Бугун Ўзбекистонда миллий валюта – сўмнинг муомалага киритилганига 19 йил тўлди.
1994 йил 1 июлида муомалага чиқарилган ўзбек сўми дастлаб 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва 100 сўмлик купюралар шаклида чиқарилган. Шунингдек, ўша пайтда 1, 3, 5, 10, 20 ва 50 тийин қийматидаги тангалар ҳам муомалада бўлган.
Ўшанда 1 АҚШ доллари 6 сўмга тўғри келган. Орадан ўтган 19 йил ичида ўзбек сўми, Марказий банк курси билан ҳисоблаганда, қарийб 350 баробар, қора бозор курси билан, 455 баробарга қадрсизланди.
1997 йилда 200 сўмлик купюралар пайдо бўлган. 2000 йил июнидан 500 сўмлик, 2001 йил сентябридан 1000 сўмлик купюралар муомалага киритилган.
Жорий йил 1 июлдан эса 5000 сўмлик купюралар муомалага киритилиши эълон қилинди. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment »