Абу Наср Форобий ўзида ўн икки туғма хислатни бирлаштирган инсон давлат раҳбари бўла олишини айтган׃
-биринчидан, бундай одамнинг барча аъзолари шу даражада тараққий этган бўлиши керакки, у бу аъзолари билан бажармоқчи бўлган ишларини осонлик билан бажарсин;
-иккинчидан, барча масалани тезда англайдиган, сўзловчининг мақсади ва айтилган фикрининг чинлигини тезда пайқай оладиган бўлсин;
-учинчидан, хотираси жуда бақувват бўлсин;
-тўртинчидан, зеҳни ўткир бўлсин;
-бешинчидан, сўзлари аниқ бўлсин, фикрини равон ва равшан баён эта олсин;
-олтинчидан, билиш ва ўқишга муҳаббати бўлсин;
-еттинчидан, овқатланишда, ичимлик истеъмол қилишда очкўз бўлмасин, қимор ўйинлари ўйнашдан йироқ бўлсин;
-саккизинчидан, ҳақиқатни, ҳақиқат тарафдорларини севадиган бўлсин;
-тўққизинчидан, руҳи ғурурли ва ўз виждонини қадрлайдиган бўлсин;
-ўнинчидан, дирҳам, динар ва шу каби турмуш билимларига жирканиш билан қарасин;
-ўн биринчидан, ўз табиати билан адолатли ва адолат учун курашувчиларни севадиган, адолатсизлик ва жабр зулмга курашувчиларни севадиган бўлсин;
-ўн иккинчидан, адолатли бўлсин, лекин қайсар бўлмасин, адолат олдида қайсарлик қилиб, ўзбилармонликка берилмасин.
«Фозил шаҳар аҳолисининг фикрлари» асаридан.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Tarix saboqlari, Uzbek |
Leave a Reply