Абдуқодир Сатторов

Малайзияга сафар

Cаёҳат-дилга роҳат

malaysiya.jpg(Суратдаги чапдан ўнгга Самаркандлик Шариф хожи ака, Андижанлик Махмуджон кори ака хайдовчимиз Валло ва камина)

Бизлар турт киши Андижандан Махмуджон қори ва Бобиржон табиб Самарқанд шахридан Шарифжон хожи ака  ва мен Ташкент шахридан қаердасан малазийя деб йўлга чиқдик. Кеч соат 19 00да таёрагохни махсус постларидан ўтиб саот 21.30да таёрага чикдик.

Таёрамиз 22.00да Ташкент шахридан учиб Малазиянинг маркази Куола-Лампурга эрталаб соат 08.46да қўнди.

У ерда бизларни аэрапорт ходимлари хар биримизни кўрсатгич бормоқларимиздан камптерга кўйиб бармоқ изларимиздан олди.

Хар бир келган саёхдан шундай килинар экан.Бизларни у ерда олдиндан келишилган гид асли сан петирбурглик Евгений ва хинд хайдовчиси Вало(ваалоо)кутиб олди.

Бизлар юкхонадан юкларни олиб шахар марказига караб юрдик.Аэропорт ва шахар маркази оралиғи 70 км экан.

Бизлар 107 этаж мехмонхонананг 26 қаватига икки кишилик шибнам ишланган 4 юлдузли мехмонхонага жойлашдик.

Мехмонхонада хамма исломий талабга жавоб берадиган ваналар ва тахоратхоналар мавжуд.Киши бошига бир донадан савун ва тиш пастаси оёқ тапичкаси билан бирга енгил кйинадиган халати мавжуд экан.

Хонадан шахарни шимолий қисми кўриниб турар экан.Мехмонхона ни биринчи этажида турли кунгилочар магазинлар,савдо дўконлари ва ошхоналар мавжуд бўлиб булар эрталаб 06 00 дан тунга 23 00 гача ишлашар экан.

Иккинчи каватида кабулхона ва кунгил очар канцерт зали кабулхонаси,бу ерда хам ранг-баранг магазинлар (йигирмага якин) ва енгил тушлик қиладиган олтита ошхона мавжуд экан.

Падвал (ертуласи)да келган мехмонларни машиналири учун гаражлар,ошхоналар ва пул алмаштирадиган бонкаматлар мавжуд экан. Дунёнинг қайси давлатидан келишидан ташкари кридит картоякаси валюта хисобида булса шу ерда буларни миллий валютасида банкомт оркали алмаштирилиб олинар экан. Бундан ташкари уч ерда обмень валюта мавжуд бўлиб европа ва россиядан келганлар ва осиё давлатлари учун пул алмаштириш муоммо эмас эка.

Энди Малазийя хақида тўхталиб ўтсам бу Малайзия федарацияси яни жанубий-шаркий осиёдаги давлат бўлиб,МАЛАКА ярим оролида (ғарбий малазия)ва Калимантан оролининг шимолий қисмида (шарқий Малазийя) жойлашган. Таркибида тўққизда штат-султонлик ва туртта штат губернаторлик бор.

Малайзия давлати

Малайзия давлати уз мустакиллигига 1957 йил 31 августида эришган,унгача Англия мустамлакасида булган,1963 йил 16 сентябридан Сабах,Саравак ва Сингапур бирлашиб «Малайский Федерация» деб атала бошлади.
Пойтахти – Куала Лумпур,энг ката шахари хам Куала Лумпур,Дуне Микёсида хам Куала Лумпур катта денгиз хамда савдо марказларидан бири саналади.
Давлат тузуми – Контитутцион монархия булиб давлатни Кирол премьер-министри билан бошкаради.
Кироли- Абдул Халим Муадзам Шах
Премьер-министри – Наджиб Тун Разак
Давлат шиори – Бирдамлик бу кучдир.
Давлат гимни номи – Менинг юртим.
Давлат дини мусулмончилик.(Ислом)
Давлат тили – малай тили.
Территория – 329 758 км²,булиб  сархадини катталиги буйича дунёда 63-ўринда туради.
Ахолиси – 29 628 392 кишидан иборат булиб ,1 кв км га 85,8 кишидан тўгри келади.
Бир йиллик айланма маблаги 447,595 млрд долларга тўгри келиб,1 жон бошига – 15 810 доллар маблаг тугри келиб,фаровонлик даражаси буйича дунёда 29-ўринни эгаллайди.
Миллий валютаси-ринггит.

Малайзия давлати худудий жихатдан иккита катта қисмга,шарқий ва ғарбий кисмдан иборат бўлиб –
ғарбий кисми Малакка ярим оролида жойлашган,шарқий кисми Калимантан оролида жойлашган.Таиланд,Брунея ва Индонезия чегараларида жойлашган.

malysiya3(Малайзия пайтахтидаги энг баланд эгизак биноларни тунги кўриниши . Юзинчи қаватда у бинодан бу бинога ўтиш жойи суратда)

Этимологияси
Мелайя – номи эски манбалардан айтилишича сансикрит тилидаги Малайур ёки Малайадвипа сўзларидан келиб чикиб «Тоғ мамлакати» деган маънонини билдиради дейишади,бу номлар хинд савдогарларини ёзишмаларида эслатиб ўтилган экан,бошқа бир манбалар бўйича эса тамильча «Малаи» сўзидан келиб чикиб «Тоғ» деган маънони билдиради.Француз денгизчиси Жюль Дюмон-Дюрвиль 1826 йилдаги Океанияга килган саёхатидан кейин бу сархадларни Полинезия оролларидан фарқлаш учун «Малайзия», «Микронезия» ёки  «Меланезия» деб аташ керак деб фикр билдирган,ва  1831йилда француз география ташкилотига ўз таклифини киритган ва бу сархадларни «Малайзия» деб атай бошлаган.1850йилда Англия этнологи Джордж Самюэл Виндзор бу ерларни –
Мелаюнезия ёки Индунезия деб аташ керак деган таклиф Билан чиккан.
1957 йилда Малайя Федерацияси деб аталган бу сархад ўз мустакиллигини эълон килиб,1963 йилда унга Сингапур, Шимолий Борнео ва Саравак кўшилгач,расман -«Малайзия» номига эга бўлди. «СИ» қўшимчаси кейин қўшилган штатлар хурмат эътибори учун қўшиб айтиладиган бўлди.

Давлат тузилиши
Малайзия давлати 13та субьект  давлатчалар-штатлар ва 3 та федерал территориядан ташкил топган.
Шундан 11та штат ва 2та федерал территорияси Малайзиянинг ярим орол тарафида жойлашган.2та штати,яъни Сабах ва Саравак Калимантан оролида ва 1та федерал Лабуин

malysiya4(Mалайзия хукмати жойлашган бино бу ерда салдатларо қўлда қилич билан хар икки соатда от устида бинони қўриқлаб туришар экан)
территорияси унинг шимолий ғарбий қисми қирғоқларида жойлашган. 1941 йилдек -1945 йилда катта МАЛАККА  -ТЭРРЯСИ  Япония  оккупасияси остида бўлди,Малакка халклари малайя компартияси (1930 йил тузилган)  бошчилигида озодлик учун кураш олиб бордилар.

1945 йили Малазияга инглиз мустамлакачи мамурлари қайтиб келди.1946-1948 йилларда кониституцион реформалар ўтказилди.

( СИНГАПУР Малалиядан ажратилди). Малалия 1946 йили Малазийя иттифоқи ,1948 йили эса Малайя  федерацияси  статутини олди, Сабах ва Саравак 1946 йили Ангилия мустамлакасига айлантирилди. 1948 йил инглиз мамурлари озодлик харакатининг куролли куч билан бостиришга бехуда уриндилар.1957йили Малайя федерацияси мустакил деб эълон қилинди.1963 йили Малайя федерацияси ,САБАХ,САРАВАК ва СИНГАПУРДАН  иборат Малазия  федерацияси  тузилди.(1965 йили  Сингапур ундан ажралиб чикди).

Малазия билан Ўзбекистон ўртасидаги дипламатик муносабатлар 1973 йилдан мавжуд.
13та штатдан 9тасини монархлар бошкарса,9тадан 7тасини султонлар дейишади.9тадан бири Негри-Сембилан штатини «Янг Дипертуан Бесар» (Yang Dipertuan Besar) номли миллий Малайя титулига эга монарх бошқаради.9тадан яна бири бўлмиш  Перлис штатини эса роджа титулига эга монарх бошқаради.Бу монархлар бошқарадиган штатларни ижроия хокимиятини бош министрлар – «Ментери бесар»лар бошқаради.Хар бир монархион штатларни диний пешволари хам монархлар хисоланадилар.

Қолган 13та штатдан 4тасини Марказий хукумат тайинлаган Губернаторлар бошқаради.

Тўртала  губернияни хам ижроия хокимиятини ҳам бош министлари бўлиб ,улар – «Кетуа ментери» деб аталадилар. 3та Федерал территориялар тўғридан тўғри марказий хукумат томонидан бошқарилади.

Хар беш йилда 9та монархлар йиғилишиб ўзларини орасидан энг тажрибали,билимли,нуфузлиларини танлаб Кирол ва унинг вице кирол ёрдамчисини сайлайдилар.Кирол ва унинг султонлари розилиги билангина Янги конунлар уларга ўзгаришлар  киритилади.

Давлатни асосий бошқарув ва ижро вазифаларини Премьер министр бошчилигидаги парламент ва министрлар кабинети бажарадилар.Министрлар кабинети парламент аъзолари ичидан сайлаб олинган министрлардан ташкил топади.

Парламент аъзолари умумхалк сайловларида ғолиб партия аъзоларидан иборат бўлиб, улардан сенат аъзоларини  кирол ва унинг ёрдамчиларини розилиги ва хукумат аъзоларини тавсиялари асосида  сайлайдилар.

Малайзияда диний эътикод эркинлиги қонунийлаштирилган бўлсада, давлат дини мусулмончилик хисообланади.Малайзия ахолисини 60 фоизини мусулмонлар ташкил килади.Мусулмонларнинг никох ва  мерос масалаларини шаъриат судлари кўриб чикадилар,ва бу масалаларга замонавий судлар аралашиш ваколатига эга эмасликлари конунийлаштирилган.

malysiya2(Малайзия оролларини узокдан кўриниши)

Шу давргача Малайзия хукуматини бошкарган Премьер-министрлари руйхати:
1963—1970 — Абдул Рахман
1970—1976 — Абдул Разак
1976—1981 — Хуссейн Онн
1981—2003 — Махатхир Мохамад
2003—2009 — Абдулла Ахмад Бадави
2009 — Мохд Наджиб бин Тун Хаджи Абдул Разак
Малайзия Давлат Конститутцияси 1957 йил 31 августида кабул килинган.
(давоми бор)

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.