Таниқли табиб Абдуқодир Сатторовнинг навбатдаги китоби нашрдан чиқди. Муаллифни чин дилдан қутлаймиз ва ижодига янги уфқлар тилаймиз.
Абдуқодир Сатторов бу ҳақда “Туронзамин”га қуйидагиларни билдирди׃
-Яқинда Тошкентда “Янги аср” нашрёти ўн учинчи китобимни босмадан чиқарди. Номи “Дард кўп-давоси ундан кўп”. Мен шу китобимда ўрин олган мақолалардан юбориб тураман.
Мабода “Туронзамин” ўқувчиларини қизиқтирган темага оид, тиббиётга оид мақола бўлса ҳам тайёрлаб бераман.
Илмий ишим “Туғриқ ёшидаги аёлларда юрак ишмик касаллигини олдини олиш”. Дарвоқе, ҳар ойди битта давлатга бориб, ишим бўйича лексия ўқийман хамда шу давлатни кўриб келаман. Яқинда Малайзияга бориб келдим. Кейинги ойда Самарқандлик дўстим билан Эронга Ибн Сино хокини зиёратга Хомодон шаҳрига боришни режалаштириб қўйдим.
Демак, Абдуқодир Сатторовнинг янги-янги мақолаларини “Туронзамин”да кутинг.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA |