Сергей Ежков: Ислом Каримов ҳақиқий аҳволдан бехабар
Дилором Исҳоқова: Каримов аслида ҳақиқий аҳволни яхши билади
“Шанба куни гўё СПИДга қарши кураш баҳонасида бозор жойлари тиламчилар, ночорлар ва мардикорлардан тозалана бошланди. Бечоралар оила боқиш учун қишлоқлардан келишганди” – дейди Тошкентдаги “Чорсу” бозорида савдо қилувчи Жаҳонгир Шосалимов.
“Ислом Каримовнинг гапидан кейин бозордаги одамлар орасида президентга нисбатан нафрат ва ғазаб кучайди. Айниқса, вилоятлардан келганлар унинг бу гапларидан ғазабда”.
Бир неча кун олдин Жиззахга борган пайти Ислом Каримов Совет даврида Эски Жўвани оралаб, ҳар ҳафта йўқсилларга садақа улашиш одати ҳақида гапирган ва ҳозир у ерларда тиламчи қолмаган, деб таъкидлаганди.
“Бир вақт шунга текшириш учун шу ёққа бориб, айланиб, қидирсанг тополмайсан тиланчини ҳозир. Худога шукур қилиш керак. Йўқ. Жиззахда борми кимдир қўлини тортиб, сўраб ўтирганлар? (Атрофдагилар “йўқ, йўқ” дейишади). Эътибор беринглар шунга. Ман эътибор бераяпман шунга”
Ушбу сафари давомида Президент Каримов Москвада кўча супураётган ўзбекларни дангасалар, деб атаб улардан жирканишини айтган ва айни шу гаплари ижтимоий тармоқларда кўплаб норози ҳамда ғазабнок фикрларга етаклаганди. Эндиликда тиламчилар йўқ деган фикрига ҳам муносабатлар кучаймоқда. Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »