“Туронзамин” хазинасидан

“Xонемлар ва джаноблар, саамолёт қунишга таёр,  қамарларни мягқамланг”

Мен айрим юмушлар туфайли уч-тўртта тижорат банкларини айландим. Деярли ҳаммасида (эшик тагида гувоҳнома талаб қилувчи миршаблардан ташқари) рус, татар, қозоқ ва ҳатто тожик миллатига мансуб қизлар ишлайди, русларку ходимларнинг 85 фойизини ташкил қилади. Йирик-йирик компания ва тижорат марказларидаги қўриқчилар ҳам рус йигитлари, ичидаги компанияларни-ку гапирмаса ҳам бўлади.

Темир йўл ёки аэропорт кассаларига борсангиз ҳам рус тилини билишингиз шарт, акс ҳолда чипта олишда муаммога йўлиқасиз, чунки уларда ҳам ўзбеклар деярли йўқ. Дарвоқе, самолётларимизда ҳам ўзбек қизлари “дефицит”.

Айнан шунинг учун ҳам, самолётга ўтирганингиз заҳоти чулчитларча пидирлаб қилинган эълонни эшитиб асабингиз бузилади. Яқинда бир жойдан Ўзбекистонга учиб келаётиб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”(!!!) самолётига чиқдим. Самолёт жойидан қўзғалган пайт, стюардесса қиз “хонемлар ва джаноблар, саамолёт қунишга таёр, қамарларни мягқамланг” (айрим ҳарфларни тушириб қолишдан мақсад, қиз айтганларини айнан келтиришга уриниш), деди. Чидадим, ўрисда ахир, учиш билан қўнишнинг фарқини қаёқдан билсин.

Самолётда учган инсон борки, унда муҳим бир масала алоҳида айтилиб ўтилишини билади, яъни хавфсизлик чоралари. Бизнинг қиз буни мана бундай етказди, “ханимлар ва джаноблар, самолёт парвози пайтда чикиш ва қамраларни бушатиш мумкин эмас, бошқа хавсилик чоралари ҳакида ўтиргичларда жойлашган махсус ислатмалардан билиб олишингиз мумкин”.

Шундан сўнг гапириш навбати русча ва инглизчага ўтди, бу сафар самолёт стюардессалари камар қандай маҳкамланиши, нима сабабдан анави кислород берувчи мосламалар тавсия қилиниши, аллақандай сариқ, камзир не сабабдан кийилиши ва унинг ён томонидаги нимасигадир пуфланишини кўрсатиб туришди.

Англадимки, булар хавфсизлик чоралари ва худо кўрсатмасин нимадир содир бўлса қилиш зарур бўлган ҳаракатлар, аммо уларнинг ҳаммаси фақат рус ва инглиз тилида, ўзбекчада эмас, сабаби ўзбекларнинг хавфсизлиги у қадар муҳим эмас.

Истаган мамлакат самолётида стюардесса ўз мамлакати тили ва инглиз тилида гапиради, бизда ўзбек тили фақат хуш келибсиз ва оқ йўл деганда эсланади, холос. Қолган пайт фақат рус ва инглиз тилларидан фойдаланилади. Бу ҳам аслида ўзбек тилига нисбатан геноцидни англатади.

“Ўзбекистонга нима бўлди?”, Ўзбекистон ўзбеклар энг қаттиқ безиган жойга айланди. Ўзбекистон ўзбеклар энг кўп қочган жойга айланди, Ўзбекистон ҳатто ўзбеклар энг кўп ўлган, қамалган, урилган, тепилган, камситилган жойга айланди. Ўзбекистон ўзбеклар бир-бирини ейдиган жойга айланди, тўғрироғи ана шундай марказ бўлиб қолди. Зеро ўзбеклар бир-бирини Ўзбекистондан ташқарида ҳам жон-жон деб ейди. Гўштимиз ширинда. Дунёни ўзбек фохишалари босиб кетди деб хафа бўлдик, аммо Ўзбекистон улкан фохишахонага айланиб улгурганини сезмадик. Бу ерда ҳатто йигитлар ҳам фохиша бўлиб улгурди. Тўйиб олгач, ҳўв ёқдаги, сал аввалроқ қочиб қолган дўстлари ёнига кетишаяпти…

