Миграция муаммолари

klassМажбурий курслар…(?)

Россияда фаолият олиб борувчи Ўрта Осиёдан келган меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш Фонди ўрта мактабларда таҳсил олаётган хорижий фуқароларга рус маданиятини ўргатиш бўйича мажбурий курсни ташкил этишни таклиф қилмоқда. Лойиҳа ташаббускорларининг фикрича, бу – болаларга ўзлари тушиб қолган маданий муҳитни яхшироқ англаши ва туб аҳоли билан тезроқ тил топишиб кетишига кўмаклашиши керак.

“Бугунги кунда собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларидан келган болалар Россия мактабига таълим олгани бориб, рус тили ҳамда маҳаллий қоидаларни билмайди, – деб ҳисоблайди Ўрта Осиёдан келган меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш Фондининг васийлик кенгаши раиси Маҳмуд Маматмўминов. – Бола ўқитувчи ва синфдошларини тушунмайди, Россияда юриш-туришнинг умумий меъёрларини билмайди, бу эса унинг таълим олишини секинлаштиради. Натижада чет эллик ўқувчилар учун синфда қувғинлик хавфи пайдо бўлади. Бу каби бола кезидан миллатлараро можарони бошидан кечирган одам келажакда ким бўлиб улғаяди?”.

Ўрта Осиёдан келган меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш Фонди мутахассислари яхши хулқ-атвор ва одатлар, аҳлоқий меъёрлар, тартиб ҳисси ва атрофдагиларга ҳурматни инсонда кичик ёшиданоқ , ҳали бола онгги шаклланиб улгурмасданоқ тарбиялаш лозим деб ҳисоблайди. Агарда чет эллик фуқаро хайрихоҳ ва вазмин бўлиб улғайса, рус тарихи ва маданияти билан қизиқади, у ўзи истиқомат қилаётган жамиятнинг бир қисмига айлана олади.

“Муҳожир-бола ўз вақтида миллий анъаналарни эгаллаши, ўзини ўз юртидагидек эмас, балки мана шу ерда қабул қилинган маъёрларга мос тутиши зарур”, – дейди Ўрта Осиёдан келган меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш Фонди раиси Игорь Белоусов.- Ахир билимнинг етишмаслиги сабабли муҳожирлар ўзларининг юриш-туришининг нотўғрилигини тушунишмайди. Бу, масалан, қўни-қўшнилар билан муомалаларга тааллуқли. Шарқ одами қўшнилар билан яқин алоқада бўлишга, байрамларни бирга нишонлашга одатланган, Россияда эса ҳозир бундай ҳолни камдан-кам учратиш мумкин. Чет эллик меҳмон агарда кам таниш бўлган яшовчилар билан унча аҳамиятга эга бўлмаган мавзуларда суҳбатлашса ва тунда ғала-ғовурли ўтиришлар уюштирса, бу фақатгина салбий реакцияни уйғотади. Сабаби бу ерда бир подъезд яшовчилари Ўрта Осиёдагидек битта дўст улфатлар эмас”.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг майида Ўрта Осиёдан келган меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш Фонди Улуғ Ватан уруши фронтларида жанг қилган ўрта осиёлик қаҳрамонлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи “Буюк номлар” тарихий-маърифий лойиҳаси устида иш олиб бомоқда. Фонд мутахассислари Россия ўрта мактаблари учун ягона тарих дарсликларини тайёрлашда иштирок этиб, Россия ва у билан чегарадош бўлган давлатлар халқларининг умумий ютуқлари, қўшилиши билан боғлиқ хотирлашга арзигулик саналарни ёдда тутишга чақирмоқда. (http://uz.ca-news.org)

%d bloggers like this: