Мулоҳаза ва мушоҳада

jm_2012yilЖаҳонгир МАМАТОВ׃ Демократиянинг олтин қоидалари ва камчиликлари

4.Эркин муассасалар

Фуқаролик жамиятининг асоси жамоaлар – ноҳукумат ташкилотлардир.  Бу асос иқтидорнинг бошқарувдаги иштирокини озайтириб, халқнинг фаоллигини оширадиган омил.

Ноҳукумат ташкилотлар халқни сиёсий жиҳатдан ташкиллантиради, унинг барча жабҳалардаги фаоллигини оширади. Сайловларда иштирок этишдан бошлаб, ҳақ-ҳуқуқлар ҳимоясига қадар барча соҳаларда пайдо бўладиган муаммолар ечими учун йўл-йўриқ кўрсатади. Жамоа бўлган ҳолда адолат, ҳақ-ҳуқуқлар устиворлиги, келажак учун курашилади.

Бугунгача мавжуд демократияларда ноҳукумат ташкилотларнинг роли катта бўлди. Лекин вақт шуни кўрсатдики, бу хусусда ҳам жиддий муаммолар мавжуд. Ноҳукумат ташкилот бўлгани ҳолда ҳукумат идорасида рўйхатдан ўтиши нафақат мантиқсизлик, балки бу муассасаларни назорат қилишга йўл очди. Continue reading