Бугуннинг гаплари

BLAKEЗўравон мафкура

Марказий Осиё осойишталиги учун асосий таҳдид ташқаридан эмас, ички муаммолардан келади. АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк Вашингтонда ўтказилган халқаро анжуманда ана шундай мулоҳаза билдирди.

Жума куни якунланган халқаро анжуманда Марказий Осиё хавфсизлиги ва барқарорлиги у ерда инсон ҳуқуқлари, демократия ҳамда иқтисодий эркинликларга оид муаммоларнинг ҳал этилишига боғлиқ экани таъкидланди.

2014 йилда Афғонистондаги жанговар ҳаракатларнинг расман тугатилиб, халқаро кучларнинг мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши ортидан минтақада экстремистлар яна бош кўтариши ва хавфсизликка таҳдидлар кучайиши борасида хавотирлар илгари сурилган.

Вашингтондаги анжуманда сўз олган АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блэйк бу хавотирлар ўринсиз эканини қайд этди.

Жаноб Блэйк фикрича, Афғонистон шимолида фаолият доирасини кенгайтиришга уринаётган Ўзбекистон исломий ҳаракати каби қуролли гуруҳлар таркибида ўнлаб, балки юзлаб аскар бўлиши мумкин, лекин минглаб эмас.

– Уларнинг зўравон мафкурасини Марказий Осиёдаги аксарият аҳоли рад этиши тайин, – деди Роберт Блэйк. Continue reading