Абдуқодир Сатторов

olmaОлмалар пишса қарайлик….

Олма еса ёки ҳидласа киши,
Аниқдир юракка қувват бериши.
Мия-ю юрак ҳам буқувват бўлар,
Фойда топар яна нафас сиқиши.

Тузилиши

Олма Ўзбекистонда кўп ўстириладиган мевали дарахт. Олма дарахтининг бўйи 10-12 м гача етади.Сершох.Пояси кулранг, қўнғир-кулранг пўстлоқ билан қопланган. Барглари тухумсимон,элипсимон, текис ёки тишсимон қиррала бўлиб, пояда банди билан кетма-кет жойлашган. Гуллари оқ, пушти рангда бўлади. Меваси-хар-хил ранг ва шаклдаги резавор мева. Апрел ойида гуллайди, меваси июн-август ойларида етилади.

Турлари
Хозирда хақиқий олма турларининг 40 дан зиёд турлари мавжуд бўлиб шундан 20 таси хамдўстлик мамлакатларида ўстирилса шундан 15 яқин тури қуёшли Ўзбекистонимизда устирилади.
Ёввайи холда эса УГАМ, ПСКОМ, ЧОДҚОЛ, ҚУРАМА, ХИСОР, ЗАРАФШОН тоғларида ва уларни этакларида тарқалган.Республикамиздаги ёввайи олмалар асосан Сиверс ва Қирғиз олмаси учрайди. Баъзи бир ботаник ларнинг маълимотига кўра Ғарбий Тянь-шань тоғларида ёввайи қизил олма (М.Недзевецкий олмаси) хам тарқалган.Бошқа ёввайи турларидан туркмен олмаси, Копетдоғ тоғларида, Шарқ олмаси Кавказда,паст бойли олма Қирм ва Кавказда тарқалган.
Европа ўрмонларида ўрмон олмаси, (М.сильвестрис),Сибирь майда олмаси( М.Бакката) Сибирда ва олхури баргли ёки Хитой олмаси (М.прунифолиа) Узоқ Шарқ ва Хитойда учрайди.

Навлари
Хозирги пайтда дунёда олманинг 10 мингдан ошиқ нави бўлиб, шулардан 150 тага яқини ватанимизда экилади.
Жахон бўйича олмазорларнинг майдони 3 миллон гектардан ошиқ бўлиб, ундан хар йили 26 миллон тоннадан зиёдроқ мева олинади
Ўзбекистонда махаллий олма навларидан Наманган олмаси, шакар септа, эртанги қимизи, Самарқанд олмаси, Регистони, Афросиёб, нақш олма, оқ олма, оқ розмарин, симренко, мехмони, гилон олмалардан ташқари яна ўнлаб янги олма навлари ўстирилмоқда.
Олма меваси-кўплаб беқиёс дармондорилар ва микроэлементлар манбаи ҳисобланади. Таркибида 15 % гача қанд, лимон кислотаси, темир, калий, мис, Витамин В, В2, РР, А-провитамини ва фолат кислотаси мавжуд. Аммо унинг энг қимматли жиҳати таркибида аскорбин кислотаси (Витамин С) ва пекин моддаси мавжудлигидадир. Истеъмол қилинган олма ҳали ошқозон-ичак тизимида турган дамлардаёқ пектин моддаси ёрдамида холестиринни 10-15 % га камайтиришни удда қила олади. Бу даво жараёни қонга сўрилгач яна давом этади. Натижада қон томирлардаги атеросклеротик пилакчалар пайдо бўлиши кескин камаяди ва юрак-қон томир ҳамда бошқа тизимдаги хасталикларнинг учрашига йўл қўймайди.
Олма гули
Олма гулининг муроббаси, яъни гулқанди юрак, мия сустлиги ва пушти камарнинг жинсий харакатига даво бўлади.Унинг гулини икки баробар вазнидаги қизилгул гуллари билан аралаштириб, қизилгул гулқандига ўхшатиб тартибга солса, юқоридаги хасталикларга даво қилади.

