Сиз нима дейсиз?

jm_march18_2010_8“Сеҳр” асорати

САВОЛ: Сиз Каримов ҳали узоқ вақт тахтдан тушмайди деб ўйлайсиз, шекилли? (Одил).

ЖАВОБ: Балки… Ўзбекистоннинг яқин келажаги ҳақида оптимист эмасман. Аммо Каримовнинг “қуёши” сўнмоқда. Кимнинг ҳам қуёши сўнмайди!

Бугунга қадар бу “қуёш”га сиғинганлар энди халққа ва ҳақиқатга хизмат қилиб, ўзларини оқлаб оладиган фурсат келди. Агар бу фурсатни ҳам қўлдан бой берсалар, табиийки келгусида юзлари шувут бўлади. “Рашидовнинг сеҳрига тушган эдик” деганлар каби булар ҳам “Каримовнинг сеҳрига тушган эдик” дея олмайдилар. Чунки бугун  бу “сеҳр” нинг  асоратидан қутулмоқнинг имкони бор.

Афсуски биз имконларни бош беришга одатланганмиз. Балки буни айтайлабдан қилармиз. Чунки Каримовдан кейин бошқа “каримов” келади деган гапга ишонамиз ва бу тўғри бўлиб чиқади ҳам. Тарих бўйи шундай бўлмаганми?

Қалқон 

САВОЛ: Шанхай ташкилоти масаласига қандай қарайсиз, бу Ўзбекистонга  фойда келтирди-ми? (Ойсара).

ЖАВОБ: Гапнинг индаллосини айтганда Хитой ва Россия АҚШ билан рақобат қилишга интилмоқдалар ва бунинг учун ҳар бир кичик имкониятни ишга солмоқдалар. Шанхай ташкилоти қутблашманинг бир кўриниши. Continue reading