Абдуқодир Сатторов

Малайзияга сафар (2)

malayziya5.jpg(Суратда ўнгдан иккинчи камина, бизларга хизмат кўрсатган артистлар, булар ичида асосан малайлар, хиндлар, хитойликлар,тайванд, ветнам, сингапурликлар бор)

Малайзия валютаси

Махалий валюта ринггит хисобланиб уни 1-5-10-20-50-100-500-1000 ринггит қоғоз ва 1-5-10-20-50 син тангалари мавжуд 1ринггит 100 сенамга тенг.Бир ақш доллори ўртача 3,7 ринггитга тенг экан.

Бизлар тушган магазинларда кридит карточкалао ишлар экан.Улардан VISA. Master Gard, American Express банкаматлари кечаси-ю кундизи ишлаб турилар экан.Малазийяга олиб кирилиши ва олиб чикиб кетиши мумкин бўлган миллий валютаси бирлги 5000(беш)минг ринггитдан ошмаслиги керак экан.

Борган кунимиз кечки пайт соат 18лар артофида гид келиб бизларни зиёфатга олиб бориши айтди.Бизлар кейиниб чикиб зиёфат залига хайдовчимиз Ваало ва таржимон Евгений хамкорлигида бордик.

Шундан маълум булдики хар икки кунда ким ва қайси давлатдан келишидан қаттий назар саёхлар учун бу кашонада канцер берилиб кечки таом билан сийлашар экан.

Таомлари 34 хил бўлиб хохлаган одам хохлаган таомидан олиб татиб куриши мумкин экан.

Бизлар мусулмонча қилингин қўй гўштидан пиширилган кавоб ва шунга ухшаш таомларидан мевалардан банан,ананас,торвуз,ковун,олма каби меваларидан олиб келиб ўтирдик.

Бизлар жами салга 120 га яқин турли давлатлардан келган саёхлар йиғилди Кизиғи шундаки 10 кишилик саёхларга 10 кишилик жой,кишиликка 7 талик бизлар 4 киши эдик 4 кишилик стул-стол аввалдан хозирлаб қўйилган экан. Хар бир стул столга биттадан офицант хизмат кўрсатишди.

Асосан малазия ахолисини уч тойфага асосан малайлар,хитойликлар ва хиндлардан иборат бўлиб уч иттифоқ дўстлар хамжихатлик билан бир-бирларига қўпол момула қилмаганган холда ишлашар доим бир-бирлармга жилмайишиб мурожат қилишар экан.
malayziya7.jpg(Суратда ўнгдан чапга, тик турганлар биринчи АКШ ни Калифорния штатидан келган грек Апостил,учунчиси Казақистонни Жамбул шахридан келган Мелис бешинчиси уртада мен камина еттинчисиУкраина Члабнскидан келган Наташахонлар )

Мен юқорида айтганимдек малайлар сўзига энди тўхталиб ўтсан Малайлар Индонез тил группаларида сўзлашувчи Жанубий-Шарқий Осиё ҳалқларининг илгарги умумий номи яни малайлардир.

Малазия ,Сингапур , Брунэеда ва Индонезиянинг ғарбида яшайдиган халқлар группаси бўлиб жахоннинг бошқа мамлакатларида хам тарқалган.Йигирма олти миллонга яқин (2003) малай тилида сўзлашади.Шривижаея ,Малакка султонлиги ва бошқа давлатларнинг этник асосини ташкил этган.Мен малайзя оролларини тош устидаги шахарга ўхшатдим сабаб Дубай қум устига тушган шахар бўлса Малайзйя тошлар яни тоғи тошлар ўстига тушган шахар дейиш мумкин

Бизлар бу ерда икки икки ярим соат давомида озиқ-овқат махсулотларидан истимол қилиб бу ерлик халқларнинг ранг-баранг рақс ва куйларидан маданий хордиқ чиқариб ўтирдик.

Оддий чойни олти хили кофени саккиз хилини турини дамлаб қўйилган ,келган саёхлар ўзларини табига қараб кофе ёки чой дамлаб ичишади.Чой ва кофе ёнида 5 г ширинликлар кўйилган табига қараб чойга вакофега солишлари мумкин.

Бундан ташқари ранг-баранг идишларда қайноқ,яхна ва хушбой ичимликлардан хохлаганларича истимол қилишлари мумкин экан.Энг қизиғи бизларни олиб борган хайдовчи ва таржимон залга қўйимади .

Улар бизлар чиккунга қадар ташқарида бизларни кутиб ўтирибди.Канцерт сўнгида бизлар артистлар билан эсталикка суратга тушдик.Бизлар тунга 22.30 – 23 00 атрофида ўзларимиз жойлашган мехмонхонага келдик.

malayziya6.jpgЭнди малайя архипэлаги тўғрисида тўхталиб ўтсак, ер юзидаги энг йирик архи-пэлик (10 мингга яқин ораллардан иборат,майдони икки миллон квадрат км дан иборат),Осиё материги билан Австралия оралигида катта ва кичик Зонд ороллари ,Филиппин ороллари ва бир неча нисбатан майда ороллар грухидан иборат.Асосан Индонезия ,Малазийя ва Филиппин давлатлари таркибига киради.

Релефи асосан тоғли ,юздан ортиқ сўнмаган вулканлар бор.Баландлиги турт минг бир юз бир метргачадир(4101м) Калимантан оролидаги Кинабалу тоғидир.Энг йирик қалай конлари (Индонезиядаги Банкка оролида) ва нефть конлари топилган.

Иқлими –экваториал ва субэкваториал,текисликларида темпратура йил давомида 23-26 г с ёғин минг икки минг мм ,тоғларда 5000 мм гача.Аксари қисми доим яшил нам тропик ўрмонлар хамда баъзи жойлари муссон ўрмонлари ва саванналар билан қопланган.Флора ва фаунаси нихоятта турларга бойлиги билан фарқ қилади. Тропик дехқончилик билан шуғилланилади ,балиқ овланади.
(давоми бор)

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.