Ривоят

mushtum2.jpgЯланғоч қолган баҳодирлар

Бу афсонанинг асл ҳақиқат эканлигига сира шубҳа қилгинг келмайди.

Дунёни эгаллаб келаётган рум шоҳи Искандар Нур қалъасини ўраб олиб, роса уринсада таслим қила олмабди.

Искандарнинг жангчилари қалъа деворига яқинлаша олмабдилар. Чунки Нур қалъасининг баҳодир ҳимоячилари озчилик бўлсаларда қамалда мардонавор туриб, душманга тинимсиз ўқ ёғдиришибди.

Ойлар ўтибди. Душман қамални чўзган сайин ўзининг ҳам тинкаси қурий бошлабди. Рўпара туриб жанг қилиш бефойда эканлигини англаган Искандар Нур қалъаси аскарларининг камон ўқи отишдаям, от чопишдаям, кураш тушишдаям бири биридан моҳир эканлигини хос кишилардан эшитиб оғир ўйга толибди.

Ниҳоят, қабиҳ ниятини амалга ошириш режасини тузган маккор шоҳ Искандар Нур қалъасига нома юбориб, унда қалъа ҳимоячиларининг мардлигига қойил қолиб тан берганини ва қон тўкмасдан, жанг ўрнига кураш мусобақаси уюштириш ниятини борлигини айтиб, агар Нур қалъаси полвонлари курашда енгсалар, Искандар жангчиларини олиб ортига қайтиб кетишга сўз берибди.

Оғир қамалда роса ҳориган қалъа оқсоқолларига ҳам бу таклиф маъқул тушибди.

Нур қалъаси ҳимоячилари эса озодлик учун ҳар қандай курашга тайёр эканликларини билдиришибдилар.

Таклифга кўра қалъадан қурол яроқсиз чиққан аскарлар кенг саҳндаги майдонда навбатма навбат душман аскарлари билан кураш туша бошлашибди. Рум аскарлари ҳарчанд уринсаларда, кураш пайтида ҳам Нур қалъаси полвонларини йиқита олмабдилар.

Юртни душмандан халос этиш ниятида ор билан олишган қалъа жангчилари Искандарнинг оёғи остига унинг аскарларини навбат билан йиқитиб, ерга кўтариб ураберибдилар.

Кураш тушиш ҳам бефойда тушганидан ичида алам қўпган душман шоҳи дарров макрининг иккинчи қисмини ишлатишга киришибди. Яъни у ўзининг аскарлари кураш мусобақасида енгилганини эълон қилибди ва ҳақиқий ярашув зиёфатига барчани чорлабди.

Соддадил полвонлар Искандар чодиридаги зиёфатга ғалаба кайфияти билан кирибдилар. Емак ичмак авжига чиқибди. Шоҳ Искандарнинг махсус буйруғига кўра Нур қалъаси полвонлари қадаҳига қуйилаётган майга беҳуш қилувчи дори қўшилган эди. Бундан бехабар зиёфатга роса берилган қалъа полвонларини кечга яқин маҳал уйқу элита бошлабди…

Бир пайт ҳушларига келганларида қалъа ҳимоячилари қўл оёқлари боғланган, яланғоч ҳолда ётардилар.

Уларнинг кийимларини ечиб кийиб олиб, қош қорайганда қалъага йўл олган Қайсар аллақачон қалъани эгаллаган эди…

Баҳриддин САДРИДДИНОВ, Навоий вилояти

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s