Дунёни кезганда…

turkistonФрaнциядаги Туркистон

Франция билан Германия чегаралари яқинидаги Матз шаҳридан 95 км масофада жойлашган “Turquestein” аҳолиси бу номнинг қаердан келиб чиққанини билишмайди. “Қасабамизга ном берган рицар балки турк бўлгандир. Ким билади…” дейишади.

Бу Туркистон биз билган Туркистон эмас. Бу Туркистон Европанинг қоқ ўртасида Франция билан Германиянинг чегарасидадир. Бир қадам нарида Люксембург, Белгия эса бир-икки ҳатласа етгудек масофада.

Асрлардан бери қарағай ва дуб ўрмонлари орасида, бошидан тумани тарқамайдиган Туркистон водийси қушлар сайраши ва кийикларнинг овозидан ўзга овоз эшитилмайдиган жимжит ва сокин бир маскан. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

1990_sessiyapayti12.ОШКОРАЛИК

Нега бизни ғайриқонуний тарзда бўшатишди? Фақат Каримовнинг халқни сўкканини ошкор қилганимиз учунми? Йўқ, бу жаҳлларни чиқарган охирги томчи эди, холос. Унгача ҳам  анчагина “хато”лар қилгандик.

Ким билсин, ҳамма нарсани матбуот, ошкоралик ҳал қилади, деб ўйлар эдим. СССРнинг йиқилишини ҳам ана шу кучдан, деб биламан. Сўнгги президент Михаил Горбачев матбуотга эркинлик бериши билан  оммавий ахборот воситалари халқнинг ошкора фикр айтиш минбарига айланди ва қисман бўлсада эркин сайловларга йўл очилди.

Бошқа жумҳуриятларда матбуот ва миллий ҳаракатлар кучли бўлгани боис эркинликнинг майдони ҳам кенг бўлди. Бизда эса Коммунистик партия жиловга маҳкам ёпишиб олган ва жон бериши амри маҳол эди. Бу ҳол сайловларга ҳам ўз таъсирини урмай қолмади. Аммо бошқа жойлардаги ҳаракатлардан илҳомланган одамлар якка тартибда бўлсада ўз номзодларини илгари суриб, сайловнинг илгаридан белгиланган қоидасини буза бошладилар. Баъзи жойларда халқ жунбушга келган эди. Чунки матбуот ҳам худди ана шундай кўринишда,  баъзилари курашчан ва баъзилари цензуранинг қуюқ соясида қолганди. Continue reading