Жаҳонгир Маматовнинг бирданига икки китоби нашрдан чиқди

iakvaqubghin3“Қувғин” ва “И.А.К”

Жаҳонгир Маматовнинг бирданига икки китоби нашрдан чиқди. Муаллифнинг “Қувғин” романи ва “И.А.К” мемуарини энди ўқувчилар китоб ҳолида ҳам ўқишлари мумкин. Бугунга қадар интернетда мавжуд бўлган ва ўқувчиларнинг имтиҳонидан ўтган бу асарлар энди китоб ҳолида ҳам нашр этилиши қувончли ҳолдир.

Муаллифнинг асарларини АҚШнинг йирик шаҳарларидаги китоб дўконларида ва кутубхоналардан топиш мумкин. Октябр ойидан бошлаб қизиққанлар учун ҳар икки китобни дунёнинг истаган бурчагида “Амазон” интернет дўкони орқали ҳам олиш имкони мавжуд бўлади.

Муаллифнинг бадиий ва илмий асарларининг 24 таси бугунга қадар китоб ҳолида нашр этилган.

Жаҳонгир Маматовнинг бизга маълум қилишича келгуси йили унинг яна икки китоби- “Ассассин” романи ва “Ҳавзу қулқулум” ҳам чоп этилади.

Бу китобларни бизнинг сайтимиз ва муаллифнинг хос саҳифаси-www.jahonnoma.com да ҳам ўқишингиз мумкин.

Ўзбек адабиётининг мумтоз усулларини ҳозирги замон услуби билан омухталаштириб, ўзига хос адабий мактаб яратган таниқли давлат ва фан арбоби, адиб ҳамда шоир Жаҳонгир Маматовнинг қўшалоқ китоби ҳар бир ҳаққа ва ҳурликка талпинувчи зиёсеварлар учун улкан туҳфадир.iakvaqubghin2

Zamondosh интернет нашри ва унинг кўпсонли ўқувчиларининг севимли ижодкори Жаҳонгир Муҳаммадни янги китоблари босмадан чиққани билан қутлаймиз ва келгусида адибнинг яна кўплаб асарларидан баҳраманд бўламиз, дея умид қиламиз. Адибнинг келгуси ижодига эса улкан зафарлар тилаймиз.

Zamondosh.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, JM and tagged , , , . Bookmark the permalink.