“Туронзамин” хазинасидан

“Xонемлар ва джаноблар, саамолёт қунишга таёр,  қамарларни мягқамланг”

Мен айрим юмушлар туфайли уч-тўртта тижорат банкларини айландим. Деярли ҳаммасида (эшик тагида гувоҳнома талаб қилувчи миршаблардан ташқари) рус, татар, қозоқ ва ҳатто тожик миллатига мансуб қизлар ишлайди, русларку ходимларнинг 85 фойизини ташкил қилади. Йирик-йирик компания ва тижорат марказларидаги қўриқчилар ҳам рус йигитлари, ичидаги компанияларни-ку гапирмаса ҳам бўлади.

Темир йўл ёки аэропорт кассаларига борсангиз ҳам рус тилини билишингиз шарт, акс ҳолда чипта олишда муаммога йўлиқасиз, чунки уларда ҳам ўзбеклар деярли йўқ. Дарвоқе, самолётларимизда ҳам ўзбек қизлари “дефицит”.

Айнан шунинг учун ҳам, самолётга ўтирганингиз заҳоти чулчитларча пидирлаб қилинган эълонни эшитиб асабингиз бузилади. Яқинда бир жойдан Ўзбекистонга учиб келаётиб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”(!!!) самолётига чиқдим. Самолёт жойидан қўзғалган пайт, стюардесса қиз “хонемлар ва джаноблар, саамолёт қунишга таёр, қамарларни мягқамланг” (айрим ҳарфларни тушириб қолишдан мақсад, қиз айтганларини айнан келтиришга уриниш), деди. Чидадим, ўрисда ахир, учиш билан қўнишнинг фарқини қаёқдан билсин.

Самолётда учган инсон борки, унда муҳим бир масала алоҳида айтилиб ўтилишини билади, яъни хавфсизлик чоралари. Бизнинг қиз буни мана бундай етказди, “ханимлар ва джаноблар, самолёт парвози пайтда чикиш ва қамраларни бушатиш мумкин эмас, бошқа хавсилик чоралари ҳакида ўтиргичларда жойлашган махсус ислатмалардан билиб олишингиз мумкин”. Continue reading

Жаҳонгир Маматов

kitobҲурматли ўқувчилар!

Бугундан бошлаб “ИАК” мемуарини қайта эълон қилиб борамиз. Гап шундаки, шу йилнинг 1-сентябр куни “ИАК” китоб ҳолида нашрдан чиқади. Китоб нашри билан узоқ йиллардан бери интернетда турган варианти орасида  таҳририй фарқ  бор.

Қолаверса, ҳар бир инсон каби камина ҳам камчиликлардан, хатолардан холи эмас. Бунинг устига мазкур асар Ўзбекистон тарихида Ислом Каримов, унинг сиёсати ва мустақиллик давридаги зиддиятлар ҳақида ёзилган илк китоб бўлгани учун ҳам жиддий хатолардан холи бўлишини истардик. Шу боис кимнинг мулоҳазаси, тузатишлари, таклифлари бўлса бош устига. Изоҳ бўлимида қолдирилса, ҳали ҳам китобни тузатиш имконияти мавжуд. Ёрдам учун олдиндан миннатдорлик билдириб, Жаҳонгир Маматов.

 ИАК

Мемуар

Тошкент-Баку-Истанбул-Вашингтон. 1992-2005 йиллар.

1. УМИД ёки КИРИШ ЎРНИДА

Бу китобни “Қувғин” романидан олдин қоралай бошлагандим. Лекин бутун воқеаликни ифодалаш ва зулм характерини очиш ҳамда ўқувчига етиб боришини қулайлаштириш мақсадида “Қувғин”да бадиий йўлни танлагандим. Continue reading