Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Маматов (1990 йил)

8.ТАШАББУС ГУРУҲИ

Биз Олий Кенгашда ишлаётган депутатлар ўз-ўзидан иккига ажралган эдик. Демократик ўзгаришлар тарафдори бўлганлар ва борига шукур қилувчилар. Биринчи гуруҳга асосан ёшлар ва сайловда катта курашлар эвазига ютиб чиққанлар кирганди. Иккинчи гуруҳ эса ҳукумат рўйхатидан ўтганлар ва келажакларини ҳукуматнинг йўлидан юриш, деб билганлар.

Бу бўлиниш аста-секин вилоятлардан Олий мажлис қўмиталарига аъзо бўлганлар орасида ҳам сезилиб қолди. Аммо биринчи гуруҳга кирувчилар бармоқ билан санарли, иккинчи гуруҳдагилар жуда кўпчиликни ташкил этишларига қарамай улар озчилик билан ҳисоб-китоб қилишга мажбур бўлиб қолаётгандилар. Биз куч сифатида сочилиб кетмаслик ва “бир мушт бўлиш” ҳақида ўйлаб Олий мажлисдаги депутатларнинг гуруҳини тузишга киришдик.

Тойиба Тўлаганова:

-Бу ишни сиз ташкил қилаяпсиз, раислигини ҳам ўзингиз олишингиз керак,-деди.

-Гап раисда эмаску- дедим.- Қолаверса бу ишда фаол қатнашаётганлар ҳам кўп. Ҳатто қўмита раислари орасида ҳам қизиқиш билдирганлар бор.Шунинг учун ҳам раис ҳақида ўйлаш унчалик мантиқли туюлмаяпти. Continue reading