Олманинг қайси рангдагиси тиббий нуқтаи-назардан фойдалироқ?
Олманинг қип-қизил ёхуд сап-сариқ бўлиб, ғарқ пишганини кўпчилигимиз хуш кўрамиз, албатта. Аммо бу тиббий нуқтаи-назардан қаралганда тўғри эмас. Чунки, айнанки, айнан кўм-кўк ва нордон олма шифобахшликда етакчи ҳисобланади. Кўк ранг олма таркибида пектин мўл ва “оқ заҳар”га менгзаладиган қанд моддаси кескин камлиги боис, беназирдир. Қизил, қизамиқ олма фойдали жиҳати бўйича кўк ранглидан кейиги ўринда туради. Сариқ ранг, ёхуд оқиш-ширин олмалар эса шифобахш жиҳатлари бўйича энг қуйи ўринни эгаллайди.

Олмани пўстлоғи билан ейиш афзалми ёхуд арчиш керакми?
Тиббий нуқта-назардан қаралганда олма, албатта, пўсти билан ейиши лозим. Чунки пўстлоқ таркибидаги клетчатка овқат ҳазмида муҳим ижобий ўрин тутади. Семизлик, қандли диабет, қабзият, ичакдаги турли хил издиҳомлар вужудга кемаслигида беназир неъмат ҳисобланади. Фақат болаларгагина гигиеник нуқтаи-назардан ва уларда чайнаш рефлекси тўлақонли шаклланмаганлигини назарда тутган ҳолда пўсти арчиб берилади.

Олма қайси касалликларни даволашда қўл келади?
Аччиқ олмададир хўл-совуқ мижоз,
Сафроли қусқуга у яхши илож.
Ширин олмалардан ейилгани дам,
Меъдага ,юракка куч берар хар дам.
Аччиқ олмалардан ким еса такрор,
Истима тортмоққа бўлсин тез тайёр

Олма нафақат хушхўр мева сифатида балки шифобахш неъмат сифатида азалдан қўлланиб келинган. Халқ табобатида бу мева билан қуйидаги касалликларни даволашган:
1. олма меваси билан пешоб йўли тошларини туширишда;
2. ошқозон-ичак яллиғланишида;
3. сурункали бод касаллигини даволашда;
4. овоз бўғилишини даволашда ҳам бу мева беназир восита ҳисобланган.
Замонавий табобатда олма мевасининг қатор микробларга қирон келтиришини, қон ҳаракатини маромимга солишини, паришонхотирлик, мия хорғинлигини кетказиши этироф этилади. Шунингдек, подагра ва дизентерия касалликларида олмали пархез қўл келиши исботланган.

Олма қандай истеъмол қилиниши лозим?
Олмани турли йўсинда истемол қилиш мумкин:
1. олмани пўсти билан ейиш лозимлиги юқорида уқтирилди,
2. олмани пюре шаклида истеъмол қилиш хам фойдали,
3. олма шарбатлари беқиёс неъматлар хисобланади, аммо серқуёш ўлкамиз олмалар таркибида қанд миқдори кўплиги боис шарбатларга минерал ёхуд қайнатиб совутилган сувни тенгма-тенг нисбатда қўшиб истеъмол қтлишлари мақсадга мувофиқ;
4. чучук олмалардан компотлар тайёлаб ичилса, қайнатилган мевалар ҳам ейилиши лозим;
5. олма банд қисми пичоқ билан тозаланиб чуқурча хозирланиб унга соф асал солинса ва буғхонада димлаб пиширилса, кўплаб дардлар олди олинади;
6. олмали ширинликлар ҳам хазми енгил ва фойдали ҳисобланади.

Олма шарбати ич кетишнинг олдини олади. Ширин ва хуштамь олма юракни мустаҳкам қилади ва кайфиятни кўтаради.
Нордон олма ҳам ошқозон фаолиятини яхшилаб, ич кетишни даволашда ёрдам беради. Кўнгил айнишининг олдини олади, бироқ асаб тизими учун фойдали эмас. Олманинг хушбўй хиди мия фаолиятини яхшилайди. Олма оч қоринни тез тўйдиради. Кўпчилик боллар олмани хали пишмасдан туриб, ейишни хуш кўради, бироқ пишмаган олма ейиш мумкин эмас, у истималашга олиб келиши мумкин.

Англиянинг Норвич шахрида озиқ-овқатларни тадқиқ қилиш бўйича Институт мутахассислари хаёти давомида олма ва олма шарбати истеъмол қиладиган одамларнинг юраклари физиологик нуқтаи назардан ёш бўлишини аниқлашди.

Бундай одамларнинг юрак-қон-томир тизимлари олмани истеъмол қилишга мойил бўлмаган одамларникидан 17 ёшга ёш бўлар экан.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашларича, бундай самаранинг сабаби олмадаги эпикатехин моддаси бўлиб. Полифенолнинг бундай тури қон айланишини яхшилаш ва иммун тизимини кўтариш қобилиятига эга экан. Олма ҳам унинг шарбати ҳам айнан эпикатехинга бой ҳисобланади.

Ақлни чархлашда:
150 гр қирғичдан чиқарилган олмага яримта апельсин шарбатини қўшиб, уни 10 дона чақилган ёнғоқ мағзи билан аралаштирамиз. Ёнғоқлар ўрнига бир неча қошиқ олхўри мевасини апельсин ўрнига лимон шарбати ва унга тенг миқдорда асални аралаштириш мумкин. Мазкур аралашмани 1 киши 1 кунда шунча миқдорда истеъмол қилиб туриб лозим.
Олма шарбати
Пишган олма меваси ва баргининг сувини қуёшда қуюқлаштирганини олма шарбати дейлади.Ана шу шарбатдан бир кунда бир махал истемол қилиш миқдори 25 грамдан 35 грамгача.Агар уни суртилса ,танадан чаён захрини хайдайди.бошқа захарли жониварлар захрини тортади.
Қуруқ йўталга чалинганда:
Олмадан тайёрланган печеньелар йўталга чалинган беморларни даволашда ёрдам бнради. Олмли печеньелар алергик холатларни олдини олишда ва ошқозон ичак касалликларини даволашда ёрдам беради.

Ични сурадиган восита:
Олма пиширилган холатда ҳам фойдали хусусиятларини йўқотмайди. Шифокорлар олмани пишириб, сутга аралаштирилган холда, эрталаб нонуштада истеъмол қилишни тавсия этадилар. 1 ст сувга, 1 ст сутни аралаштирамиз ва уни 2 дақиқа иситишга қўямиз, паст оловда сут қайнаб кетмайди, лекин етарли миқдорда иситилади. (шифокорлар қайнатилган сутни соғлиқ учун зарарли деб хисоблашди) ва унга асал аралаштирилади

Чиройли табассум:
Кишининг табассуми ҳам унга чирой бағишлайди. Лекин кўпчилик кишиларнинг тишларида кариес бўлганлиги сабабли, табассум хадя этишдан уялишади. Агар улар ёшлигида олмани кўп истеъмол қилганларида эди, бу каби муаммога дуч келмаган бўлдилар. Уйқуга кетишдан олдин ейилган олма тишда пайдо бўлиши мумкин. Бўлган барча микробларни ўлдиради. Оч қоринга ейилган олма эса тишларингизни тозалайди.
Ибн Сино бобомиз
Абу Али ибн Сино тоғ олмасининг шарбати ва сувини меъда заифлиги ва сафро қусиш касалликларига даво мақсадида ,хамда ташналикни қондирувчи ва ич кетишини тўхтатувчи дори сифатида ишлатган.
Халқ табобатида
Халқ табобатида олмани майдалаб ёки кесилган бўлакчаларини эзиб ,баданиниг куйган ва совуқ олган ерларига хамда узоқ вақт давомида тузалмайдиган яраларга боғлаб даво қилинади.
Илмий табобатда
Илмий табобатда меъда-ичак (колит ва энтроколит) камқонлик хамда юрак-қон томир касалликларида кўпроқ олма истемол қилишни тавсия этилади.Бундан ташқари ,олма организмда калций ва оксалат кислаталари алмашинувини яхшилайди.
Бир кунга битта олма:
Яшил олмада С витаминни қизил олмага қааганда кўпроқ бўлади.
• Кечки овқатни тўйиб истеъмол қилдингиз, эрталаб ошқозонингизда оғриқ пайдо бўлди, бу ҳолда сизга нордон олма истеъмол қилишни маслахат берамиз.
• Атеросклероз ва гипертонияда ҳар соатда 1-2 дона олма ейиш тавсия этилади. Улар организмдан ортиқча туз ва сувни ажратиб чиқаради ҳамда қон босимини туширади. Олма таркибидаги пектин моддаси қондаги холестерин миқдорини камайтиради.
• Ўткир ва сурункали, енгил ва ўртача санчиқлар безовта қилса, 2 кун мобайнида 1, 5 кг арчилган ширин олма истеъмол қилинг.
• Олма терапияси болаларни ич кетишини тўхтатишда ёрдам беради. Боланинг ёшига қараб, (2 ёшдан 10 ёшгача) 600 грдан 1,5 кггача олма пюреси бериш тавсия этилади. Бундай ҳолларда, истеъмол учун фақатгина чой ичинг. 2-3 кунлик олма парҳезидан сўнг, гуручли бўтқа, толқон, пиширилган тухум оқи ва озгина мевали шарбатни одатий овқат тарзига қўшиб бориш лозим.
• Озишни истаган кишилар ҳафтада 1 марта “олмали кун” муолажасини амалга оширишлари мумкин. 1,5-2 кг олмани 5-6 қисмга бўлинг. Яшил ва қаттиқ олмани истеъмол қилсангиз, самарасини тезда сезасиз. Бундай “олмали кун” муолажаси шишларни ва гипертоник касалликларни даволашда ҳам кенг қўлланилади.
• Олманинг данаги ҳам фойдали бўлиб, ундаги йод миқдори ниҳоятда кўп. Ёдда тутинг, 5-6 дона олма уруғи киши организмини 1 ҳафталик йод моддаси билан таъминлай олади.

