзига хос турма-зонага айлантириб ташланган.

Ўзи умуман мамлакат бўйлаб юриб бўлмай қолди – барча ерда милиция ходимлари шунчалик кўпайиб ,ёпиқ идоралар ҳам пропорционал тарзда кўпайиб кетганки, қайси муаммони гапиришни билмайди одам.

Ҳаммасидан қизиғи ушбу муаммолар давлат томонидан ижобий ҳал этиладими ёки аввалгидек муаммони кўтарган одамга қарши ҳужум бошланиб кетадими – мана нима қизиқтиради одамни.

Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.
12- сентябрь, 2013-йил.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.