“Туронзамин” почтасидан

nodirФормадаги қонунбузарлар

Қарши шаҳар “паспорт столи” идорасида ҳанузгача интизом ўрнатилгани йўқ. Ўқувчилар эслашса керак-ки бундан икки йил муқаддам, яъни 2011йилда менинг паспортимни “паспорт столи” идораси ходимлари нақ 4 ой бермай ўзларича мени овора қилишди, бунинг устига менга янги паспорт туридан эмас,балки атайлаб эски паспорт туридан беришди.Ушбу ҳақида мен ҳалқаро ташкилотларга ўз вақтида хабар берганман.

Бундан ташқари “паспорт столи”да бўлаётган қонунсизликлар ҳақида ёзганман,аммо не ажабки ҳанузгача ушбу идорада тартиб ўрнатилмаган.

Яъни ҳанузгача одамлар эрталабдан то кечга қадар паспорт столи  ходимларини кутиб вақтларини ўтказишади.

Паспорт столи ходимлари хоҳлаган вақтларида келиб, хоҳлаган вақтларида чиқиб кетишади. Қабул қилиб олаётган ҳужжатлари ҳақида умуман ҳеч қандай ҳужжат беришмайди.

Ушбу милиция ходимлари хоҳлаганларича одамлар устидан кулишади, бундай ҳолат “ОВИР” бўлимида ҳам кузатилади.

Одамлар ушбу формадаги қонунбузарларга қарши ҳеч нарса қилиша олишмайди – чунки улар жиноятни қонунлаштириб олган давлат-мафия тўда аъзоликлари эканликларини ва уларнинг орқасида ушбу мафия турганликларини жуда яхши билишади.

Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.
10- сентябрь, 2013-йил.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.