Инсон ҳуқуқлари

siyosiyАҚШ сенаторлари׃  Сиёсий маҳбусларТурғунов, Саидов ва Абдураҳмоновларни озод қилинг!

АҚШнинг 12 сенатори Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга мактуб йўллаб, Ўзбекистонда “адолатсиз равишда” қамалган уч инсон ҳақлари фаолини озод қилишни сўраганлар.

Демократ Сенатор Дик Дербин ва Республикачи Сенатор Марк Керк бошчилигида ёзилган бу мактубга АҚШ президентлигига собиқ номзод Жон Маккейн ҳам имзо чеккан.
Мактубда сенаторлар Аъзам Турғунов, Дилмурод Саидов ва Солижон Абдураҳмоновларнинг иши “афтидан сиёсий сабабларга эга” экани айтилади.

“Уларнинг турмада қолиши ўзаро алоқаларимиздаги кўп тамойилларга мос келмайдиган воқеълик”, – дейилади мурожаатномада. Continue reading