Темур тинчи бузилганда…

Amir_TemurТарих қатларидаги сирлар

Шарқда марҳумлар шаънига ёмон сўз айтиш, шунингдек, уларнинг қабрларини топташ, руҳларини безовта Amir Temurқилиш катта гуноҳ саналади. Халқимиз азалдан бундай ножўя ишлардан тийилган, аммо даҳриёна тузум даврида қадимий анъаналарга амал қилинмаганлиги маълум. Юрт бошига ёғилган катта офатларнинг айримлари айнан мана шундай кирдикорлар оқибати эканлиги эса кейинчалик юз кўрсатаётир. Шу мавзудаги бугунги мақоламиз минтақамизни мўғуллар истибдодидан халос этган буюк шахс тинчининг бузилиши ва бунинг натижаси хусусидадир. Шу кунларда бу воқеага етмиш йил тўлган бўлса-да, унинг ибратли жиҳатлари асрларга татигулик… Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

1990_sessiya13.ПАРКЕНТ

Паркент воқеалари Ислом Каримов тарихидаги инкор этиб бўлмас, энг қонли саҳифадир. Паркентнинг гўзаллиги, жаннатмонанд гўшалиги, одамларининг меҳмондўст, ёрдамсевар эканлигини Ўзбекистон радиосида ишлаган йилларимдан билардим. Радионинг болалар учун дастурлар ҳозирланадиган таҳририятида паркентлик истеъдодли журналист ва яхши шоир Маҳмуд Тоир ишларди. У билан яқин дўстлигимиз бор эди. Қонли воқеалар юз берганда эса у “Паркент тонги” газетасининг бош муҳаррири лавозимида ишларди.

Бундан олдин ҳам Паркентга, Кумушконга “Тошкент ҳақиқати” вилоят газетасида ишлаганимда бир неча марта борган эдим. Шу сабаб дунёнинг тоғлар билан ўралган кичкина  сўлим бу гўшасида 1989 йилда юз берган воқеалар мени ҳам қизитиқрмасдан қолмасди. Continue reading