Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг Нью Жерсей штати Олий судидаги можароси яна бир ҳақиқатни исботлади. Бу эса Ўзбекистонда қонунлар халққа бошқа ва президент оиласига бошқа эканлигидир. Қолаверса, бу Конституцияда “Президент қонунлар кафолати” деган гапнинг Ўзбекистонда пуч эканлигини ҳам исбот этди.
Маълумки, суд Гулнора Каримовага болалари Ислом ва Иймонни Америкада истиқомат қиладиган отаси Мансур Мақсудий билан телефон орқали гаплашишларига шароит яратишни буюрганди.
9 ёшли Ислом телефонда отасига “Сен билан гаплашмайман” дегандан кейин суд болага ташқи таъсир бўлган, дея видеога ёзиб олиш шарти билан қайтадан суҳбат уюштиришни буюрди. Аммо Гулнора Каримова бу талабни ҳам инкор этди. Суд “Агар бу талаб бажарилмаса, Гулнора Каримовани қамоққа олиш ҳақида қарор чиқаришини” айтди.
Шу орада боланинг илгари руҳий касалликлар докторига кўрсатилгани ва унинг руҳий жиҳатдан даволангани ҳам кун тартибига келди.
Суднинг талаблари қандай бажарилаётгани, жумладан Каримовани қамоққа олиш борасидаги огоҳи муносабати билан очилган навбатдаги маҳкама мажлисида Гулнора Каримованинг адвокати унинг номидан баёнот қилиб, “малика”нинг дипломатик дахлсизлиги мавжудлигини илгари сурди. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged: Gulnora Karimova, Islom Karimov | Leave a comment »