Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

ia1.jpg4. ҚОВУН ЎҒРИСИ

Кунларнинг бирида қўшнимиз Тамара опа билан баҳслашиб қолдим׃

-Ислом билан бирга ўқиганмиз, – деди у мактаб йилларидаги бир воқеани хотирлаб. –Ислом тўполончи бола эди. Баҳони паст қўйган муаллимнинг шўри қурирди. Кўпинча «Сиёб» колхоз бозоридан қовун ўғирлаб келишарди. «Ўзбакларни доғда қўйиб келдик, «Ҳа, тожик бола», деб қувганди, қовунларининг устидан сакрадим, у ҳам сакрайман, деб оғзи билан ерга қопишди. Қовунлари юмалаб кетди», деганда синфдошларимиздан бири нимадир деди. Ислом қўлидаги пичоқни партанинг устига урди-да, ҳалиги қизнинг юзига тарсаки тортиб юборди. Кейин онаси-ю отасини буғдойзордан олиб арпазорга солди.

-Ҳа, энди болаликда нима бўлмайди?- дея унга  қаршилик қилган бўлдим.

Орадан икки йил кечиб, Россиянинг «Останкино»  ойнаижаҳони «Халқ сайлаган раҳбар» номи билан  Ислом Каримов ҳақида “ҳужжатли” филм намойиш қилди. Кейинчалик билсам, бу филмни руслар Ўзбекистоннинг ўша кунлардаги жуда катта миқдордаги пулига жавобан сифатида суратга олишган ва пулни реклама учун, деб расмийлаштиришган экан. Ўзбекистон ҳукумати “Мамлакатимизни жаҳонга танитиш учун” дея телевидениега катта миқдордаги пулни кўчирган экан. Лекин филм фақат Каримов шахсини улуғлаш ҳақида эди. Continue reading