“Туронзамин” почтасидан

ziyodullarazzoqovЗиёдулла Раззоқов׃ Мен дардимни кимга айтаман

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга
ОЧИҚ ХАТ
Ўзбекистон республикаси
Олий суди раиси
Б Мустафаевга.
Жиззах вилояти Бўстон Ш
Бўстон шох кўчаси 8/9 уйда
Яшовчи Разоқов Зиёдуллодан

А Р И З А
Қонунда белгиланган тартибга кўра, республика Олий суди раиси
ўринбосари Ш Рахмоновнинг 25.02.2013 йил куни берган №ШБФ-758-13 сон
жавоб хатидан норози бўлиб, шахсан Олий суд раиси Б Мустафаевга ариза Continue reading

Улуғбек Бакиров׃

_ulughbekТаваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Ассалому алайкум!

Қадрли Жаҳонгир ака!

Сизни муборак таваллуд айёмингиз билан шахсан ўз номимдан ҳамда оиламиз номидан чин дилдан табриклайман! Сизга узоқ умр, тан-сиҳатлик, оилавий бахту саодат, ишларингизда омад тилайман! Қалбингиздаги барча ниятларингиз рўёбини Яратгандан сўрайман!

Сизга дунёдаги барча эзгу ва пок тилакларни тилайман! Ҳамиша саломат бўлинг!

Келаси қутлуғ айёмларни жонажон Ватанимизда дўстларимиз ва яқинларимиз даврасида, хурсандчиликда қарши олишликни насиб айласин!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин, азиз УСТОЗ! Continue reading

Максим Назаров׃

adabiyotМы Узбеки жили бы параллельно с инопланетянами…

Мы себя считаем людям,но мы не до конца люди…Бывает и продолжает что так называемый люди,друг друга беспощадно убивает и убивают…друг другу всегда держать злость и очень…,так кто же нас создал? Почему мы такие злые друг другу? За что наши злости торопится, что в сегодняшнем дне сотни войны в земном шаре…Подобные такие вопросы день за днем появляется больше и больше…
Сегодня мы с вами обсудим, кто же на самом деле мы люди?
В глубине Вселенной наша планета яркая синее-зеленый и подобные наш планет, до сих пор не обнаружено,но слухи и версии НАСА есть,якобы на расстоянии сотни световых лет телескоп Хаббл обнаружил земля подобных планеты,но пока глазами не виделись… Continue reading

Қутлов

RizopodpisРизо ОБИД׃ Бир сўзли сардор!

Одатда туғилган кунда кишининг неча ёшга кирганини айтишмайди. Лекин бугун, ҳамма ватандошлар улуғ неъмат – Мустақиллик байрамини нишонлар эканлар, ушбу тантанага ким нима олиб келди, деган  нуқтаи назардан қаралса,  таниқли давлат ва фан арбоби Жаҳонгир Муҳаммад яшаган ёшни сарҳисоб қилишга арзигулик.

Дарвоқе,  узоқ йиллар мустабидликда ўтган халқнинг мустақилликка эришиши билан Жаҳонгир Муҳаммаднинг таваллуд куни боғлиққина эмас, балки озодликнинг  тамал тошини қўйган инсонларданлиги  ва  бир инсон туғилиб, балки минг йил умр кўрганда ҳам амалга ошира олмайдиган буюк хизматни адо этиб қўйганлиги,  тарих зарварақларига аллақачон зарҳал ҳарфлар билан битиб қўйилган.  Ватаннинг мард ҳамда жасур ўғлони сифатида унинг қилган ишлари  кўп  йиллар яшаши муқаррар. Continue reading

Абдуқодир Сатторов

 tarvuzТарвуз ейдиган кунлар

Тарвузким ёз ойи жонга ҳаловат,
Чанқаган одамга беради роҳат.
Ўзининг ҳўл совуқ мижози билан
Танани совутар, сўнар ҳарорат.

Тарвуз қовоқгулдошлар оиласига мансуб 1 йиллик ўсимлик бўлиб, ер юзида кўп етиштириладиган полиз маҳсулотларидан биридир. Тарвузнинг хўраки, хашаки ва ёввойи турлари бор. Тарвуз Европа, АҚШ, Япония, Хитой, Ҳиндистонда кенг тарқалган. Асосан Волгабўйи, Ғарбий Кавказ, Украинанинг жануби, Молдавия, Жанубий-Шарқий Қозоғистон ва айниқса Ўрта Осиё республикаларида кўплаб экилади. Continue reading

Сиз нима дейсиз?

savollarМухолифатсиз ҳукумат-бенур ва бефайз

САВОЛ: Ислом Каримов ёки у тайинлайдиган бошқа “каримов”лар мамлакатни неча йил қўлда тутадилар, деб ўйлайсиз? (Бахтиёр).

ЖАВОБ: Мухолифатсиз ёки мухолифати ожиз жамиятда зулм истагани қадар илдиз отади. Бугун Ўзбекистонда зулмга қарши чиқа оладиган ва уни енгадиган мухолифат йўқ. Шу боис ҳам зулм эмин-эркин ҳукм сурмоқда. Аммо уни йиқитадиган мухолифат қачон етишиб чиқади?

Қачонки, зулмга қарши мухолифларнинг ҳаммаси ёқавайронликни йиғиштириб, “ман-ман”ликни ташлаб, оний манфаатга сотилмасдан, ёлғончи мухолифатчиларнинг беш тангасига учмасдан, ҳукуматнинг найрангларига илинмасдан бир мушт бўлиб, зарбани бир жойга урсалар зулмнинг илдизини қўпоришлари мумкин. Бу эса қийин масала. Ўтган йиллар бунинг қанчалик қийинлигини исбот этди. Лекин шундай мухолиф куч бир кун етишиб чиқади. Фақат кеч, иш-ишдан, ғишт қолипдан кўчгандан кейин. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

jm30. ХУЛОСА ЎРНИДА

Сиёсат ҳам санъат дейишади. Аслида санъат ҳам сиёсатдир. Сиёсат санъат эканлиги сезилиб қолганда, емирила бошлайди. Санъат ҳам сиёсатлиги билиндими ”оёғи синади”. Санъатнинг гўзал бир бўлаги – рақс, ўйин. Сиёсатнинг ҳаром бир бўлаги – ўйин. Бири театр, томоша саҳнасида, кичик давраларда ҳукм сурса, иккинчиси  жуда ўлкан саҳнада – мамлакат, дунё саҳнасида “жилва” қилади.

Бугун бизнинг юртимиз саҳнасида – ҳам сиёсат, ҳам санъат саҳнасида ифтихорга айланган ҳаёсиз ўйинлар кўпайиб кетди.

Ўзбекистоннинг янги Конституцияси қабул қилинган сессия арафасида мамлакатда террор бошланган, диктатура қулоч ёзганди. Мухолифат қатағонга олинган, қувғин, сургунлар бошланганди. Сессия ҳам ана шу руҳ, ана шу кайфиятда ўтди. Бош қонун деярли муҳокамасиз қабул қилинди. Шу куни кечқурун президент пойтахтнинг  “Наврўз” кошонасида миллатвакилларига, сарой аъёнларига зиёфат берди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

jm_2008may3129. “ЭРК” ГАЗЕТАСИ

1993 йил…

Бир куни эрталаб уйга Президентнинг котиби қўнғироқ қилди. Одатда ёрдамчиси Крайнов телефон этарди. Нега бу сафар котиб “сафарбар” бўлди? Ҳайрон бўлмадим. Чунки Каримов гап атрофга ёйилмаслигини истаса, ишни котибига топширарди. Котиб “тош” каби одам. Бориб урилган жойидан қон оқса оқарди, лекин миқини чиқармасди.Ўзига доғ юқтирмасди.

-Сизни сўраяптилар! – деди у салом-аликдан кейин.

Икки кун олдин Каримов билан учрашаман, деб борганимда баҳона топишганди. Шуни эслатдим.

-Ока, худди бегонага ўхшаб гапирасиз-а? Биласиз-ку, бу саволларга биз жавоб бера олмаймиз. Кейин ўша пайтда жуда банд эдилар,-деди у. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

inomjon28. ИНОМЖОН ТУРСУНОВ

Каримовнинг қаршисига чиққан депутатлардан яна бири Иномжон Турсуновдир.  Каримовни сессияда президент этиб тайинлашаётган куни жуссаси кичик бир йигит ўртадаги микрофон олдида оёқда туриб гапира бошлади. Қўлида бир даста қоғоз бор эди. Унинг товуши нозик бўлсада ўша кезда зални титратиб юборганди.

-Сизлар кимни президентликка сайлаяпсизлар? Бу одам қўшиб ёзишга аралашган. Мана ҳужжатлари…

У жуда катта рақамларни айта бошлади ва Анишчев бошчилигидаги Москва “десантлари” уни сақлаб қолганини урғулади.

Ўша кезда бундай гапларни айтиш катта жасорат талаб қиларди ва баъзилар учун бу қўрқинчли эди, шунинг учун ҳам залдаги кўпчиликнинг дами ичига тушди.

Раислик қилувчи дарҳол микрофонни ўчирди. Иномжоннинг товуши эшитилмай қолди. У кейин президиум томонга қараб юрди ва қўлидаги ҳужжатларни раислик қилувчига узатди.

Аммо ўша кунлари у турган Тошкент меҳмонхонасига бостириб кирган миршаблар уни дўппосладилар. Муттаҳамликни қарангки, жуссаси кичкина бу йигитни “Миршабларни урди” деб айблашди. Ҳам ғарлик, ҳам пешгирлик!

Фарғоналик депутат, драматург Иномжон Турсуновни Тошкент меҳмонхонасида миршаблар дўппослашганда масалани Ошкоралик қўмитасида муҳокам қилдик.

Кечқурун телевидение ҳам, радио ҳам, эртасига газеталар ҳам қўмита мажлиси ўтгани ҳақида хабар берган бўлсаларда Иномжон Турсунов масаласини четладилар. Топшириқ Девондан тушган экан.

Хуллас, Иномжонни қамашди. У бизнинг “Ташаббус” депутатлар гуруҳнинг аъзоси эди. Гуруҳимиз унинг озодлиги учун кўп курашди. Лекин озчилик барибир озчилик экан. Бизни кўпчилик қўллаб-қувватламади. Эркинлик кундан кунга йўқолиб бораверди.

(ДАВОМИБОР).

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

murod27. МУРОД

-Ислом ака, одамларингиз мени ўлдирмоқчи бўлишди,-деди  Мурод Жўраев бир куни  Каримовга.

У Муборак шаҳар ижроия қўмитаси раиси, Қашқадарё вилоят кенгаши депутати ва Ўзбекистон Олий Кенгашининг қонунчилик қўмитаси аъзоси эди.

Каримовнинг ранги оқариб кетди. Бир менга қаради ва бир Муродга. Кейин:

-Одамларим бўлганини қаердан билдингиз? Пешонасига ёзиб қўйган эканми?-деди Муродга дарҳол ва  каминага юзланиб,- Сизлар бу масалани ҳам ўрганишга киришибсизлар-ку?!-деди.

-Биз Ошкоралик қўмитасида бу масалани бугун муҳокама қилдик…,-дея гап бошлаган эдим, Каримов гапимни бўлди. Continue reading