Мухтор Худойқулов

muxtorakaМустақиллик йиллари журналистикаси ва журналистларининг устози

Таниқли олим Мухтор Худойқулов 1936 йили Фарғона вилоятининг Риштон тумани Жалойир қишлоғида туғилган.

“Қишлоғимиз район марказидан анча узоқ, хилватгина, сўлим бир гўша эди. Олдидан катта Фарғона канали ўтган. Шу каналнинг қурилишини ҳам биламан, жуда кичкина бола эдим. Эс-эс эслайман, қандай одамлар, сувлар қандай келганини…Ундан кейин уруш йиллари, Иккинчи Жаҳон Уруши, дейилади ҳозир бизда, акам билан бирга мактабга бориб ўқирдик. Ҳамма синфларни битта қилиб ўқитишарди. Ёшлигимиз шундай ўтган. Шу Фарғона канали бўйларида мол-қўй боқиб юриб, қўлимизга қанақа китоб тушса, ўқирдик-да. Қанақа китоблар ўқимаганмиз, нималарни орзу қилмаганмиз. Китоб бизнинг доимий ҳамроҳимиз, биз учун бир мўъжиза, бизни дунё билан боғловчи бир восита эди”, дея эслайди устоз Худойқуловнинг ўзи.

Мухтор Худойқулов 1954-1959 йиллар Тошкент давлат университетининг журналистика бўлимида таҳсил олган.

“1959 йил олийгоҳни битирдик. Унгача амалиётга бориб, ўша ерда ёшлар газеталаридан бирида ишлай бошладим. Кейин республика марказий газетаси “Қизил Ўзбекистон” дейиларди ўша пайтда, кейин “Совет Ўзбекистони” бўлди, шунда фаолият олиб бордим. Ундан кейин “Муштум” журналида бир неча йиллар меҳнат қилдим”, дейди у.

Мухтор Худойқулов журналистик фаолият билан бир қаторда адабий ижод билан шуғулланади. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

adabiyotД О М Л А

( Ҳикоя )

Тут пишган кезлар.Осмон оқариши билан беш-олти туёқни олдимга солиб,далага ҳайдайман.Ўт-ўланни нами қочмай едирган дуруст.

Қуёш кўтарилишига ҳали бирон соат бор.Шу пайт ҳаддан ташқари жимликни тут шохининг шиғиллаб сидирилиши,кейин “хаҳ тўкилмагур” деган товуш бузди.Ўша томонга қарадим.У киши қишлоқнинг энг зиёли одами,умри ўқитувчилик билан ўтган Ҳалим домла эди.У пишган тутларни бир кафт-бир кафт териб ерди. Қараганимни сезиб,”Қалайсиз, ўғлим?”деди. Бировни “сен”демаган бу одамга жилмайиб бош ирғадим.Сўнг ўйлана бошладим. “Каллаи саҳарлаб тут ейиш шартмиди”Эт жунжикиб турганда муздай мева ёқармикин?”

Аммо Ҳалим домла ҳар бир тутни авайлаб узар, йирик-йирикларини роса томоша қилиб,кейин оғзига солар эди.

Чорак соат тут еди,мен эса уни хотини ўтгандан кейинги ўн йиллик умрини,энг оғири, бефарзандлигини ўйладим.

Фурсат ўтиб доғли кўйлагидан хижолат тортиб ёнимга чўкди.

– Домала яхшимисиз?

– Шукур,ўзингиз-чи, чарчамадингизми?

Овози ҳам беозор бу инсонга кулиб жавоб бердим.

Домла анча муддат тек ўтирди- гапирмади ҳам, қимирламади ҳам. Ул-бул нарсани сўрай дедиму хаёлини бузгим келмади. У қотма елкаларини бир учирди-да, сўнг гапирди. Continue reading