“Ўзбекистонга нима бўлди?”, Ўзбекистон малайлар ва эътиборсизлар салтанатига айланди, малайлар одатда ҳукумат идораларида ишлайди ва умуман миллатни менсимайдиганларнинг ноинсоний буйруқларини зўр ташаббускорлик билан бажаради. Масалан миршаблар, шифокорлар, қозилар, ҳарбийлар, солиқчию маҳалла раисларига қадар шу юмуш билан банд, ҳеч иккиланмай ўз миллатдошини сотади, отади, қамайди, тунайди…

Бундай давлат идораларидан бенасиб қолганлар, яъни ўша урилувчи, сўкилувчи ва камситилувчиларнинг ҳаммаси эъитиборсизларни ташкил қилади, бутун бир армия. Аммо айнан эътиборсиз бўлгани учун ҳам малайлар томонидан “сийланиб” туришади.

Аслида мундоқ қарасангиз бизнинг камчилигимиз, вужудимизда яшаётган иллат маълум маънода ечим ҳам. Билсангиз бир ёмоннинг, бир яхшилиги бор, деган нақл ҳам бор. Ўша нақл какраз ўзбеклар ҳақда. Ечим ҳаммамизнинг табиатимизда яшириниб турипти, феълимизда, одатимизда яширинган. Яъни тепса тебранмаслик одатимизда. Тушунмадингиз а?

Аслида мамлакат аҳли бир нарсада кучли адашади, оч қолсак ўламиз, ўзинг учун ўл етим, деб адашади. Аслида емоғим йўқ, қилмоғим йўқ, бормоғим ҳам йўқ деб қимирламай ўтириш ҳам улкан натижаларга олиб келади. Энг осонини айтаябманда. Ҳўв бир ёқларга бориб урилиб-сурилиб топганингизни кўрган ҳукумат, ўзини ўзи эплайди деб ўтираверади, жуда кўп топворсангиз бирров сизни талаб ҳам келади. Аммо ўша ишни қилмасангиз, Россияга, Қозоғистонга бормай, иш йўқ деб уйда ўтираверсангиз, егани ҳеч нарсам йўқ деб, кўчадаги меваларни, боғлардаги дарахтларни қуритсангиз, қишда совуқ бўлиб қолди деб, дарахтларни кессангиз, пулим йўқ деб транспортдан фойдаланмасангиз, биласизми нима бўлади?

Болалар мактабларга бормасин, фермерлар бугун давлат тортиб олаётган ерларни дод-вой қилмасдан шартта топшириб, уйида ўтираверса, одамлар фақат пиёда юрса, электр энергиясини ҳам, газини ҳам кераги йўқ, деб улардан фойдаланмай, ўтираверса, давлат типирчилаб қолади. Чунки 30 миллионнинг (майли 1 миллиони мелиса, шифокор, прокурор, ҳарбий, судья ва амалдорлардан иборат бўлсин) мутлақо ҳеч бир ҳаракатсиз қолиши улкан ваҳимани туғдиради, транспортлар фойда бермай қўяди, фермерлар ерларни давлатга бериб ўзи ишламаса ерлар ишловсиз қолади, ахир вазиру, президент маслахатчилари ер чопиқ қилишни ҳам, нимадир экишни ҳам билмайди, эгила олмайди, қоринлари ҳалақит қилади.

Қўрқманг мелиса ҳам, СНБ ҳам ҳеч нарса қила олмайди, ахир бутун бошли халқни қамаб бўлмайди, бу ҳолатдан сизни қайтариш учун давлат иш топишга, иссиқлик беришга, электр узатишга, пул тўлашга мажбур бўлади, транспортдан фойдаланишингиз учун, просто ўзингизни давлат зиммасига ортингу, қимирламай ўтираверинг, шуни эплаймизку ахир, тўғрими? Э-э, шунақа гапларда, хуллас…

Нидои Мазлум.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

One Response to “Туронзамин” хазинасидан

  1. Pingback: Ҳазратқул Худойберди | TURONZAMIN

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s