Имом Жаъфари Содиқ сўзи

Агар билганда эди ҳар одам,
Олмада қандайин хосиятлар жам.
Ундан дилга етар тезгина таъсир,
Одамни қилади шодону хуррам

Ёки унинг бошқа сўзи:
Ҳар ким истмага бўлганида дучор,
Олмадан тез унга айлагин тайёр.
Истма соҳиби еса олмадан,
Бундан яхши даво бўлмагай зинхор.

Қанд касали ва бўғим оғриғига
Олма вужудида қанти оз бўлар,
Қанти борлар еса жуда соз бўлар.
Бўғим оғриғи-ю буйрак тошига,
Ейилса , фойдаси бениёз бўлар..

Олмадан яхна ичимликлар тайёрлаш..

Олмадан бутун-бутун холида, шунингдек нимта ва бўлакларга бўлиб ҳам (пўсти билан ва пўстини артиб) кампотлар тайёрлаш мумкин. Кесилган олмалар қорайиб қолмаслиги учун озгина кислота ёки туз қўшилган сувга солиб қўйилади (1 л сувга 3 гр лимон кислота кислота 0,5 ош қошиқ туз). Банкаларга жойлаш олдидан олмани сувдан олиб, ювилади.
1-хили: эти юпқа ва юмшоқ бўладиган ёзги олмани банкаларга жойлаб, устига совуқ шарбат қуйилади (1 л сувга 200 г шакар) ва 6-8 соат қолдирилади, шундан кейин улар бўғзига етказиб шарбат билан тўлдирилади ва 85 градусда: 1 лт ли банка-15 минут, 2 лтли-20 минут, 3 лтли-30 минут пастерланади ёки қайнаб турган сувда шунга яраша 3, 8 ва 10 минут тутилади, кейин оғзи қопқоғланиб, тубини юқори қилиб тўнкариб қўйилади.
2-хили: Грушовка ва Золотая китайка навидаги майдароқ олмалар (зангламайдиган пўлатдан найча кўринишида ишланган махсус мослама ёки картошка арчиладиган пичоқ билан ўртаси олиб ташланган ҳолда) банкаларга жойланиб, устидан шарбат қуйилади ва юқорида кўрсатилгандек пастерланади.
3-хили: Олма устига қора, қизил ва оқ смародина, малина, олча суви (шакар қўшилган ва шакар қўшилмаган суви) қуйилади, 85 градус 1 лт ли банка-15 минут, 2 лт ли-20 минут, 3 лтли-25-30 минут пастерланади.
4-хили: Бутун-бутун ва тўғралган холда тайёрлаб қўйилган кузги ва қишки навдаги олмаларни банкаларга жойлаб, устидан қайнаб турган шарбат қуйилади (1 лт сувга-200-300 гр шакар), қопқоғи ёпилиб, 3 минут тутилади. Шарбатни икинчи марта қуйиб олиб, яна қайнатилади ва банкаларга шарбат тошиб тушгунча бирма-бир қуйиб чиқилади. Кейин банкаларни стерил қопқоқлар билан дарҳол қопқоқлаб, тўнкариб қўйиб қўйилади. Кўп миқдор олма ишлатиладиган маҳалда бир йўла 2-3 кастрюлкада шарбат қайнатиб олса бўлади.
5-хили: Кузги ва қишки навдаги олмалар (ўртаси қолдирилган ва олиб ташлаган ҳолда)банкаларга жойланиб, устига қайноқ шарбат қуйилади (1 лт сувга 250-300 гр шакар), олма 6-8 соат шу шарбатда туради, кейин шарбатининг ками тўлдирилиб 85 градусда бир литр банка 15 минут, 2 лтли 20 минут, 3 лтли 30 минут пастерланади (70-80 градусда қиздириб олинади).
6-хили: Олма, нок, крижовник, смародина, олча ва бошқа мевалардан буларни хар хил нисбатда олиб, оссотри кампот тайёрланади (масалан, 1 қисм крижовник, 4 қисм олма, 1 қисм малина ёки 20 қисм четан ва бошқалардан). Олма бўлак-бўлак қилиб кесилади ва алохида қайнатиб олинмайди. Шарбат, қандай мевалар ишлатилишига қараб 1 литр сувга 300-400 гр шакар хисобидан тайёрланади.
85 градусда 1 лтли банка 15 минут, 2 литрли 20 минут, 3 лтли 30 минут, пастерланади ёки қайнаб турган сувга шунга яраша 8-10 минут тутилади.

Олмадан (1 хили). Янги олма яхшилаб ювилади. Юпқа юпқа қилиб кесилиб кастрюлкага солинади ва устига 2 стакан сув қуйиб қайнатишга қўйилади. Олма юмшаганидан кейин каструлка устига қўйилган элакдан ўтказилади ва қайнатма суви билан аралаштирилади. Кейин шакар қўшиб қайнатилади ва қориштириб қўйилган крахмал қўшилади.
500 гр олмага- ¾ ст шакар 1 ½ ош кошиқ крахмал (картошка крахмали).
2-хили: Олмани артиб уруғлардан олиб ташланади-да паррак-паррак қилиб кесилади. Тозалаб ювилади эзиб суви олинади. Олма пўсти ва тупи устига қайнақ сувга солиб, 5 минут қайнатилади, суви сузиб олинади. Шу қайнатма сувга шакар, дориворлар ва олма қўшилади ва олма юмшоқ бўлиб, қолмагунча қайнатилади сўнгра сувга қориштириб қўйилган крахмал солинади клюква суви қўшиб хаммаси яхшилаб аралаштирилади. Кселни идишга қуйиб олиб, устига шакар сепилади ва совитилади.
100 гр олма, 200 гр сув, 10 гр клюква, 25 гр шакар, 10-15 гр картошка крахмали, лимон ёки апелсин пусти, долчин.
Олмадан (1 хили). Олмани мева езгичга солиб суви чиқарилади ёки тайёр олма суви олинади, қайнаган сув, тамига қараб шакар ва долчин қўшилади.
2 хили. О лмани ювиб туғралади, кастрюлкага солиб, сув қуйилади, оловга қуйиб 10 минут қайнатилгандан кегин сузиб олинади. Устига шакар қушиб 1-2 минут қайнатилгач совутилади.
200-250 гр нордон олма, ½ стакан шакар, 1литр сув (5-6 порсияга).
Олма суви: олма сувини мева эзгич ёки мева пиширгич ёрдамида олиш осон. Олмани эзиб суви олинадиган бўлса, сабзавот тўғрагич ёки кесгич билан ёки зангламайдиган пўлат пичоқ билан майда қилиб тўғраш зарур. Эзиб олинган олма хам иссиқ бериб ишланади.

Фойдаланган адабиётлар:

1. ”Шифо-инфо” Кутубхонасидан.
2. А.Н.Саттаров” дард кўп-давоси ундан кўп”
3. Н.Ўлжабоева “ халқ табобати хазинасидан жавохирлар”
4.М. Хасаний “даволардан чиққан садолар”
5. Ў.Ҳасанов”маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши”
6. И.Богданов «1000 хил роҳатбахш ичимликлар.»
7.”ДАРАКЧИ” рўзномасидан

Мурожат учун тел.+998-90-987-9-987 эл.почта malham53@gmail.com
Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари
Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли

Халилов Бобиржон-халқ табиби

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.