Шавкат Муҳаммад

ShavkatСиёсий сатира׃ Талончи, тиланчи ва таваккалчи

Талончи׃ Ўзбекистонда гадойлар умуман қолмаган. Ҳаммаси Россияга кўча супуришга кетган. Дангасалар. Тинчгина жаннатмакон ватанимизда тиланчилик қилиб юравермайдими. Орият қолмабди тиланчиларда. Ҳеч ким очдан ўлаётгани йўқ-ку.

Тиланчи׃ Ҳар жойда ҳозиру-нозир Гугушахонимни биласиз. Тутун чиққан жойдан,бир пиёла чойдан уни топасиз. Яллачи, аллачи, дипломат, қўшмачи (1000 тўйни эсланг), дизайнер, журналист, профессор, агрессор, компрессор… Вақтида тўхтатиш керак бу қизни. ,,Азарт”га кириб кетиб ёзда ғалла ўримига, кузда пахта теримига кетвориши мумкин. Ҳар тешикка кириб, ҳар кўчадан юриб ўрганган бу хоним қизишиб кетиб умрбод қамоқда ўтиришни орзу қилиб қолса бор-ми…

Таваккалчи׃ Ҳанузгача тиббиётда давоси топилмаган қандайдир касалликка чалинган бедаволардан почтамга хат келди.
“Ўзбекистонда ривалюссия қилиш усуллари ва маҳаллий шароитда ривалюссион варақаларни тарқатишнинг янги технологиялари ҳақида қисқача трактат” экан. “Камасутра” дам олади бу мазохистларнинг фантазияси қаршисида.
Нима эмиш “Пуфакка газ ҳайдаб, бўёқчилар чўткаси билан суюқ хамир ёки қуюқ сабзи мураббосини ҳар томонига бир текисда чаплайсиз. Варақаларни пуфакка ёпиштириб ,,Ахборот” кўрсатувининг кечки сонидан сўнг осмонга учириб юборасиз.
Туни билан пуфакда маза қилиб учган варақалар эртаси куни қуёш иссиғига чидолмай бирин-кетин пастга сакрай бошлайди”. Тасаввур қилиб кўрдим. Ўртача ҳисоб китоб қилдим.
Дейлик, Ачавотдан (Тошкентдаги маҳалла) соат 20:00да, ,,Ахборот”нинг кечки рус тилидаги сонидан сўнг учирилган пуфак 5-8 километр юқорига кўтарилиб, секундига 4-6 метр тезликда учса, эрталаб соат ўнларда қаерда бўлади? 14соат х 14.4км = 201.6км Шамол Ачавот-Қўнғирот поезди эмаски, эрталаб пуфакни Хоразмдан тутсангиз.
Абдурайим акадан яқин бир ой учун шамол йўналиши ҳақидаги башоратномани олсангиз, пуфак қайси қўшни давлатларга учиб боришини харитага қараб билиб олаверасиз. Кашпиётчи муаллифларга айтарим шуки, Ўзбекистонда бўлсангиз мақола ёзаётганда салқинроқ жойда ёзинг. Агар Туркия ё Оврўпада бўлсангиз қўзиқоринхўрликни бас қилинг.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv, Uzbek. Bookmark the permalink.