Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

amir_uz.jpg21. КУЧ АДОЛАТДАМИ,  АДОЛАТ КУЧДАМИ?

1991 йил…

Бир куни Вазирлар маҳкамасининг биринчи қаватидаги кичик залда ташаббускор депутатлар томонидан илгари сурилган “Маошларни индексация қилиш”, яъни маошларнинг инфляцияга қараб автоматик тарзда ошиб боришини қонунлаштириб қўйиш ҳақидаги лойиҳа муҳокамасига унга қарши бўлгани учун Каримовнинг ўзи келди ва қандай савол бўлса жавоб беришини айтди. Аммо саволларга ўтирганларни беписанд қилган тарзда, асабий оҳангда жавоб бера бошлади. Бу унинг “Сизларнинг иқтисоддан нима хабарларингиз бор!” дегандай депутатларни камситиш тутуми эди.

Каримов бу масалага қарши бўлгани кейинчалик билинди. У нархлар ошишидан ҳам ўзига фойда йўлини топди. Нархлар ошиши ҳақидаги қарор бош вазирга  имзолатилса,  ортидан маошларни ошириш Фармонига ўзи қўл қўядиган бўлди. Ваҳоланки, биз буни дунёдаги жуда кўп мамлакатларда бўлгани каби қонуний йўлга қўймоқчи эдик. Continue reading